2-мавзу: Ўқув жараѐнини лойихалаштириш ва режалаштириш
Режа:
Дарснинг мақсади ва кутилаѐтган натижалар
Дарснинг тузилиши ва уни ўтказиш тартиблари.
Таянч иборалар: дарс, дарс структураси, дарсни бошқариш, лойиҳалаштириш,тахлил қилиш, ҳисоблаш, баѐн қилиш, намойиш этиш, билиш, шарҳлаш, фойдаланиш, баҳолаш, тушуниш, ўзгартириш, қўллаш, яратиш.
2.1. Дарснинг мақсади ва кутилаѐтган натижалар
Ўқув жараѐнини лойиҳалаштириш - педагогик технологиянинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда кўзланган ўқув мақсадларини амалга ошишини ифодаловчи ўқув жараѐни амалга оширилади ва лойиҳалаштирилади.
Иқтисодий билим асослари фани дарсларининг мақсади ўқитиш ва ўқиш жараѐнларининг энг муҳим омили бўлиб, таълим жараѐни айнан шундан бошланади.
У маълум бир ўқув фанини ўрганиш мақсади ва мазмунидан ва/ѐки тарбиявий таъсир мазмунидан келиб чиққан ҳолда шаклланади ва ушбу таълим шаклининг асосий мазмунига мос келади, мақсад таълим берувчи ва таълим олувчининг умумий натижаларга қараб ҳаракатланишини белгилайди. Шунга кўра биз уни ташҳисли ифодалашимиз керак, яни мақсад шунчалик аниқ ва маълум бўлиши керакки, унда қуйидагиларга эришиш лозим:
шундай дидактик ва тарбиявий жараѐнни ташкил этиш керакки, у белгиланган мақсадни маълум шароитларда ва белгиланган вақт ичида эришишни таъминлашни кафолатлаши керак;
ўқитиш жараѐнини якуни бўйича, мақсадни амалга ошириш даражаси тўғрисида конкрет хулоса қилиш мумкин бўлсин.
Бундан келиб чиққан ҳолда, ўқитиш мақсадлари таълим олувчилар ҳаракатларида ифодаланган таълим натижалари орқали ифодаланади.
Мақсад ва кутилаѐтган натижаларни белгилашда диққатни:
режалаштирилаѐтган мавзу бўйича БКМни таълим олувчилар томонидан ўзлаштириш даражасига;
режалаштирилган таълим натижаларига эришиш бўйича ўқитувчининг таълим олувчилар билан ҳамкорликда олиб борадиган фаолиятига қаратиш лозим.
Дарс жараѐнини лойиҳалашнинг кейинги энг муҳим компоненти кутилаѐтган натижани ифодалашдир. Кутилаѐтган натижа ўқитиш жараѐнини самарадорлигини акс эттиради, мақсадга эришиш даражасини тавсифлайди. Ўқитиш ва ўқиш жараѐни қўйилган мақсад кутилаѐтган натижага мос келгандагина самарали бўлади.
Шундан келиб чиқиб, таълим жараѐнининг лойиҳалаш босқичларини куйидагича белгилаш мумкин:
Ўқитишнинг кутилаѐтган натижаларини ишлаб чиқишда замонавий психологик ѐндашувлар қадим даврлардаѐқ яратилган бўлиб, Аристотель таълим мақсадларининг учта асосий категориясини, яъни тафаккур, сезиш қобилияти ва қўл амалларини бир-биридан фарқлаган. Песталоцци эса бу амалларга мувофиқ инсон танасининг уч органини келтиради: бош, юрак ва қўл.
Бугунги кунга келиб, учта соҳабўйича ўқув мақсадини (кутилаѐтган натижалар, вазифалар)нирежалаштириш қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |