Таълимий
(билишга, тафаккур
соҳасига оид
мақсадлар)
Ўрганилган
материални эслаб қолиш ва тиклашдан то муаммони ечишга қадар мақсадлар, яъни дастурда, қўлланмада, ўқитувчининг кундалик амалиѐтида қўйилаѐтган ўқитиш мақсадлари киради. Ушбу соҳа мақсадлари ―Ўқувчи нимани ўйлайди ва билади
?‖ деган саволга жавоб беради.
Бунда ўқувчининг аввал эгаллаган
билимларини ҳисобга олиш лозим.
Ривожлантирувчи
( амалда бажариладиган мақсадлар)
Фаолиятнинг у ѐки бу турларини шакллантириш билан боғлиқ мақсадларга тегишли. Бу соҳадаги мақсадлар ―Ўқувчи нимани бажаради?‖, деган саволга жавоб беради. Ушбу мақсадлар орасида ѐзув кўникмалари, нутқий кўникмалар, расм ва графиклар орқали тасвирлаш кўникмалари таълим доирасидаги мақсадлардан жой олган;
Тарбиявий (эмоционал қадриятлар, ҳиссиѐтлар соҳасига оид мақсадлар)
Идрок этиш, қизиқиш, таъсирга тайѐргарлик, қадриятлар тизимини ўзлаштириш, уларни фаол намоѐн бўлиши киради. Соҳа мақсадлари ―Ўқувчи нимани ҳис қилади?‖, деган саволга жавоб беради. Булар, қизиқиш ва мойиллик, муносабат шакллантириш, у ѐки бу ҳис-туйғуларни бошдан кечириш, уни фаолиятда бажаришдир.
Таълим мақсадлари-бу муайян таълим жараѐни якунида таълим олувчи томонидан ўзлаштирилиши, янги ҳосил қилиниши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни олдиндан белгилаш маҳорати ҳисобланади.
Агар дарснинг мақсадлари аниқланмасдан ўтказилса, у ҳолда унинг мазмуни ва дидактик тузилиши у ѐки бу даражада тасодифга боғлиқ бЎлади.
Дарснинг мақсадлари аниқ бўлган тақдирдагина уларнинг мазмунини белгилаш ва дарсни дидактик нуқтаи-назардан ишлаб чиқишга киришиш мумкин. Шу боис, ҳар бир ўқитувчи ва педагог учун ўқув мақсадларини белгилаш, тўғри қўя олиш ва танлаш кўникмаларига эга бўлиш таълим жараѐнида жуда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳар бир дарснинг ўқув мақсадлари олдиндан аниқланиши лозим. Аниқланган ўқув мақсадлари, дарс мазмуни бўйича қайси материалларни танлаш, уни ўтказиш бўйича қандай методик ва дидактик материаллардан фойдаланиш лозимлигини белгилаб беради. Шундай қилиб, ҳар қандай таълим жараѐнида ўқув мақсадлари таълим мазмуни, методлари ва воситаларини белгилар экан.
Кутилаѐтган натижалар -бирор бир мавзуга ѐки бирор бир бўлимга оид дарс бўйича ўлчаниши мумкин бўлган аниқ якуний билим, кўникма ва малакаларни ифодалайди.
Кутилаѐтган натижалар аниқ ифода этилганлиги дарс самарадорлигига эришиш мумкин бўлади. Шунинг учун уларни ифодалашда, мақсадлар билан бирга кутилаѐтган натижаларга эришиш кўрсаткичларини, баҳолаш мезонларини ва бу натижаларга эришиш учун лозим бўлган шарт-шароитлар тавсифини бериш ҳам лозим бўлади. Кутилаѐтган натижаларни белгилашда қуйидаги талабларни эътиборга олиш зарур:
реал бўлиши керак;
аниқ бўлиши керак; -вақт жиҳатдан белгиланган; -ўлчамли бўлиши керак.
Ўқув фани бўйича дарсни лойиҳалаштириш жараѐнида ўқитишнинг кутилаѐтган натижаларини ишлаб чиқиш масъулиятли босқич ҳисобланади. Чунки ушбу босқичда йўл қўйилган камчилик ва хатолар дарсни амалга оширишнинг кейинги босқичларига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли педагогик технологияда ўқитувчи ўқув мақсадини ва ўқитишдан кутилаѐтган натижаларни белгилашга алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Ўқитишнинг кутилаѐтган натижаларини ифодалаш учун ишлатиладиган феъллар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: