Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   407
қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни 
амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг 
ночорлиги (банкротлиги) улар томонидан вужудга келтирилган деб 
ҳисобланади.
1. шарҳланаётган модданинг 1-қисмида умумий тамойил 
белгиланган бўлиб, унга кўра юридик шахс ўз мажбуриятлари 
бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беришлигини, 
бунда мазкур мол-мулк қандай турга ва жамғармага мансублиги, 
асосий, айланма ёки заҳира воситаси (капитали), кўчар мулкми 
ёки кўчмас мулкми, пул маблағларида бўлса, нақд пулми ёки 
нақдсиз шаклдами, қимматли қоғоздами ёки бошқа хўжалик 
ташкилотларидаги иштирокининг улуши ва ҳоказо эканлигидан 
қатъий назар, жавоб беришини белгилаб қўйган. Айнан ана шу 
таомилнинг амал қилиши асосида юридик шахснинг ночор (банкрот) 
деб ҳисобланиши натижасида унинг тугатилиши учун имконият 
яратилади (ЎзР ФК, 57-моддаси).
2. шарҳланаётган модданинг кейинги 2-қисми 1-қисмда келти-
рилган умумий тамойилга нисбатан истиснодан иборат бўлиб, унда 
давлат корхоналарининг, шунингдек, ўзларига бириктирилган мол-
мулк мулкдори томонидан молиявий таъминланадиган муасса-
саларининг нотижорат ташкилоти сифатидаги жавобгарлигига 
оид қоидалар ва шартларнинг хусусиятлари келтирилган. қонун 


137
4-боб. Юридик шаxслар
чиқарувчи бу қисмда эътиборни 72-модданинг 5-қисмига ва 
76-модданинг 3-қисмига қаратадики, уларга мувофиқ давлат 
корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганда давлат унинг 
мажбуриятлари бўйича субсидар жавобгар бўлиши, муассаса пул 
маблағларининг мажбуриятлари бўйича жавоб беришга етарли 
бўлмаса, тегишли мол-мулкнинг эгаси унинг мажбуриятлари 
юзасидан субсидар жавобгар бўлишлиги белгиланган.
3. шарҳланаётган модданинг 3-қисмида юридик шахснинг 
учинчи шахслар олдида мустақил фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликка 
эга эканлиги қоидаси мустаҳкамланган, унга кўра юридик шахс 
муассислари (иштирокчилари) ёки унинг мол-мулкининг эгаси 
умумий қоидага биноан юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича 
жавоб бермайди, юридик шахс эса, муассисларнинг ёки мулкдорнинг 
мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Бунда, ФКда ёки юридик 
шахснинг таъсис ҳужжатларида бу қоидадан истиснолар кўзда 
тутилиши мумкинлиги қайд этилган. Ана шундай истиснолардан 
бири шарҳланаётган модданинг 2-қисмида мавжуд. Бунда давлат 
корхонасининг ва/ёки муассасанинг мулкдорига, унинг ҳеч қандай 
айби ёки енгиб бўлмас кучнинг таъсири бўлмаган ҳолда, кўрсатиб 
ўтилган жавобгарлик юклатилади. Унинг жавобгарлиги объектив 
хусусиятга эга.
4. шарҳланаётган модданинг 4, 5 ва 6-моддалари юридик шахс-
нинг ночорлиги (банкротлиги) сабабли, муассисларнинг (ишти рок-
чиларнинг) шунингдек, мулкдорнинг унинг мажбу рият лари бўйича 
субсидар жавобгарлигига оид қўшимчадан, яъни айнан субъектив 
асослардан ташкил топган. Бунда қонун чиқарувчи юридик 
шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий 
кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) 
бўлган шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки эгасининг ғайри-
қонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган ҳолатга алоҳида 
эътибор қаратади. Бу меъёрлар юридик шахсни тугатиш жараёнида 
мол-мулк барча кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун 
етарли бўлмаган ҳолда қўлланилади. шўъба корхонанинг банк-
рот лиги вужудга келишида айбдор ҳисобланган асосий корхона 
ҳам ана шу қоидага асосан жавоб беради. Бу ҳолда асосий корхона 
тугатилаётган шўъба корхонанинг ҳамма кредиторлари олдидаги 
барча мажбуриятлари бўйича субсидар жавобгарликка эга бўлади 
(қаранг. ЎзР ФКнинг 67-моддасига шарҳ).


138
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
5. қонун чиқарувчи 4-қисм меъёрларининг қўлланиши учун 
айрим субъектив шартларнинг аниқланиши ва риоя этилиши зарур-
лигини қайд этади. Жумладан, қонун чиқарувчи ўрнатган меъёрга 
кўра, муассис (иштирокчи) ёки юридик шахс мол-мулкининг 
мулкдори юридик шахснинг ночорлигини (банкротлигини) келтириб 
чиқарган мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга эканлиги шу 
юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлишлиги 
ва айнан ана шу шахс юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга 
ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан 
билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга ошири-
шини кўзлаб фойдаланган бўлишлиги шарт қилиб қўйилган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish