Ўзбекистон республикаси халқ таьлими вазирлиги



Download 1,75 Mb.
bet49/98
Sana18.07.2022
Hajmi1,75 Mb.
#821064
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   98
Bog'liq
IQTISODIY BILIM ASOSLARI FANINI O‘QITISH METODIKASI

Назорат саволлари


  1. Иқтисодий билим асослари ўқув хонасига қўйиладиган умумий талаблар нималардан иборат?

  2. Техника хавфсизлиги ва гигиена талабларини биласизми?

  3. Фан хонасидаги жиҳозлашда нимларга эътибор бериш керак?

  4. Иқтисодий билим асослари ўқув хонасида қандай ўқув восита ва кўргазма қуролларибўлиши лозим?

  5. Фан хонасида қандай ҳужжатларбўлиши лозим зарурий?


4 мавзу: ИБА фани дарсларида таълим методларини қўллашРежа:

    1. Интерфаол методларнинг таълим ва тарбия жараѐнидаги ўрни ва аҳамияти.

    2. Иқтисодий билим асослари фани дарсларини ўтишнинг ноанъанавий турлари.

Таянч иборалар:Таълим сиѐсати, таълим тизими, замонавий ўқувтарбиявий жараѐни, инновацион ўқитиш методи, ―Танқидий тафаккур‖, Кичик гуруҳларда ишлаш‖, Дебат‖ Нуқтаи назарингиз бўлсин‖ Кластер‖, Ақлий ҳужум‖ Саse-study‖, ролли ўйинлар.
4.1. Интерфаол методларнинг таълим ва тарбия жараѐнидаги ўрни ва аҳамияти.
Интерфаол метод – таълим жараѐнида ўқувчилар ҳамда ўқитувчи ўртасидаги фаолликни ошириш орқали ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришини фаоллаштириш, шахсий сифатларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Интерактив‖ (интерфаол)-инглизча сўз бўлиб, interact‖- inter‖-бу ўзаро, act‖-бу ҳаракат қилмоқ‖ маъносини англатади.Умумлаштирганда эса Интерактив‖ (интерфаол) ўзаро ҳаракат қилмоқ‖ маъносини англатади.Интерфаол таълим бу:

Интерфаол метод-таълим жараѐнида ўкувчилар ҳамда ўқитувчи ўртасидаги фаолликни ошириш орқали ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришини фаоллаштириш, шахсий сифатларини ривожлантиришга хизмат қилади. Интерфаол методларни қўллаш дарс самарадорлигини оширишга ѐрдам беради. Интерфаол таълимнинг асосий мезонлари: норасмий баҳс-мунозаралар ўтказиш, ўқув материалини эркин баѐн этиш ва ифодалаш имконияти, маърузалар сони камлиги, лекин семинарлар сони кўплиги, ўкувчилар ташаббус кўрсатишларига имкониятлар яратилиши, кичик гуруҳ, катта гурух, синф жамоаси бўлиб ишлаш учун топшириқлар бериш, ѐзма ишлар бажариш ва бошқа методлардан иборат бўлиб, улар таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда ўзига хос аҳамиятга эга.
Интерфаол таълим технологияси - ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар кўзда тутилгандек ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига эга ҳолда машғулотни олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради.
Интерфаол машғулотларни амалда қўллаш бўйича айрим тажрибаларни ўрганиш асосида бу машғулотларнинг сифат ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи айрим омилларни кўрсатишимиз мумкин. Уларни шартли равишда ташкилий педагогик, илмий-методик ҳамда ўқитувчига, ўкувчиларга, таълим воситаларига боғлиқ омиллар деб аташ мумкин. Улар ўз моҳиятига кўра ижобий ѐки салбий таъсир кўрсатишини назарда тутишимиз лозим.
Интерфаол таълимнинг асосий мезонлари: норасмий баҳс-мунозаралар ўтказиш, ўқув материалини эркин баѐн этиш ва ифодалаш имконияти, маърузалар сони камлиги, лекин семинарлар сони кўплиги, ўқувчилар ташаббус кўрсатишларига имкониятлар яратилиши, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф жамоаси бўлиб ишлаш учун топшириқлар бериш, ѐзма ишлар бажариш ва бошқа методлардан иборат бўлиб, улар таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда ўзига хос аҳамиятга эга.
Ҳозирда таълим методларини такомиллаштириш соҳасидаги асосий йўналишлардан бири интерфаол таълим ва тарбия усулларини жорий қилишдан иборат. Интерфаол усулларни қўллаш натижасида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш, ўз фикрини баѐн қилиш, уни асослаган ҳолда ҳимоя қила билиш, соғлом мулоқот, мунозара, баҳс олиб бориш кўникмалари шаклланиб, ривожланиб боради.
Иқтисодий таълимдаги миллий таълим технологиялари биринчи навбатда инсонпарварлик тамойилига асосланади. Ушбу йўналишнинг асосий фарқ қилувчи томони бўлиб, унда талабанинг индивидуаллигига (иқтисодиѐт соҳасидаги бўлажак мутахассис, унинг шахси, алоҳида хусусиятларини эътиборга олган ҳолда мустақил фаол билим олиш фаолиятига аниқ йўналтирилганлик) алоҳида эътибор қаратилишидир. Ушбу фикр ва мулоҳозалардан келиб чиқиб, иқтисодий таълимда ўқув фанлари бўйича таълим технологияларини лойиҳалаштиришга бўлган қуйидаги асосий концептуал ѐндашувларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • шахсга йўналтирилган таълим. Ўз моҳиятига кўра, таълим жараѐнидаги барча иштирокчиларнинг тўлақонли ривожланишини кўзда тутади. Ушбу ҳолат фақатгина таълим жараѐнини индивидуаллаштириш ва табақалаштиришнигина эмас (давлат таълим стандартлари талабларига риоя қилган ҳолда таълим олувчининг шахсини интеллектуал ривожланиш даражасига йўналтирилганлик) балки руҳий-касбий ва шахсий хусусиятлари ҳамда таълим олувчининг қобилиятларини эътиборга олишни кўзда тутади;

  • тизимли ѐндашув таълим технологияси тизимнинг барча белгиларига (жараѐннинг мантиқи, барча таркибий қисмларнинг ўзаро алоқадорлиги, бир бутунлиги) эга бўлиши лозим;

  • фаолиятли ѐндашув. Таълимни шахснинг жараѐнли сифатларини шакл-ланишига, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш, ўқув жараѐнида унинг барча қобилиятлари ва имкониятларини юзага чиқариш, меҳнатсеварлик ва ташаббускорликка йўналтирилганлигини белгилаб беради;

  • суҳбатли ѐндашув. Субъектларнинг (таълим жараѐнининг иштирокчилари) ўзаро таъсири ва психологик бирдамлигини яратишнинг зарурлиги. Бунга асосан шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини тақдимот қилиши каби ижодий жараѐнлари кучаяди;

  • хамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократизм, тенглик, таълим олувчи ва таълим берувчи ўртасидаги субъектив муносабатларида шерикчилик, фаолиятнинг мақсади ва мазмунини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва эришилган натижаларни баҳолаш;

  • муаммоли ўқитиш. Таълим мазмунини муаммоли тақдим этиш асосида таълим олувчилар билан фаол ўзаро таъсир этиш усулларидан бири ҳисобланади. Бу усулда илмий билишдаги объектив қарама-қаршиликларни ва уларни бартараф этиш усулларини аниқлаш, демократик фикрлашни шакллантириш ва ривожлантириш, амалий фаолиятда улардан ижодий фойдаланиш бўйича мустақил ижодий-билиш фаолияти таъминланади;

  • ахборотларни тақдим этишнинг энг янги воситалари ва усулларини қўллаш;

  • янги компьютер ва ахборот технологияларини таълим бериш жараѐнига татбиқ этиш.

Ўқув дастури доирасида молиявий ва бошқарув таҳлили, иқтисодий таҳлил фанини ўқитиш ўқув жараѐнида янги педагогик технологиялардан, техник воситалар, тарқатма материаллар ва кўргазма қуроллардан фойдаланишни кўзда тутади. Маъруза машғулотларини олиб боришда муаммоли, муаллифлик, бинар, визуал каби интерактив шакллардан фойдаланиш кўзда тутилади. Амалий машғулотларини ўтказишда ҳамкорликда ўқиш (кооп-кооп), инсерт, класстер, Т-схема каби ўқитиш усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳар бир кўрсатиб ўтилган таълим технологиялари, биринчидан ўқув машғулотларини ўтказиш шароитлари, педагогик мақсадлари, вазифалари ва кутилаѐтган ўқув натижалари, ўқув машғулотининг режаси, ўқитиш усуллари ва воситалари тўғрисидаги ахборот материалига эга бўлади. Иккинчидан, бу ўқув машғулотининг технологик харитаси бўлиб, унда ўқув машғулотида қўйилган мақсадларга эришиш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчининг ҳамкорликдаги босқичма-босқич фаолияти баѐн этилган бўлади. Барча ахборотлар максимал даражада умумлаштирилган ва тартибга солинган бўлади. Ахборотлар лўнда шаклда баѐн этилган, қабул қилиш ва эслаб қолиш учун қулай шаклда, яъни жадваллар ва чизмалар кўринишида тақдим этилади.
Илғор педагогик технологиялар қуйидаги ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланишни кўзда тутади: маъруза-диспутлар, семинардиспутлар, ишбилармонлик ўйинлари, иқтисодий дебатлар, кейс-стади.


Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish