ДЕКОРАТИВ-АМАЛИЙ САНЪАТ
Декоратив амалий санъат тексликда ва маконда декоратив характердаги
махсус ўқув топшириқларини бажариш билан боғлиқ бўлган вазифаларни амалга
оширади. Бунда ѐрдамчи мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари турли шаклдаги
нақшларнинг намунасидан кўчириш, мустақил ижодий нақш ишлаш ҳамда
декоратив-безак ишларини бажара олиш усуллари ва йўл-йўриқлари билан яқиндан
танишиб борадилар
Декоратив-амалий характердаги композициларни ҳал этишда тексликда ва
ҳажмдор кўринишларда композициялар тузиш ва уларни бажариш муҳим
омиллардан ҳисобланади.
Декоратив композициялар ишлаш дарсларида болаларга ҳар қандай
нақшларнинг элементлари теварак-атрофдаги, борлиқдги нарса ва ҳодисалардан
олингани ҳақида тушунча берилади. Декоратив нақш ишлаш машғулотларида
ўқувчилар табиатдаги гул, қушлар, барглар, дарахтлар, одамлар ва техника
воситалари кабиларнинг реал шаклини ўзгартириш, уни соддалаштириш, янги
деталлар қўшиш орқали бутунлай бошқа кўринишлар, нақш турларини ҳосил
қилиш мумкинлиги борасида амалий характердаги ўқув топшириқларини бажариш
орқали керакли билим, малака ва кўникмаларни эгаллаб борадилар.
I-IV синфларда декоратив тарзда қайта ишланган табиий ва геометрик
шаклларга асосланган йўлсимон, квадрат, доира, тўртбурчак шакллардаги нақшлар
чиздирилади.
Декоратив композиция ишларидан аввал нақш тузишда ишлатиладиган
элементларни ўзига қараб расмини чизиш лозим. Шунингдек, ўқувчиларга табиий
121
шаклни стиллаштириш бўйича машқларни бажариб бориш фойдалидир.
Стиллаштириш декоратив тарзда қайта ифодаланадиган шаклларнинг тузилиши,
силуэти, рангига таалуқлидир.
Ўқувчилар нақш намуналаридан кўчириш дарсларида нақш чизишнинг ўзига
хос хусусиятлари, ритм, симметрия ва унинг аҳамияти билан танишадилар,
рангларнинг номларини ўрганадилар, бўѐқ ва уларни сув билан аралаштириб
ишлатиш устида иш олиб борадилар.
Миллий нақшлар ва бошқа халқларнинг нақш намуналаридан кўчириш
ҳамда мустақил нақш ишлаш дарсларида ўқувчилар кўз билан чамалашни
ўрганадилар, қалам, акварель, мўйқалам, рангли қоғозлар, табиий ва ташландиқ
материаллар билан ишлаш усулларини ўзлаштирадилар.
Айниқса ўқувчиларга миллий нақш элементларидан ташкил топган нақш
композицияларини ўргатиш орқали уларга «Йўлсимон нақш ишлаш», «учбурчак
ичига нақш ишлаш», «доира», «квадрат» ичига нақш композицияларини ишлашни
ўргатиш орқали уларга учбурчак кўринишдаги рўмолча, лаган, патнислар учун
нақш композицияларини туза олишга ўргатиб борилади.
Декоратив ишларда аппликациядан кенг фойдаланилади. Улар танланган
мавзунинг мазмуни ва композициясига мувофиқ текис сиртда ишланиши мумкин.
Декоратив-амалий санъат асарлари халқнинг гўзаллик, яхшилик ҳақидаги
тасаввурларини болаларга етказиб, меҳнатни ва халқ усталари маҳоратини
ардоқлашга ўргатади.
Адабий асарларга иллюстрациялар ишлаш эса ўқувчиларнинг энг қизиқарли
машғулотларидан бўлиб, унда болалар эртак, ҳикоя, масалдаги қаҳрамонларнинг
образларини ўз расмларида ифодалашга ҳаракат қиладилар.
Замонавий мавзулардаги асарларга ѐки достонларга ҳамда эртакларга
композиция ишлаш учун аввало, болалар мавзуга оид одам, ҳайвон расмлари ва
баъзи бир нарсаларнинг ўзига қараб расмини чизиб оладилар. Адабий асарларга
иллюстрация ишлаш машғулотларида ўқувчиларга асарлардаги воқеа содир
бўлаѐтган мамлакат ѐки даврнинг маданияти, халқлар турмушининг ўзига хос
хусусиятлари, кийим-кечаклари, меъморчилиги ва уларнинг характерли томонлари
ҳақида сўзлаб бериш, унга оид нарсалар кўрсатиш керак бўлади.
122
Рангшунослик бўйича бериладиган назарий билимлар ўқувчиларга ранглар
ва унинг номлари, туслари ҳамда уларнинг кишилар ҳаѐтидаги аҳамияти ҳақида
билимлар беришни вазифа қилиб қўяди. Бошланғич синфларда ўқувчилар асосан
акварель, гуашь бўѐқлар билан расм ишлайдилар. Рангтасвир, декоратив ишларни
бажариш жараѐнида эса асосий ва ҳосила ранглар, уларнинг тусларидан
фойдаланган ҳолда иш олиб боришларларига тўғри келади.
Масалан, ўқувчилар "Асосий ва ҳосила ранглар" билан танишадилар.
Уларнинг номларини билиб оладилар. Бўѐқларни ўзаро аралаштириш орқали янги
ранг тусларини ҳосил қилиш билан амалий равишда шуғулланадилар. Асосий
(қизил, сариқ ва зангори) ранглар ва уларнинг ўзаро аралашувидан ҳосил бўлган
ҳосила (яшил, бинафша ва зарғалдоқ) ранглардан ўз иш фаолиятларида тўғри
фойдалана олишни ўрганадилар. "Илиқ ва совуқ ранглар","Ранг туслари ва
уларнинг номлари" каби мавзуларда назарий билмларни ҳам эгаллаб борадилар.
Шунингдек, ўқувчилар "Ранглар ҳалқаси" билан яқиндан танишадилар ва теварак-
атрофдан ана шундай ранг тусларини топишни ўрганадилар.
Ранг туслари, яъни мавжуд бўѐқ таркибига сувни оз ѐки кўпроқ қўшиш
орқали ҳосил қилинади. Бунда маълум бир (масалан қизил) рангнинг тўқдан оч
кўринишгача бўлган бир талай туслари ҳосил бўлади. Ўқувчилар дарс жараѐнида
амалий тарзда ранг тусларини ҳосил қилишни бажариб кўрадилар. "Ахроматик ва
хроматик ранглар" ҳақида тушунчага эга бўладилар. Шунингдек, ахроматик ва
хроматик рангларнинг ўзаро ҳамкорлигидан рангтасвир ишлашда, декоратив
ишларни бажаришда самарали қўллашни ўзлаштирадилар.
Рангшунослик бўйича бериладиган назарий билимлар кундалик турмушда
учрайдиган ранглар ва уларнинг инсон ҳис-туйғуларига, кайфиятларига таъсирига
ҳам боғлиқ бўлади.
Ана шунда киши дидини ўстирадиган, кўзни қувонтирадиган очиқ ранглардан
фойдаланиш лозимлиги ўқувчиларга уқтирилади.
Декоратив-амалий санъат бўлимида ўқувчилар турли табиий, ташландиқ ва
бадиий материаллардан фойдаланган ҳолда ўқув топшириқларини бажаришни ҳам
ўрганиб борадилар. Шунингдек, табиий материаллар билан ишлаш жараѐнида
пластилин асосий қўшимча материал сифатида эмас, балки фақатгина айрим
бўлакларни ўзаро бириктирувчи восита сифатида қатнашиши мумкин.
123
Шунингдек, табиатнинг эҳсони бўлган турли ранглардаги дарахт, ўт-
ўланларнинг баргларидан, гуллардан ўзига хос тузилишга ва кўринишларга эга
бўлган тасвирларни елимлаш, қирқиш, ѐпиштириш каби қўшимча ишлов бериш
орқали ҳар хил тасвирларни ҳосил қилиш мумкин. Бу усул «Флорист рассомлар»
усули деб юритилади. Бунда кузи ранг тусларининг хилма-хиллиги киши кўзини
қувонтиради ва ўқувчиларни табиатдан илҳомланган ҳолда ижод қилишга
ундайди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ўқув топшириқларини бажариш жараѐнида
ўқувчилар турли андазалар, трафаретлар, босма тасвирлар билан ишлаш
усулларини ҳам ўзлаштирадилар ҳамда маълум бир ритм ва симметрик
кўринишларга эга бўлган композицияларни тузишни ҳам ўрганиб борадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |