ИЖТИМОИЙ БИЛИШ
Мақсад: чин билим хосил қилиш (ижтимоий хақиқат). Ижтимоий билимларнинг ижтимоий борлиққа мос келиши (адекватлиги) ижтимоий хақиқат.
ИЖТИМОИЙ БИЛИШ ДАРАЖАЛАРИ
ЭМПИРИК БИЛИШ НАЗАРИЙ БИЛИШ
Кузатиш Тарихийлик ва мантиқийлик
Статистик усул Моделлаштириш
Ижтимоий эксперимент Тарихий аналогия
Хужжатлар, манбалар Ижтиомий башорат
билан ишлаш
Эмпирик билиш жараёнида ўрганилаётган ижтимоий объект хақидаги дастлабки билимлар ҳосил бўлади.
Бу билимлар қайта ишаниши, махсус методлар қўлланиши натижасида ижтимоий объект хақида чин билимлар хосил бўлади.
Ижтимоий эмпирик билишда дастлаб қўлланиладиган махсус усул кузатиш, деб юритилади. Кузатиш методи энг қадимги даврлардан бошлаб қўлланган. Кузатиш методидан фойдаланишда унинг ўзига хослигини ҳисобга олиш мухим бўлиб хисобланади. Кузатув орқали муайян ижтиомий жараёнлар, кишилар, ижтиомий гуруҳларнинг хатти-ҳаракталари, фаолияти ўрганилади. Кузатув хар хил методларда олиб борилиши мумкин. Буларга: а) мунтазам, маълум бир вақт мобайнида давомли кузатув: б) эпизодлик кузатув; дала шароитида кузатув, эпизодлик кузатув, махсус лаборатория шароитидаги кузатувларни мисол қилиб олиш мумкин.
Кузатув методидан тўғри фойдалана билиш мухим ахамиятга эга. Бунда кузатувнинг мақсадини аниқ белгилаш, объектнинг холат, хусусиятларига эътибор бериш; кузатув натижаларини қайд қилиб бориш; тўпланган натижаларни математик статистика методлари ёрдамида хисоблаб чиқиш талаб этилади. Ижтиомий жараёнларни кузатиш табиий жараёнларни кузатишдан жиддий фарқланади. Табиий жараёнлар кузатилганда инсоннинг объектга таъсири унда муайян бир ўзгаришни хосил қилиш шарт эмас. Табиий жараёнлар қандай бўлса, шундайлигича, ёки махсус лаборатория ишлари жараёнида амалга оширилиши мумкин. ижтимоий жараёнларни кузатиш деганда жамият аъзолари: алоҳида кишилар, ижтимоий гуруҳлар фаолияти, хатти-харакатлари, муносабатларини ўрганищ назарда тутилади. Бунда кузатувчининг фаолиятига кузатиладиган объект бефарқ бўла олмайди. Бунда ишонарли натижани қўлга киритмоқ учун кўпроқ ичдан кузатиш усулидан фойдаланилади. Бунда ўрганилаётган объект (инсон, муайян ижтиомий гурух)ни шу жамоага аъзо бошқа одамлар қаторида амалга ошириш мумкин бўлади. Кузатиш ижтиомий объектларда хронокарталар шаклида олиб борилиши мумкин.
Статистика маълумотларидан фойдаланиш билвосита амалга ошириладиган кузатув хисобланади. Бунда тадқиқотчи ижтимоий хаётни ўрганиш учун статистик маълумотларни ўрганади, тахлил қилади, ўзаро бир-бирлари билан солиштириш орқали муайян хулосалар чиқариш имкониятига эга бўлади. Жамият хаётининг талай томонларини ўрганишда статистик усулдан, махсус ишлаб чиқилган ёрдамчи қўлланмалардан фойдаланиш мумкин. ижтимоий билишда эксперимент усулидан кенг фойдаланилади.
Ижтимоий эксперимент методини қўллашда унинг ўзига хослигини инобатга олиш лозим бўлади. Гап шундаки табиий фанлар доирасида қўлланадиган эксперимент турли фактларда такрорланса хам, айнан бир хил маълумот олиш имконини беради. Ижтиомий эксперимент бундан фарқли ўлароқ конкрет тарихий вазиятни хисобга олишни тақозо этади. Турли даврларда ва турлича шароитда ўтказиладиган ижтимоий эксперимент турлича хулосаларни чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.
Ижтимоий эксперимент олиб борилаётган объектни бошқа ижтимоий объектларда ажратиб олиш қийин. Шунинг учун хам социал эксперимент натижалари доимо яхши натижа беравермайди. Ижтимоий шарт-шароит, мухит экспериментнинг ижобий натижаларини таъминлаб бермаслиги мумкин. Ижтимоий эксперимент жамият амалий фаолиятида қўллашга йўналтирилган бўлади. Ижтиомий тадқиқотларда хужжатлар, манбалар тахлили мухим ўрин тутади.
Ижтимоий билишнинг эмпирик босқичи ижтиомий объект хақида дастлабки билимларни хосил қила имконини беради, бу хали ижтиомий хаёт муаммоларини чуқур ўрганиш усун етарли эмас.
Шунинг учун хам ижтиомий билишнинг нисбатан юқори даражасини олиб бориш талаб этилади.
Бунда кузатиш, эксперимент натижасида хосил қилинган дастлабки билимлар махсус методлардан фойдаланган холда қайта ишланади, ўрганилади. Назарий билишдан мақсад, ижтиомий жараёнларни чуқур ўрганиш ва унда махсус методлардан фойдалана билиш талаб этилади.
Бундай методларга тарихийлик ва мантиқийлик, моделлаштириш, тарихий аналогия ижтиомий башорат кабилар киради.
Тарихийлик ва мантиқийлик методи: Биз ўрганилаётган объектни чуқур англамоғимиз учун унинг келиб чиқиши, асоси нималардан иборат эканини аниқлаймиз. Тарихийлик объектнинг реал тарихини, унда мавжуд бўлган ходисаларни аниқлаш имконини беради. Тарихий далилларни мантиқий асослар билан бериш объектни тўғри англаш имконини беради.
Моделлаштириш усулида ижтиомий жараёнлар моҳиятини англаш учун объект асос бўла олмаган шароитда унинг ўхшашни яратиш ваш у асосда ўрганиш назарда тутилади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ижтимоий билиш, жамият, ундаги ижтимоий жараёнларни тўғри англаш ва бахолашга имкон беради жамиятни илмий асосда бошқариш имкониятларини яратади, шунингдек жамият тараққиёти истиқболларини олдиндан кўра билиш имкониятларини яратади. Буни қуйидаги кўргазмали чизмада акс эттириш мумкин:
3 – кўргазмали чизма:
Do'stlaringiz bilan baham: |