Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти


ИЖТИМОИЙ БИЛИШНИНГ ХОЗИРГИ ЗАМОНГА ХОС ТАЛҚИНИ



Download 0,74 Mb.
bet22/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#213130
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Ijtimoiy falsafa

ИЖТИМОИЙ БИЛИШНИНГ ХОЗИРГИ ЗАМОНГА ХОС ТАЛҚИНИ
НАТУРАЛИЗМ ГУМАНИТАРИЗМ

Табии й ва табиий-техник билимларнинг ахамиятини бўрттириш асосида гуманитар соха, яъни ижтимоий билимларнинг кераги йўқлигини асослайди.

Ижтимоий билимлардан бошқа билим соҳаларини эътиборга олмайди; гуманитар онг ва ижтимоий билимларни мутлақлаштириш ғоясини илгари суради.

Натурилзм йўналиши тарафдорлари табиий ва ижтимоий билиш орасида хеч қандай фарқ йўқ, деб хисоблайдилар. Поляк олими Е.Топольский тарихий билишни инкор қилади. Унинг фикрича, тарихни билишга доир муаммолар бир вақтнинг ўзида билишнинг бошқа шаклларида хам мавжуд. Бундан табиий фанлар соддасидаги билимларгина хақиқий илмий бўлиши мумкин, деган хулоса чиқарилади.29 Гарчи бу қараш хозирги давр фалсафасига хос ҳисобланса-да, аслида бундай қарашларнинг илдизи Европада 17-18 асрларга бориб тақалади. Маълумки, XVII-XVIII асрларда табиатшунослик ривожланиш босқичига кирган, механика энг ривожланган фан эди. Механика қонунларини жамиятни тушунишга татбиқ этиш мумкик, деган қараш мавжуд эди. Шундай нуқтаи-назар немис олими Генрих Риккерт (1863-1936 й.) қарашларига хос. У фанларни тарихий фанлар ва қонун яратувчи фанларга бўлади ва уларни ўзаро бир-бирларини инокр этувчи соҳалар, деб билади. Унинг фикрича, табиий илмий билиш умумий қонуниятларни билишга қаратилгандир; тарих бўлса, ягона, бетакрор ходисаларни ўрганади. Риккер ўз қарашларида тарихий қонуниятларни инкор этади.30


Иккинчи нуқтаи-назар гуманитаризм. Мазкур нуқтаи-назар янги тарих фалсафаси намоёндалари немис олими Освальд Шпенглер (1880-1936 й.), инглиз олими Арнольд Тойнби (1889-1975 й.) асарларида акс этган.
Ижтимоий билиш илмий билишнинг ўзига хос кўриниши хисобланади. Илмий билиш оламни чуқур, атрофлича ўрганишни талаб қилади. Илмий билиш натижалари илмий билимларда, фан мазмунида ўз ифодасини топади. Ижтимоий билиш жамият, инсонни чуқур ўрганишни талаб қилади.
Ижтимоий билиш – жамиятни, унда кечаётган ижтимоий ходиса, жараёнларнинг моҳиятини, уларнинг келиб чиқиши, яшаши ва ривожланиши қонуниятларини билишдир. Ижтимоий билишдан кўзда тутилган мақсад жамият, инсон, ижтиомий тараққиёт хақидаги объектив мазмунга эга билимни – ижтимоий хақиқатларни хосил қилишдир.
Ижтимоий хақиқат деганда ижтимоий билилмарнинг ижтимоий борлиққа, жамиятга мос келиши (адекватлиги) назарда тутилади.
Ижтиомий билиш ўзининг бир қатор жихатлари билан табиатни билишдан фарқланади.
- Жамият моддий оламнинг энг мураккаб кўриниш. Жамиятни билиш деганда, унда кечган ва кечаётган воқеа-ходисаларни ижтимоий жараёнларни англаш жараёни назарда тутилади.
- Жамият уни ташкил этувчи кишилар, турли ижтимоий гурухлар, тарихий-этник бирликлар фаолиятларининг барча кўринишларини хамда уларнинг махсул-натижаларини ўз ичига қамраб олади. Жамият эса ўз-ўзидан шаклланувчи, ўз-ўзидан ривожланиб борувчи ижтиомий тизим. Бу тизимнинг барча хусусиятлари кишилар фаолиятлари орқали намоён бўлади. Демакки, жамиятни билиш деганда аввало кишилар фаолиятларини ваш у фаолиятнинг асосий мотивлари (кишиларнинг мақсад-манфаатлари)ни тахлил этиш назарда тутилади. Кишилар фаолиятлари моҳиятини англаш жамият хақида чин билимлар хосил қилиш имконини беради.
- Одамлар фаолиятлари жараёнида ўзаро бир-бирлари билан алоқа-муносабатга киришадилар. Шу маънода жамият кишилараро объекти втарзда содир бўладиган ижтимоий алоқа ва муносабатларнинг махсули ва кўринишидир. Бу алоқа ва муносабатлар жамият хаётининг барча соҳаларини, моддий ва маънавий хаётни қамраб олади. Шундай экан, жамиятни билиш учун ундаги мавжуд турли ижтимоий алоқа ва муносабатлар ўрганиш талаб қилинади.
- Ижтимоий билиш ижтимоий эхтиёж ва манфаатларни ўрганишга қаратилган бўлади. Ижтиомий манфаатларда эса тарихий зарурият ўз ифодасини топади. Тарихий заруриятни англаш жамиятдаги ўзгаришларнинг моҳиятини англаш асосида юзага келади.
- Фалсафий тафаккур оламга, шу жумладан жамиятга диалектик муносабатда бўлишни тақазо этади. Жамият узлуксиз ҳаракат, ўзгариш, тараққиёт жараёнларини кечирадиган ижтимоий тизимдир. Ана шундай холат узлуксиз қайта шаклланиб, ривожланиб борадиган ижтимоий билимларда ўз ифодасини топади.
- Ижтимоий билиш ўзининг мазмуни, қандай мақсадга йўналтирилганлиги, таркиби, унда қўлланиладиган ўзига хос усул ва воситаларига кўра билимнинг бошқа кўринишларидан фарқланади.
Ижтимоий билимнинг мазмунида жамият хаёти тўлалигича, барча алоқа ва муносабатлари билан бирга яхлитлик, бир бутунлик сифатида акс этади. Бу холл жамиятни тўғри англаш, тараšқиёт тенденцияларини аниқлаш имконини беради.
- Ижтиомий билиш жамият хаётини тўғри англаш ваш у асосда онгли фаолият кўрсатиш имконини беради. Жамиятни билиш уни оқилона бошқариш ва келажак тараққиёти истиқболларини аниқлашда мухим ахамиятга эга бўлади.
- Ижтимоий билиш таркиби деганда:
а) ижтиомий билиш субъекти;
б) ижтиомий билиш объекти;
в) ижтимоий билимнинг ўзи назарда тутилади.
Ижтимоий билиш субъекти – инсон (тадқиқотчи), объекти – жамият хаёти.
Ижтимоий билимни хосил қилиш мураккаб диалектик характерга эга жараён бўлиб хисобланади. Умуман илмий билиш, шу жумладан ижтимоий билиш узвий равишда ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган икки босқич – даражада намоён бўлади:
1. Ижтимоий билишнинг эмпирик босқичи:
2. Назарий босқичи.
Ижтиомий билишнинг бу икки даражаси ўз мазкумнига кўра, кўзда тутилган мақсадга хамда билимни хосил қилишда қўлланиладиган усулларга кўра ўзаро бир-биридан фарқ қилади.
Қаранг: 2 – кўргазмали чизма:

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish