Ўрта мия. Мускул тонусининг нормал тақсимланишини ва гавданинг товуш ҳамда ёруғлик сингари қўзғовчиларга, шунингдек, оғирлик кучига нисбатан тўғри туришини идора орқа миянинг кўндаланг кесиги,oралиқ мия муҳим функцияларни ўтайдиган бир қанча нерв участкаларидан иборат, гавданинг умумий сезувчанлигини ҳам ўрта мия идора этади. Пастроқдаги вегетатив марказларнинг ишларини бирлаштирадиган ва мувофиқлаштирадиган олий вегетатив марказлар ҳам ўрта мияда деб тахмин қилинади.
Узунчоқ мия, Варолий кўприги, ўрта мия ва оралиқ мия ҳаммаси биргаликда мия дастаси ёки мия стволи деб аталади.
Олдинги мия ва унинг пўсти бош миянинг олий қисмларидир. Ҳайвон биологик тараққиёт босқичининг қанча юқорисида турса, олдинги мияси бош миянинг бошқа қисмларига нисбатан ўшанча кўпроқ жой эгаллайди.
Олдинги мия иккита ярим шардан ўнг ва чап ярим шарлардан иборат, бош миянинг пешона бўладиган энса бўлагига қараб борадиган катта эгат бу ярим шарларни бир-биридан ажратиб туради. Олдинги миянинг ўнг ва чап ярим шарлари қадоқ модда деб аталувчи жисм ёрдами билан ўзаро бирлашади.
Ярим шарларнинг мия пўсти деб аталадиган бутун юзаси шунча чуқурроқ ва пушталари кўпроқ бўлади. Одам миясининг ярим шарларидаги пушталар жуда кўп ва эгатлари кўп даражада чуқурдир.
Эгатлардан энг яққол кўриниб турадиганлари Сильвий эгати билан роланд эгатидир. Сильвийнинг кўндаланг эгати чакка буларини ажратиб туради. Роланд эгати эса тепа бўлакнинг ўртасидан пешона ва чакка бўлакларга қараб боради.Бош мия пўсти миянинг кулранг моддасидан иборат. Миянинг турли қисмларида пўстнинг
қалинлиги 1 мм дан. 4-5 мм гача боради. Одамнинг бош мия пўстининг бутун юзаси ўрта ҳисоб билан 2000 кв. см келади. Бош мия ярим шардаги пўстининг юзаси одатда тўртта катта қисми пешона қисми (энг каттаси), тепа қисми, энса қисми ва чакка қисмига бўлинади. Баъзи бир олимларнинг ҳисобига қараганда, бош мия пўсти ва ярим шарларида 15 миллиардга яқин нерв ҳужайраси бор.
Катта ярим шарлар пўсти шакли ва функцияси билан бир-биридан фарқ қиладиган олти қават нерв ҳужайраларидан тузилган. Олтинчи қават ўз навбатида икки қатламга бўлинади. Аммо бош мия пўстининг турли қисмлари олти қават ҳужайрадан иборат эмас, балки икки, уч, тўрт қаватдан, баъзи қисмлари эса олти қаватдан иборат. Бош мия пўстининг ҳужайралар қавати бир хилда бўлган участкалари майдон ҳосил қилади. Одам бош миясининг пўстида ҳаммаси бўлиб 52 та майдон бор. Тузилиш жиҳатидан бир-бирига ўхшайдиган майдонлар соҳаларни ташкил этади; бундай соҳалар 11 тадир. Бош мия пўстининг учинчи ва бешинчи қаватлари катта-катта, пирамидасимон ҳужайралардан тузилган, қолган қаватлари эса майда (донасимон) ҳужайралардан, учбурчак ва дутсимон ҳужайралардан тузилган.
Бош мия пўстида шу айтиб ўтилган ҳужайралар билан бирга нерв толалари ҳам бор. Бу нерв толалари ярим шарлардан биттаси пўстининг айрим жамлананлик ҳам (ассоциатив толалар), ҳар иккала ярим шар пўстининг айрим қисмларини ҳам (қўшувчи толалар) бирлаштиради, шунингдек, бош мия пўстини марказий нерв системасининг пастроқдаги бошқа бўлимлари билан бирлаштиради (проекцион толалар).
Бош миянинг пўсти остидаги қисмлари пўст остидаги деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |