ўқувчилар муайян муаммога ўз нуқтаи назарини асосли далиллаб, ҳимоя қилишга ўрганадилар;
ўқувчига муаммо муҳокамаси жараѐнида ўз фикрини ўзгартириш имконини бериш;
ўқитувчи барча ўқувчиларни мунозарага жалб этиши ва синфдаги ҳамма ўқувчилар ўртасида мунозара жонланишини юзага келтириши мумкин.
―Нуқтаи назаринг булсин‖ услуби ўқувчилар ўртасида мунозара юзага келиши ва улар мунозара жараѐнида ўз фикрларини ўз синфдошларидан уларнинг нуқтаи назарини ўзгартиришга ишонтирадиган ғояларни эшитиб ўзгартириш ѐки аввалгисини мустаҳкамлаш имконини бериш мақсадида қўлланади.
Ўқувчилар шунингдек, мактаб, минтақа, республика ва жумла инсоният учун харак-терли бўлган энг долзарб муаммоларга ўз нуқтаи назарларини асосли далиллаш ва ҳимоя қилишга ўрганадилар.
Ўқитувчи очиқдан-очиқ саволлар услуби билан одатда дарс жараѐнида фаол бўлмаган ўқувчиларни мунозарада иштирок этишга мажбур қилади.
синф ўлчами ѐки ўқувчилар сонига боғлиқ ҳолда олти ѐки саккиз кўнгиллини чақиради. Борди-ю ўйинда синф ўқув-чиларининг бир қисми иштирок этса, унда қолганлари ўз жойларида ўтираверадилар;
ўйин пайтида банд бўлиши учун иштирок этмаѐтган ўқувчиларга ҳам топшириқлар бериш зарур;
Ўйинни ўзини бошлашдан аввал ўқитувчи барчага йўл-йўриқлар бериши зарур, жумладан:
таъкидлов ўқиб берилганидан кейин ўз фикрингизга мувофиқ табличкалар ѐнидан жой эгалланг;
ўз нуқтаи назарингизни асосли далиллаб беришга шай туринг;
агар муаммога нуқтаи назарингизни ўзгартиришга ундовчи асосли далилни эшитсангиз, ўз ўрнингизни алмаштириш мумкин;
синфдошларингиз таъкидларига ўз фикрингизни баѐн этишга шай туринг;
Ўқитувчи ўйинда иштирок этмаѐтган ўқувчиларга топшириқларберади, масалан:
уларнинг фикрича энг аҳамиятли таъкидловларни ѐзиб бориш;
ўйин жараѐнида ўз ўрнини ўзгартирмаган ўқувчиларни ѐзиб бориш;
энг асосли далиллар берилган жавобларни ѐзиб бориш.
“КЛАСТЕР” (тармоқлар)методи
Фикрларнинг тармоқланиши – бу педагогик стратегия бўлиб, у ўқувчиларни бирон бир мавзуни чуқур ўрганишларига ѐрдам бериб, ўқувчиларни мавзуга тааллуқли тушунча ѐки аниқ фикрни эркин ва очиқ равишда кетма-кетлик билан узвий боғлаган ҳолда тармоқлашларига ўргатади.
Фикрларни тармоқлаш қуйидагича ташкил этилади:
1. Ўқувчи (талаба)лар гуруҳларга бўлинадилар ва уларга белгиланган вақт ичида мавзу бўйича қандай тушунчаларни ўзлаштирган бўлсалар, уларни қоғозга ѐзиш вазифаси топширилади.
2.Хаѐлга келган мавзуга боғлиқ қандай ҳар фикр бир сўз билан ифода этиб кетма-кет ѐзилади.
3.Фикрлар тугамагунча ѐзишда давом этавериш керак, мабодо фикрлар тугаб қолса, у ҳолда янги фикр келгунча бирон расм чизиб туринг.
Иложи борича фиркларнинг кетма-кетлиги ва ўзаро боғлиқлигини кўпайтиришга ҳаракат қилиш лозим;
Фикрлар тугагандан кейин гуруҳ аъзолари тушунчаларни мантиқий жиҳатдан бир-бирига боғлаб чиқадилар.
―Талаб ва таклиф‖ мавзусида тузилган кластер келтирилган:
“АҚЛИЙ ҲУЖУМ” методи
Ақлий ҳужум -ғояларни генерация (ишлаб чиқиш) қилиш методидир. ―ақлий ҳужум‖ методи бирор муаммони ечишда ўқувчилар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган энг самарали методдир. Ақлий ҳужум методининг ѐзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклида ўқитувчи томонидан берилган саволга ўқувчиларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Ўқувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баѐн этадилар. Ёзма шаклида эса берилган саволга ўқувчилар ўз жавобларини қоғоз карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ѐзадилар. Жавоблар доскага (магнитлар ѐрдамида) ѐки ―пинборд‖ доскасига (игналар ѐрдамида) маҳкамланади. ―Ақлий ҳужум‖ методининг ѐзма шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. Ушбу метод тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади.
Ақлий ҳужум методидан фойдаланилганда ўқувчиларнинг барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан ўқувчиларда мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Ўқувчилар ўз фикрини фақат оғзаки эмас, балки ѐзма равишда баѐн этиш маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги ўқувчиларда турли ғоялар шаклланишига олиб келади. Бу метод ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун хизмат қилади.
―Ақлий ҳужум‖ методи ўқитувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:
Ўқувчиларнинг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади.
Мавзуни такрорлаш ѐки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш мақсад қилиб қўйилганда, янги мавзуга ўтиш қисмида амалга оширилади.
Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб қўйилганда-мавзудан сўнг, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади.
“Ақлий ҳужум” методининг босқичлари:
ўқувчиларга савол ташланади ва уларга шу савол бўйича ўз жавобларини (фикр, мулоҳаза) билдиришларини сўралади;
ўқувчилар савол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади;