6-мавзу: Ёрдамчи мактабда тасвирий санъат дарсларинининг
мазмуни ва вазифалари
115
жараѐнда ўқитувчи суратдаги бирон шаклни йирик қилиб кўрсатиши усул
ҳисобланади. Шу ўринда экрандаги сурат тасвири юзасидан савол-жавоб
ўтказилганда ҳам бу юқоридаги усулнинг давоми ҳисобланади.
Ўқитувчи ўқитиш методларига асосланиб иш юритганда у рангшунослик,
перспектива, ѐруғ-соя, композиция қонунлари ва уларнинг хусусиятларидан келиб
чиқади. Шуни қисобга олиш лозимки, тасвирий санъатнинг у ѐки бу турининг
назарий асосларини ўргатганда ѐки тасвирий санъатнинг у ѐки бу фаолият турини
ўқитганда ўқитувчи бир хил методлардан фойдаланиши мумкин эмас.
Ўқитиш методикасининг тарихи жуда узоқларга яъни кишилар қачон бир-
бирларига расм чизишни ўргата бошлаган пайтларига бориб тақалади. У кишилик
жамиятининг тараққиѐти даврида такомиллашиб борган, давр ўтиши билан
ўқитувчилар, олимлар унинг янгидан-янги қирраларини очганлар ва у
мутахассислар орасида тарқалган.
Шуни ҳам қайд қилиш лозимки, шаклланган ҳар бир метод шаклан бир хил
бўлса-да, уни бир ўқитувчи, иккинчи ўқитувчидан ўрганиб, шундайлигича
қўллайвермайди. Уни ҳар бир ўқитувчи ўз мактабидаги моддий-техникавий шарт-
шароитлар, болаларнинг билим ва малакаларининг савияси, дарс мавзусининг
ўзига хос хусусиятлари ва бошқа шу кабиларни ҳисобга олиши лозим. Шунга кўра
бошқа ўқитувчи қўллаѐтган ва яхши самара бераѐтган бир метод бошқа ўқитувчи
фаолиятида яхши натижа бермаслиги ҳам мумкин.
Шунинг учун қўллашга мўлжалланган ҳар бир метод педагогик фаолият
давомида тажриба-синовдан ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Синов бир марта
эмас, бир неча марта ўтказилиши лозим бўлади. Чунки бир синфга мўлжалланган
бир методика бошқа вақтда юқорида қайд қилинганидек, шароитга қараб бошқа
синфда бошқача натижа бериши мумкин. Танланган ва қўлланиб келинаѐтган ҳар
бир метод шаклан ўзгармай қолса ҳам, мазмунан ўзгариши ҳам мумкин.
Ўқитувчининг тўхтовсиз изланишлари, тажрибалари асосида унинг янгидан-янги
қирралари очилаверади.
Мутахассислар орасида тасвирий санъатни ўқитиш методларига турлича
қарашлар мавжуд. Бир гуруҳ мутахассислар ўқитиш методлари ягона тизим, ягона
талабларга жавоб бериши лозим деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрларига
қараганда, ҳар бир метод жамият тараққиѐти давомида шаклланиб бўлган, уни
ўзгартирмасдан шундайлигича қўллаш лозим. Бошқа гуруҳ мутахассисларининг
фикрларига қараганда ўқитиш методининг асосини ҳар бир ўқитувчининг шахсий
иш тажрибаси ташкил этиши керак. Бизнингча, масалага бундай ѐндошиш тўғри
эмас. Таълим-тарбия соҳасида ўқитиш методлари қотиб қолмайди, у доимо
тараққий этади. Бунда ўқитувчининг тажрибаси албатта, катта рол ўйнайди.
Шундай экан, педагогик амалиѐтда синфдаги шарт-шароитларни ҳисобга олиб,
116
шаклланган методика асосида ҳам, ўқитувчининг шахсий тажрибаси асосидан ҳам
фойдаланавериш лозим.
Ўқитувчи ўқитиш методикасини иш жараѐнида ўз-ўзидан эгаллайвермайди.
У иш жараѐнида изланиши, синов ишларини ўтказиш, кўп адабиѐтлар ўқиши,
илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда улардан тегишли хулосалар чиқариши асосида
пайдо бўлади. Шунингдек, у жамият тараққиѐти даврида шаклланган ўқитиш
методларини танқидий нуқтаи назардан таҳлил этиши ва уни замон руҳига
мослаштирган ҳолда қайта ишлаши асосида намоѐн бўлади.
XVII-XIX асрларда умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъатни
ўқитиш методларини такомиллаштиришда чет эл педагогларидан Жон Локк, Жан
Жак Руссо. Иогани Генрих Песталоцци, Петер Шмидт, А.Сапожников, Г.Гиппиус,
Н.Крамскойлар катта қисса қўшган бўлсалар, ХХ асрда рус педагог-олимларидан
Е.С.Кондахчан, Г.В.Лабунская, Н.Н.Ростовцев, В.С.Кузин, Е.Е.Рожковалар
Ўзбекистонда дарслик методикасини оѐққа турғазишда рассом-педагоглардан
М.Набиев, Б.Орипов, Қ.Қосимов, Б. Азимоваларнинг хизматлари катта бўлди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг эълон қилиниши, сўнгги
йилларда халқ таълимига қаратилган катта эътибор уни тубдан ислоҳ қилиш
масаласини кун тартибига қўймоқда. Шунинг учун ҳам ҳар бир ўқув фани бўйича
таълим мазмунини янгилаш, ўқитишнинг янги шакллари, услублари, воситаларини
ишлаб чиқиш энг долзарб муаммолардан бўлиб қолди. «Кадрлар тайѐрлаш миллий
дастури»нинг узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш принциплари
ҳақидаги қисмида «…таълим олувчиларда эстетик бой дунѐқарашни ҳосил қилиш,
уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш»
1
таълимнинг фаолият кўрсатишидаги асосий принциплардан бири эканлиги қайд
қилинади. Бу ўз навбатида ўқувчиларда эстетик бой дунѐқарашни шакллантиришда
ѐрдамчи мактаблар зиммасига катта вазифалар юклатилганлигидан далолат беради.
Бу ўз навбатида махсус таълим берадиган мактабларда, шу жумладан ѐрдамчи
мактабларда ўтиладиган тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларга бадиий таълим-
тарбия беришда муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчилардаги айрим нуқсонларни
бартараф этишда яқиндан ѐрдам беради. Шунга кўра ѐрдамчи мактабларда
ўтиладиган тасвирий санъат дарслари умумий характердаги ўқув масалаларини ҳал
этиш билан бир қаторда ўқувчилардаги айрим камчиликларни тузатиш-
ривожлантириш, ғоявий-тарбиявий ва амалий йўналишлар бериш ва бир қатор
1
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури // Баркамол авлод Ўзбекистон таращщиѐтининг
пойдевори. - Т., 1997.- 31-63-бет.
117
қуйидаги хислатларни таркиб топдиришга ѐрдамлашади:
- тасвирий ва қуриш-ясаш малакаларни шакллантириш;
- болаларда кўриш хотирасини, чамалаш қобилиятини, ранг сезишни,
композицион маданиятни, фазовий фикрлаш, образли тасаввур ва комбинациялаш
каби хусусиятларни ривожлантириш;
-ўқувчиларнинг билишга бўлган интилишларидаги айрим камчиликларни
тузатиш;
-ўқувчиларда анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш ва шу каби
психологик сифатларни ривожлантириш;
-гўзалликни ҳис қилиш ва тарбиялаш, тасвирий санъатга нисбатан эмоционал-
жўшқин муносабатни ва бу сўзнинг катта аҳамиятини яқиндан тушунишни,
табиатга, ҳаѐтга ва инсонларга яқин бўлишни тарбиялайди;
-шахсий сифатлар ва маданий-этик хусусиятларни шакллантиради;
-таянч-ҳаракат соҳасидаги камчиликларни тузатишга ѐрдам беради.
Ёрдамчи мактабларда ўқитиладиган тасвирий санъат дарсларининг асосий
вазифаларидан бири бу уларнинг меҳнат ва турмушга тайѐргарликларини амалга
оширишдир. Шунингдек, ўқувчиларнинг эскизлар, кундалик турмуш буюмлари,
меҳнат қуролларининг хомаки расмларини чизиш, асбоб ва материаллар билан
ишлашни амалий жиҳатдан эгаллаш, турли амалий ишларни (нарсалар ясаш,
қоғоздан буклаш орқали турли нарсалар қуриш-ясаш, аппликация композициялари
ва шу кабилар) бажара олиш кабилар назарда тутилади. Натижада тасвирий санъат
ўқувчиларни бадиий жараѐнни режалаштиришга, ишни босқичма-босқич
бажаришга, материалларнинг хоссаларини ҳисобга олиш; бадиий дидини, эстетик
тарбиянинг ривожланишини янада мустаҳкамлайди.
Тасвирий санъат дарсларининг кундалик ҳаѐт ва турмуш билан боғланган
бўлиши эса уларнинг фуқаролик хислатларини таркиб топдиришда катта аҳамиятга
эга бўлади.
Ўқувчиларнинг тасвирий санъат билан шуғулланшлари халқ амалий санъат
билан боғланганлиги сабабли уларда ватанпарварлик ва интернационаллик ҳис-
туйғуларини, чунончи, Ватанга, ўз она юртига, ўзга миллат халқларининг дўстона
муносабатлари ҳамда маданияти, санъатига нисбатан муҳаббат сифатларини
таркиб топдириш асосий омиллардан биридир.
118
Тасвирий санъат дарсининг мазмуни ва мақсади ўқувчиларнинг
дунѐқарашларини шакллантириш, ғоявий-ахлоқий қарашларини, миллий анъаналар
ва қадриятларни эъзозлаш, ҳурмат қилиш ва кўз қорачиғидай асраш руҳида
тарбиялашга қаратилгандир.
Ёрдамчи мактабларда ўтиладиган тасвирий санъат дарслари ўқувчиларнинг
кундалик турмушлари ва ҳаѐтларида катта аҳамиятга эга бўлиб, жамоатчилик,
дўстлик ва ўртоқлик сифатларини янада шаклланишида муҳим ўрин тутади.
Ёрдамчи мактабларнинг яхлит ўқув-тарбиявий жараѐнининг тузатувчи-
ривожлантирувчи йўналишини ҳисобга олган ҳолда тасвирий санъат дарсларида
ўқувчиларнинг кўриш, идрок этиш, кузатиш, фазовий тасоввур, ижодий
қобилиятларини, ижодкорликларини доимо ривожлантириб бориш лозим.
Шунингдек, шаклларнининг (ҳажм, шакл, пропорция, макон, конструкция
(қурилиш, тузилиш) композиция тузиш каби қонун ва шоидаларни ҳам
ўзлаштиришларига эришиш муҳим вазифалардан биридир. Тасвирий санъат
дарсларининг асосий мақсадларидан яна бири, бу ўқувчиларнинг ранг сезиш,
колоритни ҳис этиш, ўзлари ишлаган ва санъат асарларидаги ана шу жиҳатларни,
атроф-муҳитдаги ва кундалик ҳаѐтдаги жозибали бўѐқларнинг ўзига хос таъсирчан
кучи ва аҳамиятини, дам олишда, меҳнат қилишда қўл келадиган қулай шарт-
шароитни яратишдир.
Дарс жараѐнида ўқувчиларнинг қизиқишлари, берилиб кетишлари улар
бажарадиган ўқув топшириқлари сифатини таъминловчи омиллардан ҳисобланади.
Бундан ташқари, методик жиҳатдан тўғри ташкил этилган ва ўтказиладиган
тасвирий санъат дарслари бошқа ўқув предметларига нисбатан анча афзал бўлган
жиҳатларга эга эканлиги билан ҳам ажралиб туради ва ўқувчиларда ижобий
хислатлар ҳамда сифатларни таркиб топдиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Уларнинг таассуротлари ва тасоввурларини янада бойитади, ишчанликлари ва
сермаҳсулликларини таъминлайди.
Ақли заиф ўқувчиларнинг руҳиятларини, уларнинг шахсий-индивидуал
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда дастурда ўқув топшириқларининг соддадан
мураккабга принципи асосида синфдан-синфга кўра қийинлашиб бориши,
уларнинг соғлиқларини мустаҳкамлаш, нерв системаларини, ҳаракатланиш
соҳаларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, кўриш органларини эҳтиѐт
119
қилиш кабилар ҳам ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |