228. Ҳарбий хизматчиларнинг берилган ҳарбий унвондаги хизмат муддати ҳарбий
унвон берилган (шахсий таркиб бўйича буйруқ чиқарилган) кундан бошлаб ҳисобланади.
229. Ҳарбий унвон берилган хизмат муддатига ҳарбий хизматда бўлишнинг бутун вақти
қўшилади. Кўрсатилган муддатга қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:
а) ҳарбий хизматчи асоссиз тарзда
жиноий жавобгарликка тортилган, ҳарбий
хизматдан ноқонуний бўшатилган ва кейинчалик ҳарбий хизматга тикланган ҳолларда
ҳарбий хизматдаги узилиш вақти;
б) Қуролли Кучлар резервида (захирасида) бўлган даври.
230. Берилган ҳарбий унвонда бўлишнинг белгиланган хизмат муддатидан камида
иккитасини ўтаган офицерга, хизмат юзасидан ижобий тавсифлар берилган ва унинг
ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги бўйича вакант лавозим йўқлиги сабабли уни юқори турувчи
лавозимга тайинлаш имкони бўлмаган тақдирда, вазирлик раҳбарининг қарорига
биноан
штатга кўра унга ўзи эгаллаб турган ҳарбий лавозим учун кўзда тутилган ҳарбий унвондан
бир поғона юқори турувчи «полковник» ҳарбий унвонигача бўлган ҳарбий унвон берилади.
231. «III даражали сержант», «II даражали сержант», «I даражали сержант» ва «катта
сержант» ҳарбий унвонлари олдинги ҳарбий унвонда бўлишнинг белгиланган хизмат
муддатини ўтаган, командирлик ва ҳарбий иш мутахассиси, бўйсунувидагиларни тайёрлаш
ва тарбиялаш ишида мураббийлик сифатлари ва малакаларини намоён қилган, жанговар ва
касбий тайёргарликда яхши кўрсаткичларга эга бўлган, штат тоифасига кўра уларни бериш
мумкин бўлган лавозимни эгаллаган ҳарбий хизматчиларга, фақатгина улар вазирликлар
тасарруфидаги таълим муассасаларининг мутахассисларни тайёрлаш курсларини
тамомлаганидан кейин берилади.
232. Навбатдаги «полковник» ҳарбий унвони Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучлари Академиясининг икки йиллик ўқув
дастурини, хорижий давлатларнинг ҳарбий
академияларини ёки магистрлик ўқув дастури бўйича олий таълим муассасаларини
тамомлаган, илмий даража ёки илмий унвонларга (тегишли йўналиш бўйича), шунингдек
чуқур касбий билим ва кўникмаларга эга бўлган офицерларга берилади.
233. Олий ҳарбий таълим муассасасидаги курсларда ўқиётган офицерларга навбатдаги
ҳарбий унвон эгаллаб турган лавозимидаги штат тоифасини ҳисобга олган ҳолда офицерни
ўқишга юборган командирларнинг (бошлиқларнинг) тақдимномасига асосан ҳарбий
унвондаги хизмат муддати тугагандан сўнг берилади.
234. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида узоқ муддатли хизмат
сафарларида бўлган, шунингдек хорижий мамлакатлар ҳарбий таълим муассасаларида
таҳсил олаётган ҳарбий хизматчилар навбатдаги ҳарбий унвонларни беришга вазирликлар
кадр органларининг бошлиқлари томонидан тақдим қилинадилар.
235. Хизмат, ҳарбий бурчни бажаришда алоҳида намуна кўрсатган,
мамлакат мудофаа
қобилиятини мустаҳкамлашга, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти билан
келишилган ҳолда вазирликлар раҳбарлари томонидан навбатдаги ҳарбий унвонлар
муддатидан аввал берилиши мумкин.
236. Истисноли ҳолатларда сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича
ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий унвонини бир поғонага тушириш интизомий жазо чораси
сифатида ёки аттестация комиссиясининг қарорига кўра ушбу ҳарбий унвонни бериш
ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.
237. Ҳарбий бурчни адо этишдаги жиддий хатоликлар, ҳокимият
ваколатларини
суиистеъмол қилгани, фавқулодда вазиятларда қонунлар ва Умумҳарбий низомлари билан
зиммасига юкланган талаб ва мажбуриятларни бажармаганлиги учун генераллар таркибига
мансуб шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан ҳарбий
унвонларидан пастлатилиши мумкин.
Ҳарбий унвонлари пастлатилган ҳарбий хизматчилар пастлатилган кундан бошлаб
камида бир йил ўтгач ижобий тавсифнома бўлган тақдирда ҳарбий унвонни пасайтириш
тўғрисида қарор қабул қилган бошлиқлар, уларга тенглаштирилган ва юқори турувчи
бошлиқларнинг буйруқлари билан олдинги ҳарбий унвонга қайта тикланишлари мумкин.
Ҳарбий хизматчини олдинги ҳарбий унвонига тикламай ва навбатдаги ҳарбий унвон
берилмай туриб уни иккинчи марта ҳарбий унвондан пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Ҳарбий унвони пасайтирилгандаги хизмат муддати ҳарбий унвони қайта
тиклангандаги хизмат муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
238. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,
Миллий гвардияси, Давлат
божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, прокуратура, суд ва адлия органларининг
махсус унвонларига (мартаба даражаларига) эга фуқароларни ҳарбий хизматга қабул
қилишда вазирлик раҳбари томонидан белгиланган аттестациядан қайта ўтиш тартибида
унинг махсус унвонига мос келадиган ҳарбий унвон берилиши мумкин.
Ҳарбий унвонда хизмат қилиш муддатига (мартаба даражасидаги иш стажига)
махсус
унвонда хизмат қилиш муддати ҳам қўшиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат божхона
қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, прокуратура, суд ва адлия органларининг махсус
унвонларига (мартаба даражаларига) эга, ҳарбий хизматга кириш пайтида мавжуд махсус
унвонга (мартаба даражаларига) мос келадиган ҳарбий унвон берилмаган контракт бўйича
ҳарбий хизматчиларга махсус унвонда хизмат қилиш (мартаба даражасида ишлаш)
даврлари кейинчалик аттестациядан қайта ўтказиш тартибида навбатдаги ҳарбий унвонни
бериш учун қўшиб ҳисобланиши мумкин.
(238-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори, фармойиши билан
генераллар таркиби лавозимларига тайинланган, ҳарбий ёки махсус унвони бўлмаган
шахсларга ҳақиқий ҳарбий хизматга қабул қилишда ўрнатилган тартибда «полковник» ва
унгача бўлган ҳарбий унвон берилиши мумкин.
Алоҳида ҳолатларда илмий даража, илмий унвон ёки
фаолиятнинг тор ихтисослик
турлари бўйича кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ва офицерлар таркиби
лавозимларига тайинланган фуқароларга ҳақиқий ҳарбий хизматга қабул қилишда
ўрнатилган тартибда «майор» ва унгача бўлган ҳарбий унвон берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: