Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти


- Мавзу: Ўзбекистон психологлари тадқиқотларида ўқитиш муаммолари



Download 1,63 Mb.
bet4/27
Sana08.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#756458
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
PFOMdan ma\'ruza matni

3- Мавзу: Ўзбекистон психологлари тадқиқотларида ўқитиш муаммолари


Режа:
1. Ўзбекистон психологларининг таълим олиш ҳақидаги фикрлари.
2. М.Г.Давлетшин: ҳозирги замон таълимининг асосий йўналишлари.
3. Психолог Э.Ғозиев тадқиқотларида ўқитиш муаммолари.
4. Психологларнинг асарларида ўқитиш муаммолари.

Таянч иборалар: Ўзбекистон психологлари, таълим, Психолог э.Ғозиев тадқиқотлари, ўқитиш муаммолари, М.Г. Давлетшин тадқиқотлари, таълим йўналишлари.


Мустахкамлаш учун саволлар:
1.Узбекистон психологлари укитиш муаммолари хакида?
2. М.Г.Давлетшин тадкикотларида укитиш муаммолари хакида?
3. Буюк мутаффакирларнинг укитиш хакидаги фикрларини келтиринг.
4. Укув фаолиятини такомиллаштириш учун кандай йул тутиш керак?

Таълим тизимини тубдан ташкил қилиш ўқув фаолиятини такомиллаштириш, ўқувчи шахсини психологик жиҳатдан ривожлантириш ҳозирги кунда долзарб масала ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон психологларидан М.Г.Давлетшин, Б.Р.Қодиров, Э.Ғозиев, Р.И.Суннатова, С.Жалилова, Ф.Ҳайдаров, З.Т.Нишоновалар томонидан бу борада тадқиқот ишлари олиб борилиб таълим муассасаларида ўқитиш, тарбия бериш масалалари атрофлича ёритиб берилган.


М.Г.Давлетшин ўз тадқиқотларида талабаларнинг ўқиш фаолиятидаги кўникма, малакаларини ҳосил бўлиши ва психик қобилиятларни ривожлантириш масалаларини илгари сурди. Шунингдек, унинг шогирдлари томонидан тадқиқот муаммосини илмий далиллар асосида асослаб берганлар.
Жумладан, М.Г.Давлетшин, С.Х.Жалиловалар томонидан ҳозирги замон таълимининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган.
А) Таълимнинг ҳар бир даражасини узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми сифатида англаш. Бу йўналиш мактаб билан олий ўқув юрти ўртасидаги алоқа муаммоларинигина эмас, балки талабаларнинг касбий тайёрлигини ошириш вазифасини ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юрти билан мутахассиснинг ишлаб чиқариш фаолияти ўртасидаги алоқани ҳам кўзда тутади.
Б) «Таълимни индустриаллаштириш» яъни компютерлаштириш ва технологиялаштириш асосида ҳозирги замон жамиятининг ақлий фаолиятини кучайтириш
в) Таълимнинг ҳозирги вақтгача устунлик қилган ахборот берувчилик шаклларидан фаол ўқитиш методлари ва шаклларига ўтиш. Бу йўналиш «Хотира мактаби»дан «тушуниш мактаби», «тафаккур мактаби»га ўтишдан иборат.
Г) Ўқув тарбиявий жараённи ташкил қилиш ва бошқаришнинг қатъий белгиланган назорат усулларидан ривожлантирувчи, фаоллаштирувчи, такомиллаштирувчи усуллар ва ўйин усулларига ўтиш. Бу эса таълим олувчиларнинг ташкилий-ижодий, мустақил фаолиятини қўллаб қувватлаш ва уни ривожлантиришни тақозо этади.
Д) Таълим олувчи ва муаллим ўртасидаги ўзаро таъсирини ташкил этиш, таълим олувчиларнинг биргаликдаги жамоа фаоллиги сифатида ташкил қилиш зарурияти қайд қилинади. Бунда асосий уруғ, ўқитувчининг билим бериш фаолиятидан талабанинг билим олиш фаолиятига ўтказилади.
Психолог э.Ғозиев томонидан ҳам ўқувчилар ўқув фаолиятлари хусусиятлари талабалар ўқиш жараёнлари ва ундаги қийинчиликлар масалалари тадқиқ қилинган. Унинг «Ўқув фаолиятини бошқариши» номли ўқув қўлланмасида ўқув жараёнини бошқариш, бу борада хориж тадқиқотлари ўқувчи шахси ва ақлий тараққиёт, интеллект муаммолари таҳлил қилинган. Шунингдек, олим томонидан тафаккур муаммоси кенг доирада талқин қилиниб, ёшга хос тафаккур жараёнларини ривожланиш кўрсаткичлари тадқиқот натижалари асосида ёритиб берилган.
Маълумки талабаларнинг этакчи фаолияти ўқиш ҳисобланади. Ўқув фаолияти жараёнида мутахассисларни тайёрлашнинг асосий мақсадларига эришилади. Ўқиш фаолияти талабанинг психик жараёнларини хусусиятлари ривожланишига касбий муҳим билимлар, кўникмалар ва малакаларни эгаллашга таъсир кўрсатади. Агар ўқиш ижодга айланса, талабаларнинг ҳиссий соҳасига ижобий таъсир қилади, диққат ва хотирасини ривожлантиради, қониқиш ҳиссини юзага келтиради, фаолиятга нисбатан қизиқиши ортади.
А.А.Абдураззоқов ва Э.П.Назировларнинг ўтказган тадқиқотларидан маълум бўлишича биринчи ва иккинчи курсларда аудиторияда бериладиган вазифаларга қизиқиш кучли бўлади. Юқори курсларда эса аудиториядан ташқари вазифаларга ва мутахассисликка боғлиқ фанларни чуқур ўрганишга қизиқиш кучаяди. Шунинг учун талабаларнинг ўқув фаолиятини ривожлантиришда уларнинг бу хусусиятларини эътиборга олиш мақсадга мувофиқ.
Талабаларнинг ўқув фаолиятини ўрганган Э.Ғозиев раҳбарлигида унинг шогирдлари томонидан зўр қизиқиш билан ўрганилди. Жумладан, А.Х.Рухиева «Талабалар ўқув фаолиятида ўз-ўзини бошқаришнинг психологик хусусиятлари» мавзусидаги номзодлик диссертатсиясида умумлашган ўқув фаолиятининг усуллари системаси орқали ўқув фаолиятини бошқариш деганда мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган, назорат қилинадиган системалаштириладиган, ташкил қилинадиган мустақил билим олишга қодир бўлган фаолиятни тушунилади. Тадқиқотда ўз-ўзини бошқаришнинг барча компонентларининг таркибий қисмлари хусусиятларга эгалиги профессионал қизиқишини такомиллаштириш ва фаолиятни амалга оширишда учрайдиган тўсиқларни энгиш орқали талаба ўқув фаолияти субъектига айланиши исботланган.
Р.И.Суннатова илмий изланишларида шахсда ўз-ўзини бошқариш ва тафаккур оператсиялари тадқиқ қилиниб, бу борада тадқиқот ишлари олиб борилди. Олим томонидан таълим муассасаларида ўқитиш ишларини ташкил қилиш ва уни шахс ривожланишига таъсир масалалари этарлича ёритиб берилди. Шунингдек олти ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлиги, мослашиш хусусиятлари, психик ривожланиш масалалари атрофлича таҳлил қилинган.
З.Т.Нишонова тадқиқотларида айнан ўсмирлик даври ўқув фаолиятларини эгаллаш масалалари ёритилиб, муаллиф бу борада тафаккур сифатларини ривожланиши, билимлар эгаллашнинг асоси эканлигини тадқиқот натижалари асосида кўрсатиб ўтади.
Ф.И.Ҳайдаров томонидан ўрганилган муаммо ўқув фаолияти мотивлари масаласига бағишланган бўлиб бу борада қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўқувчиларининг ўқиш мотивларини ривожланиши бўйича тадқиқот ишини олиб борди. Тадқиқот натижаларидан шуни кўриш мумкин-ки, ўсмирлик даврида ўқиш мотивларини намоён бўлиш хусусиятлари яъни билиш, ижтимоий, ташқи, ички мотивлари ёритилади. Шунингдек, уларнинг ўзаро фарқлар бўйича динамикаси кўрсатилади. Маълумки, шахсда ўқишга нисбатан ижобий хусусият билимга қизиқиш, интилувчанликни юзага чиқиши ички туртки сабаблар яъни мотивларга боғлиқлиги асослаб берилган.
С.Х.Жалилованинг «Педагогика институти талабаларида шахсий сифатлар шаклланишининг психологик хусусиятлари» мавзусидаги номзодлик диссертатсиясида талабаларда шахсий сифатлар шаклланишининг динамикасини аниқлашга уринган. Педагогика институтларидаги таълим жараёнида талабаларни системали ўрганиш шуни кўрсатадики, «ретроспектив», «реал», «идеал» ва «рефлексив» - «мен»ни бир-бири билан таққослаш талабаларнинг шахсий-еҳтиёж соҳасига ҳамда уларнинг шахсий профессионаллашув жараёнига таъсир қилади. Тадқиқотлардан олинган маълумотлар асосида педагогика институтларини талабаларини психологик-педагогик тайёрлашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, бу тавсиялар миллий психология ва педагогиканинг энг яхши анъаналарини ҳисобга олган ҳолда тузилган.
Муаллифнинг таъкидлашича, педагогика олий ўқув юртида бўлажак ўқитувчиларни педагогик-психологик жиҳатдан тайёрлаш, такомиллаштириш талабалардаги ўз касбига бўлган психологик қарашни қайта қуриш ҳамда «идеал ўқитувчи» бўлажак ўқитувчи шахсини ривожлантиришнинг асосий воситаси эканлиги сабабли талабаларнинг узлуксиз амалиётда қатнашиш жараёнини сифат ва миқдор жиҳатдан кучайтириш лозим. С.Х.Жалилованинг фикрича, талабаларни психологик-педагогик томондан тайёрлашда машғулотларнинг усул ва турлари авваламбор, талабаларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга, уларнинг ўзларига, атрофдагиларга, жамиятга бўлган субъектив муносабатларини психологик жиҳатдан қайта қуришларига йўналтирилган бўлиши керак.
Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, ўқиш,ўқитиш масласига эътиборнинг ортиши бу борадаги кенг доирадаги тадқиқот ишлари олиб борилишига туртки бўлади. Ўқув фаолияти масаласининг моҳият мазмуни ўрганилган бўлсада, ёш олимларимиз томонидан унинг ўрганилмаган жабҳалари бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish