Ўзбекистон республикаси халқ таьлими вазирлиги



Download 1,75 Mb.
bet47/98
Sana18.07.2022
Hajmi1,75 Mb.
#821064
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   98
Bog'liq
IQTISODIY BILIM ASOSLARI FANINI O‘QITISH METODIKASI

Педагогик талаблар: иқтисодий билим асослариўқув хонасидапедагогика олийгоҳларини (битираѐтган) битирган, олий маълумотга эга бўлган, иқтисодчи кадрлар таълим бериш лозим.
Илмий талаблар:мазкур фан хоналаридаги кўргазмали воситалар ДТС талаблари асосида тайѐрланган бўлиши лозим.
Ўқувчиларга ҳозирги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий, илмий техника тараққиѐти янгиликлари ҳақида маълумотлар беришга мослаштирилиши лозим.
Руҳий-физиологик талаблар: 1. ўқитувчилар дарс бериш жараѐнида ўқувчиларнинг руҳий ҳолатини, фан техника янгиликлари ҳақида маълумот беришда руҳий онг даражаларини эътиборга олишлари лозим; 2. синф хонасининг деворларига ишлатилган ранглар санитария-гигиена қоидаларига мос келиши шарт.
3.2. Техника ҳавфсизлиги ва гигиена талаблари. 1. Фан хонаси табиий ва сунъий ѐритиш мосламаларига эга бўлиши лозим.

  1. Хона чап томондан тушадиган ѐруғликка эга бўлиши, табиий ѐруғликнинг асосий оқими чапдан тушиши лозим. Кабинет деразалари хонанинг шимолий ѐки шимолий-шарқий томонида бўлиши лозим.

  2. Ёруғлик тушадиган ойналарни бирор бир мосламалар ѐки бошқа нарсалар билан тўсиш ман этилади. Ёруғлик тушадиган ойналар, синф жиҳозлари синфнинг ѐруғлик даражасига таъсир кўрсатмаслиги зарур. Синф деразаларига тутилган пардалар иложи борича жалюзи бўлиши керак. Чунки улар синфни ѐруғлигига таъсир кўрсатмайди ва офтобдан ҳимоялайди.

  3. Табиий ѐруғликнинг асосий оқими ЭҲМда ишловчининг орқа ва олд томони дан йўналган бўлиши мумкин эмас.

  4. Ёруғлик манбалари сифатида самарадорлиги ва спектрал таркиби жиҳатидан мос келадиган 40Вт, 58Вт қувватли люминессент лампалар ѐки энергия кам сарфлайдиган 36Вт қувватли ЛС002х40, ЛП028Х40, ЛП0022х40, ЛП034-4х36, ССП-5-2Х40 турдаги ѐритгичлардан фойдаланиш тавсияетилади. Бу мосламалар параллел икки қатор қилиб ўрнатилиши ва ҳар бир қатор учун алоҳида ўчириб ѐқиш мосламаси бўлиши лозим.

  5. Синф доскаси икки томонлама параллел равишда ЛПО-30-40122(125) («кососвет») ѐритилиши зарур. Сунъий ѐритгичлар досканинг юқориги бурчакларидан) 0.3 м ва 0.6 метргача, синфга қаратилган ҳолда ѐн томонига ўрнатилиши лозим.

  6. Ўқитувчининг иш столи ва ўқувчилар ўринларининг ѐритилиши даражаси камида 300 лк, синф доскасининг ѐритилиш даражаси 500 лк бўлиши керак.

  7. Ёритгичлар ѐруғликни ѐйиб тарқатувчи арматурали бўлиши лозим.

  8. Эни 6 метрдан ошиқроқ бўлган хоналарда иккинчи қатор ѐруғлик воситалари бўлиши ва улар полдан 2.2 метр баландликдан паст бўлмаслиги лозим.

  9. Хонанинг сўнгги ѐритиш қурилмаларида ЭҲМ столининг икки томонидан бир хил узоқликда ва бир текисда жойлаштирилган, шифтда қотирилган ѐки осилган люминнессент ѐритгичлар асосидаги умумий ѐритиш тизими қўлланилиши лозим.

  10. Синф хонаси деворларининг бўѐғи оч ҳаворанг, оч яшил, тўқ қаймоқ ранг (р=0,5-0,6)ларда бўялиши лозим. Қора, тўқ кўк, жигарранг, қизил, лола ранг, сиѐҳ ранг каби бўѐқлардан фойдаланиш мумкин эмас. Деворлар силлиқ ва тозалашга қулай бўлиши лозим. Синф эшиклари, деразаларининг ромлари оқ рангга бўялиши зарур.

  11. Фан хонасидаги доска, иш столлари ва жавонлар сатҳи нур қайтармайдиган бўлиши лозим.

  12. Хонани табиий шамоллатиш учун синф деразаларида дарчалар мавжуд бўлиши ва бу дарчалар очиб ѐпиш учун қулай бўлиши керак.

  13. Ўқув хоналарида ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам температура ва намликни оптимал ҳолатда бўлишини таъминлай оладиган ҳаво ҳайдовчи вентилясия бўлиши керак.

  14. Ҳаво ҳайдовчи вентилясия бўлмаса ҳавони тозалаш учун маиший кондитсионерларни қўллаш мумкин. Кондитсионерлар сонининг ҳисоби унинг иш унумдорлигига қараб мухандис томонидан амалга оширилиши лозим.

  15. Синф поллари ѐриқсиз бўлиши, тахта ва паркет билан қопланиши лозим. Пол сатхи текис, сирғантирмайдиган, тозалашга ва ҳўллаб артишга қулай, антистатик хоссаларга эга бўлиши керак.

  16. Хона ичини таъмирлашда ўзидан зарарли кимѐвий моддаларни ажратиб чиқарувчи матералларни ишлатиш мумкин эмас. Уларга ѐғоч қипиқли плита (ДСП), қоғоз қатламли пластик (арголит-фанер), ювилувчан девор қоғозлари, синтетик ўрамли қопламалар ва шу кабилар киради.

  17. Хонадаги зарарли кимѐвий моддаларининг ҳаводаги миқдори ҳаво атмосферасидан ошмаслиги лозим.

  18. Хонадаги барча иш жойлардаги шовқинлик даражаси 50д БАЛдан ошмаслиги лозим.

  19. Фан хонасидан фойдаланиш хафтасига 34 соатдан ошмаслиги лозим.

  20. Фан хонасида биринчи тиббий ѐрдам қутиси бўлиши шарт.

  21. Резеткалар махсус қоплама билан ѐпиб қўйилиши шарт.

  22. Техника воситаларидан фойдаланишда қўлда ясалган электр узайтиргичлардан фойдаланиш мумкин эмас.

  23. Носоз техника воситалардан фойдаланиш мумкин эмас.

  24. Ўқувчиларга техник воситаларини дарсларга тайѐрлаш вазифасини топшириш мумкин эмас.

  25. Техника воситаларини ѐқиғ ҳолатда қаровсиз қолдириш ман этилади.

  26. Қўлда ясалган техника воситалардан фойдаланиш мумкин эмас.

Фан хонасини жиҳозлашда фойдаланилган барча нарсалар эстетик дидли бўлиши ва бир-бирини тўлдириш лозим.
Фан хонаси ҳужжатларининг мослик сертификати ва гигиена сертификати бўлган, Давлат меъѐрларига мос махсус мебеллар комплекти билан жиҳозланган бўлиши шарт.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish