Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти



Download 301,29 Kb.
bet21/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

2-расм. Му-ус чўли

Ҳиндистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун янги ҳудудларга сув чиқариб бу жойларни ўзлаштириш оммавий тус олган натижада йилдан-йилга кўкаламзорлаштирилаётган ҳудудлар миқдори ортиб бормоқда. Худди шундай жараён Россия Федерациясида ҳам кузатилмоқда 2000-2017 йиллар давомида янги экинзорлар ҳисобига кўкаламзорлаштириш 6,62%га ортиб 0,7 миллион кв.км.ни ташкил қилган, яъни Германия ҳудудига нисбатан икки баробар ҳудудда янги экинлар экилган ёки ўрмонлар пайдо бўлган. Худди шундай жараён АҚШда (ўсиш 4,55%) ва Австралияда (ўсиш 5,62%) кузатилган [70].


Саудия Арабистони яқинда эълон қилинган атмосферада карбонат ангидрид миқдорини камайтириш ва тупроқ деградациясига қарши кураш дастури доирасида яқин ўн йилликлар давомида 10 млрд. дарахт экиш режасини эълон қилди [71].
Кўкаламзорлаштириш соҳасидаги улкан режалардан бири Саҳрои кабирга бошоқли донлар ва (эвкалипт) дарахтлар экиш режаси ҳисобланади. Бу ерга мос дарахт сифатида эвкалипт дарахтлари танланган. Бундай дарахтлар тез ўсиши билан бирга иссиққа чидамли ҳисобланади. Дарахтзорлар ташкил қилиш учун ер ости сувларидан фойдаланилади. Бунда ер ости сувлари ер устига чиқарилмасдан махсус техник воситалар ёрдамида дарахтларнинг илдизига юборилади. Дарахтлар тупроқ қатламининг мустаҳкамланишига, тупроқни бойитишга ҳамда ҳаво ҳароратин 8оС.гача туширишга хизмат қилади [72].
Маълумки Исроилнинг 95% ҳудуди қурғоқ, яримқурғоқ ҳамда чўл ҳудудлардан иборат. Ўтган асрнинг 60 йилларидан бошлаб Негев ва Ясир чўлларини кўкаламзорлаштиришга киришилди [73].
Шунинг учун ҳам Исроил чўлланиш ва тупроқ деградация муаммолари билан доим курашиб яшашига тўғри келади.
Исроилнинг чўлланишга қарши кураш дастури сувни марказлаштирилган бошқарув асосида йўналтиришга қаратилган.
Бундай бошқарувга, сув нисбатан кўп ҳудудлардан сув танқис минтақаларга етказиш, сув кўп бўлган йиллари захирада сув ғамлаб, қурғоқчил йилларда сарф қилиш, чиқинди сувларни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун қайта тозалаш, чўл ҳудудида дарахтларни кўпайтириш, сув хусусиятига мослашган ўсимликларни иқлим ва тупроқ шароитига мослаштириш киради.
Исроил бу вазифани амалга оширишни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зиммасига юклаган. Вазирлик тупроқ эрозияси бўйича деҳқонларга кўмаклашиш учун мутахассислар юборади. Охирги 50 йил ичида Исроил
200 га яқин майдонда 260 миллиондан ортиқ дарахт экди. Бу майдонларнинг аксарияти иқлими қурғоқчил, тоғли, қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз ерлар эди [97].
Шунингдек, Исроил ўрмонзорлаштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқди. Бу ярим қуруқ ва қурғоқчил ерлапни саванналаштириш дейилади. Саванналаштириш амалиётида атрофи дарахтлар билан ўралган тоғ ёнбағирларидан ҳосил етиштирилади. Бу – биохилма-хилликни сақлаб қолиб, тупроқ унумдорлигини оширади.
Ҳозирги кунда эса Исроилда 200 млн.дарахат бор ва уларнниг сони борган сари ортиб бормоқда. Мамлакатда ҳар йили кўплаб миқдорда кипарис, эвкалипт, қарағай, эман, дублар экилади [74].
Чўлли ҳудудларни ўзлаштиришнинг энг самарали усулига БААни келтириш мумкин. Ҳар йили БААлигига миллионлаб пальма ва бошқа дарахтлар келтирилади. Дарахтлар чўл ҳудудларга экилиб уларни суғориш ер ости сувлари ҳамда шўрдан тозаланган денгиз сувлари ёрдамида амалга оширилади [75].
Покистон Ислом Республикасида 2014-2018 йиллар давомида The Billion Tree Tsunami деб номланган дастур асосида 1 млрд. дарахт экилган. 10 Billion Tree Tsunami дастурида ишлар давом эттирилмоқда. Ушбу дастур асосида экиладиган дарахтлар сонини 10 млрд.га етказиш кўзда тутилмоқда [76].
Россия Федерация ва яқин шарқ мамлакатлари ўртасида “Большая Волга” деб номланувчи йирик лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа труба ёрдамида Россия федерациясининг Ставрополь ўлкасидан Кавказ, Озарбойжон, Эрон, Ироқ орқали БААгача труба тортиш ва у орқали сув ҳамда сув билан бирга махсус контейнерларда ўғитлар, цемент, тахта материаллари ва бошқаларни узатиш кўзда тутилган. Бунда труба орқали узатиладиган маҳсулотнинг 80%и ҳар хил юклар ва 20%и сувдан иборат бўлиши кўзда тутилган. Юкни қабул қилиб олувчи давлатлар ҳар хил турдаги юкларни қабул қилиб олишидан ташқари сув ва торф олиши ва уларни чўлланишга қарши ишлатиши мумкин.
Ушбу ўтказгичнинг узунлиги 2500 км труба диаметри эса 2 м бўлиши кўзда тутилган [77].
Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
16 октябрдаги №3975 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбуйи халқаро инновация маркази ташкил қилинди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро Марказининг» (ICBA, БАА) кўмаги билан ёш мутахассислар Дубай(БАА)да жойлашган ICBAнинг бош офисида ўз малакасини муваффақиятли ошириб қайтишди. 2020 йилда ICBA лойиҳаси доирасида турли мамлакатлардан келтирилган киноанинг 5 та намунаси, 1 та амарант намунаси, буфел ўти, кўк тариқ, 10 та донли жўхори намуналари синовдан ўтказиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Марказнинг кўп йиллик стратегик йўналишларини белгилаб олиш мақсадида, Ислом тараққиёт банки томонидан қиймати 275 минг АҚШ доллари миқдоридаги «Техник кўмак кўрсатиш» лойиҳаси молиялаштирилиб, лойиҳа бажарувчиси «KPMG Audit» МЧЖ томонидан бугунги кунда Халқаро инновация маркази фаолиятини ривожлантириш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.
Орол бўйи халқаро инновация маркази томонидан, 2020 йилнинг июнь ойида, “SATREPS-2020” танлови (Япония) эълон қилиниб, Япониянинг олимлари билан биргаликда “Оролбўйида тупроқнинг шўрланишига қарши курашиш ва ер унумдорлигини ва озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш учун сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳа маъқулланди. Лойиҳани 2021 йилдан бошлаб амалга ошириш мўлжалланган.
Германиянинг халқаро ҳамкорлик ҳамжамияти (GIZ) томонидан,
249 000 ЕВРО қийматига эга, Марказнинг “Оролбўйи халқаро инновация маркази тадқиқотчиларининг имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси таклиф этилиб, ҳозирги кунда Германиялик ҳамкорлар лойиҳани молиялаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари Хитой Фанлар Академиясига қарашли Шинжон Экология ва география институти билан ҳамкорликда 2021 йилда Орол денгизи минтақасида сув танқислигига мослашиш, денгизнинг қуриган тубида чўл ўсимликларидан иборат ўрмонзорлар барпо этиш каби ишлар бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб боришга ихтисослашган, ўзида 4 лабораторияни бирлаштирадиган комплекс лаборатория ташкил этиш режалаштирилган [68].



Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish