Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   407
54-модда. юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул 
қилган шахснинг бурчлари
юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик 
шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган бу ҳақда юридик 
шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма хабар 
беришлари керак, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахс 


155
4-боб. Юридик шаxслар
тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик 
шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўяди.
юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик 
шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатувчини – тугатиш 
комиссиясини ёки жисмоний шахсни тайинлайдилар ҳамда ушбу 
Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатини белгилайдилар. 
юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул 
қилинган тақдирда, тугатувчи юридик шахсларни давлат рўйхатидан 
ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади. (ЎзР 14.12.2007 
йил ЎРҚ–127-сон Қонуни таҳриридаги қисм).
Тугатувчи тайинланган пайтдан бошлаб юридик шахснинг 
ишларини бошқариш бўйича ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи 
тугатилаётган юридик шахс номидан судда иштирок этади. (ЎзР 
14.12.2007 йил ЎРҚ–127-сон Қонуни таҳриридаги қисм).
1. шарҳланаётган модданинг меъёрларида юридик шахсни 
тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган шахсларнинг умумий 
бурчлари белгиланган. Юридик шахс муассислари (иштирокчилари) 
ёки юридик шахсни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган 
орган бу ҳақда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи 
органга дарҳол ёзма хабар беришлари керак, давлат рўйхатидан 
ўтказувчи орган юридик шахс тугатиш жараёнида эканлиги 
ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат 
реестрига киритиб қўяди. Айтиш мумкинки, қонун чиқарувчининг 
ваколатли давлат органини юридик шахсни тугатиш тўғрисида 
қарор қабул қилинганлигидан албатта хабардор этиш хусусидаги 
кўрсатмаси давлат реестрида юридик шахсни тугатиш тўғрисида 
маълумотларнинг мавжуд бўлишлиги кредиторларга ва бошқа барча 
манфаатдор шахсларга тегишли ахборотни олишга имкон беришлиги 
билан боғлиқ. Бундан ташқари, ягона давлат реестрига тегишли 
ёзув киритилиш пайти билан қонунда муайян фуқаролик-ҳуқуқий 
ва худди шу каби маъмурий-ҳуқуқий характердаги оқибатлар келиб 
чиқиши назарда тутилган. хусусан, айни шу пайтдан бошлаб, 
тугатилаётган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгарти-
ришлар киритилишига, шунингдек, тугатилаётган юридик шахс 
муассис сифатида чиқаётган юридик шахсларни рўйхатга олишга 
йўл қўйилмайди.
2. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида юридик шахсни 
тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган шахслар жисмоний шахс 


156
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ёки комиссиядан иборат тугатувчини тайинлашлари лозимлиги 
белгиланган. Тугатиш комиссияси таркиби ҳам юридик шахсни 
тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган (шахслар) томонидан 
тасдиқланади. Айрим ҳолларда қонунчилик тугатиш комиссиясининг 
таркибига алоҳида талаблар қўяди. масалан, агар давлат 
тугатилаётган акциядорлик жамиятининг иштирокчиси бўлса, 
тугатиш комиссиясининг таркибига давлат мулкини тасарруф этишга 
ваколатли бўлган органнинг вакили киритилиши шарт (Ўзбекистон 
Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги «Акциядорлик жамиятлари 
ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун, 
101-моддаси 6-қ.).
Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул 
қилинган ҳолатда тугатувчи юридик шахсларни рўйхатдан ўтказувчи 
орган билан келишилган ҳолда тайинланади. Таъкидлаш жоизки, бу 
ҳолда қонун чиқарувчи бундай келишувнинг шартлари ва тартибини 
белгилаб бермайди, ушбу масала қонуности меъёрий ҳужжатлари 
тартибга солинади.
3. Ушбу учинчи қисмида тугатувчи тайинланган пайтдан 
бошлаб юридик шахснинг ишларини бошқариш бўйича ваколатлар 
тугатувчига ўтиши белгиланган. Тугатувчи тугатилаётган 
юридик шахс номидан судда иштирок этади. шунингдек, тугатиш 
жараёни билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради: юридик 
шахснинг тугатилиши тўғрисида маълумотларни эълон қилдиради, 
кредиторлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширади, дебитор 
қарздорлиги юзасидан тўловларни талаб қилади, оралиқ ва тугатиш 
балансини тузади. Тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки 
кредиторлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун етарли 
эмаслиги маълум бўлиб қолса, тугатувчи хўжалик судига қарздор 
бўлган юридик шахснинг ўз аризаси билан уни банкрот деб тан 
олиниши тўғрисида мурожаат этади. «Ўзбекистон Республикасининг 
2003 йил 24 майдаги «Банкротлик тўғрисида»ги қонуни)
21
. мазкур 
мажбурият бузилган ҳолда, тугатувчи (тугатиш комиссияси аъзолари) 
кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини ҳамда 
қарздорнинг мажбурий тўловларини бажармаганлик учун субсидар 
равишда жавобгар бўлади («Банкротлик тўғрисида»ги қонун, 
9-моддаси).
21 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 11-сон, 81-мд.


157
4-боб. Юридик шаxслар

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish