Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти


ЭКОЛОГИК БУРЧ ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ



Download 160,34 Kb.
bet15/22
Sana14.04.2022
Hajmi160,34 Kb.
#550683
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Конс-2016

ЭКОЛОГИК БУРЧ ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ
Акмал Абдусаттаров,
Тошкент давлат юридик
университети катта илмий
ходим-изланувчиси
Конституция давлат, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатларнинг энг муҳим ва асосий жиҳатларини, қирраларини ўзида акс эттириб, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва социал-сиёсий ривожланиши учун муҳим пойдевор вазифасини бажаради. Мустақил давлатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Конституциямиз бугунги кунда юртимизда мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш, кўп укладли бозор иқтисодиёти таркибида хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлаш ва унинг ҳимоясини кафолатлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий ва қонунчилик пойдеворига айланди”1, деган эътирофлари ҳам ушбу муҳим ҳужжатнинг бугунги кунда ҳаётимизда тутган юксак ўрнини аниқ-равшан кўрсатиб беради.
Конституцияда жамият ва давлат ҳаёти учун умумий ва энг зарур, қилиниши мажбурий ёки қилиш мумкин бўлмаган хатти-ҳаракатлар бурч сифатида белгиланган. Шунинг учун улар мазмуни, амал қилиш доираси, аҳамияти нуқтаи назаридан асосий бурчлар деб аталади. Асосий бурчлар бажарилишидан жамият аъзолари, давлат бирдек манфаатдор. Яна бурчлар ихтиёрий тўла бажарилганда жамият ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади1.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-бобида фуқароларнинг давлат ва жамият олдидаги қонун устуворлигини таъминлаш, маданият ёдгорликлари, атроф-муҳит, солиқ ва ҳарбий соҳаларидаги масъулияти ўз ифодасини топган бўлиб, булар фуқаролар ҳамда давлат ўртасидаги узвий боғлиқликни таъминлайди. Мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий механизми доирасида Конституциямизда белгиланган экологик бурч ва мажбуриятлар бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган, янада ривожлантирилган, тўлароқ ва чуқурроқ акс эттирилган.
Хусусан, қонун ҳужжатлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларда кўпроқ табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятлар анча кенгайтирилган ҳолатда ўз аксини топган. Шу билан бир қаторда фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш бурчи кенгроқ мазмун касб этиб, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мажбуриятини ҳам қамраб олади, деган хулосага келиш мумкин.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг муқаддимасида унинг вазифаларидан бири сифатида табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб бериш назарда тутилган. Унда табиат объектларининг оқилона фойдаланмасликдан муҳофаза этилиши белгиланди (2-модда); республикани самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатлари йўлида табиатдан оқилона ва уни ишдан чиқармайдиган қилиб фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш табиатни муҳофаза қилиш мақсадларидан бири сифатида эътироф этилди (3-модда); табиатдан оқилона фойдаланишни ва табиатни муҳофаза қилишни рағбатлантириш табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш жараёнидаги муҳим қоида сифатида тан олинди (4-модда); табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш зарурлиги қайд этилди (5, 12-моддалар); ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш (18-модда); табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида экологик назоратнинг амалга оширилиши (29, 32-моддалар); табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий тартиботи (33, 37, 50-моддалар) кўзда тутилган.
“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1, 3, 6, 10, 11, 182, 35, 351, 39, 58, 59, 106 ва бошқа моддаларида сув объектларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ масалалар ўз аксини топган. “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг асосий вазифаларидан бири ҳам ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланишни таъминлашдан иборат. “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг1 асосий вазифаларидан бири ҳам ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланишни таъминлашдан иборат.
2013 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг экологик назорат тушунчасига оид 3-моддасида экологик назорат таърифида ушбу институтнинг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга қаратилганлиги қайд этилган.
Ер кодексининг 29-моддасида эса ер участкасини сақлаш вазифаси сифатида табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш ёки муайян ишларни бажариш, шу жумладан ер участкасидаги тупроқ қатламини, ноёб ўсимликларни, давлат табиат ёдгорликларини, шунингдек моддий маданий мерос объектларини асраш кўзда тутилган. Ёхуд Ер кодексининг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг 9 та мажбурияти белгилаб қўйилган. Ушбу мажбуриятлар сирасига ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик ҳамда ерларни муҳофаза қилишга оид туркум тадбирларни амалга ошириш ҳам киритилган. Шунингдек, Ер кодекси 36-моддасида ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик ёхуд ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши асоси сифатида белгилаб қўйилган.
1993 йил 6 майдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунида1 сувдан фойдаланувчиларнинг ва сув истеьмолчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига махсус боб (IХ боб) бағишланган. Ушбу бобнинг 35-моддаси сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятларига, 351-моддаси эса сув истеъмолчиларининг мажбуриятларига бағишланган. Унга кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг 15 та мажбурияти мавжуд бўлиб, улар сирасига: сув объектларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежаб сарфлаш, сувларнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилиш; ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқинди сувларни сув объектларига оқизишни тамомила тугатиш чора-тадбирларини кўриш; сув объектлари ва табиий ресурсларга (ерлар, ўрмонлар, ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва бошқаларга) зарар етказилишига йўл қўймаслик; сув объектларини, сувни муҳофаза қилиш иншоотларини техник жихатдан соз ҳолатда сақлаш; сувни тежаш чора-тадбирларини кўриш; сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув объектларига сувларнинг зарарли таъсирини бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш; балиқларни, бошқа сув флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш кабилар ҳам киради.
Шунингдек, Қонуннинг 36-моддасида сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилиш қоидалари бузилган ёхуд сувдан мақсадсиз фойдаланилганда ёки сув мақсадсиз истеъмол қилинганда сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкинлиги (ичимлик ва маиший эҳтиёжлар учун сувлардан фойдаланиш ҳуқуқи бундан мустасно) кўзда тутилган.
1996 йил 27 декабрдаги “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни1 4-моддасида фуқароларнинг атмосфера ҳавосини авайлашлари, унинг ифлосланишига, камайишига ва унга физикавий омиллар зарарли таъсир этишига олиб келувчи ҳаракатларни қилмаслик мажбуриятлари белгилаб қўйилган.
2002 йил 13 декабрдаги “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонун1 (Янги таҳрири) 33-моддасида ер қаъридан фойдаланувчиларнинг 15 та мажбурияти белгиланган. Шу жумладан, атроф муҳитни муҳофаза қилишга, шунингдек ер қаъридан фойдаланишда ишдан чиққан ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мажбурияти ҳам алоҳида кўзда тутилган. Шунингдек, Қонунга кўра, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар таъсири доирасидаги аҳоли ҳаётига ёки соғлиғига, атроф муҳитга таҳдид юзага келса, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан илгари тугатилиши мумкин (34-модда).
1999 йил 15 апрелдаги “Ўрмон тўғрисида”ги Қонун2 21-моддасида ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг 6 та мажбурияти кўзда тутилган. Ўрмондан фойдаланувчилар хусусан, ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни таъминлашга мажбур. Шунингдек, Қонуннинг 24-моддасида ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқининг тугатилишининг 8 та асослари белгиланган бўлиб, улар сирасига ўрмондан фойдаланиш ўрмонлар ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга салбий таъсир кўрсатадиган усуллар билан амалга ошириш ҳам киритилган. Бироқ, бизнинг назаримизда ушбу ҳуқуқни бекор қилиш асосида ўрмондан фойдаланувчиларнинг Конституциянинг 50-моддасидаги бурчи мазмун-моҳиятини етарли даражада ифодаламайди. Шу боис, бизнинг фикримизча, ўрмонларни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганда ҳам ўрмонлардан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкинлигини кўзда тутиш мақсадга мувофиқ.
2016 йил 21 сентябрда янги таҳрирда қабул қилинган “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг муҳим янгиликларидан бири ҳам унда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари доираси кенгайиши бўлди. Хусусан, эндиликда уларнинг мажбуриятлари бештадан тўққизтага етказилди. Хусусан, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида риоя этилиши лозим бўлган талаблар доираси “ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативлари” билан тўлдирилди. Тегишли ҳудудларда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий ва (ёки) ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш мажбурияти юкланди. Карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимликлар касалликларини ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида ўсимлик дунёси ҳолати устидан мунтазам равишда кузатувлар ўтказиши, улар аниқланганда эса топилган ўчоқларни тугатиш чораларини кўриш мажбурияти ўрнатилди. Булардан ташқари, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар зиммасига яна ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга ошириши, бошқа ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш каби мажбуриятлар ҳам юкланди (32-модда)1.
2016 йил 19 сентябрда янги таҳрирда қабул қилинган “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунда ҳам ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари доираси бирмунча кенгайиб, олтитадан тўққизтага етганлигини кузатиш мумкин. Хусусан, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида риоя этилиши лозим бўлган талаблар доираси қоидалар ва нормативлар билан тўлдирилди. Ҳайвонот дунёсини нафақат муҳофаза қилиш, балки қўшимча равишда ундан оқилона фойдаланишни ҳам таъминлаш мажбурияти белгиланди. Тегишли ҳудудларда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий ва (ёки) ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш мажбурияти юкланди. Ёввойи ҳайвонларнинг нафақат яшаш муҳити, балки урчиш жойлари ва кўчиб ўтиш йўлларини ҳам бузишга йўл қўймаслик мажбурияти ўрнатилди. Булардан ташқари, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар зиммасига яна ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида киритиш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга ошириш, бошқа ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш каби мажбуриятлар ҳам юкланди (30-модда)1.
2002 йил 5 апрелдаги “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун 13-моддасида эса, фуқароларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларини амалга ошираётганда белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, бошқа талабларга риоя қилиш мажбурияти белгиланган. Бизнинг фикримизча, фуқароларнинг бу борадаги мажбуриятлари уларнинг конституциявий бурчлари доирасида тўлдирилиши мақсадга мувофиқ. Шу нуқтаи назардан ушбу моддада фуқароларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларини амалга оширишда атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилишларини белгилаш мақсадга мувофиқ.
2004 йил 3 декабрдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунда2 экологик мажбуриятлар муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд турига қараб, турлича кўриниш ва шаклда мустаҳкамланган. Масалан: табиат боғларининг ҳудудида: дарахт ва буталарни кесиш; гидрологик ва гидрогеологик режимни ўзгартирадиган ҳаракатлар; тупроқ эрозиясини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг таназзулини келтириб чиқарувчи ҳаракатлар; табиат боғларининг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йўл ва муҳандислик-коммуникация ишларини амалга ошириш; чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш, оқава сувларни оқизиш; тирик организмларнинг янги ва кенжа турларини иқлимлаштириш мақсадида жойлаштириш тақиқланади;
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish