Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти



Download 301,29 Kb.
bet23/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

Амударё дельтасини қайта тиклаш. Амударё сувларини денгизга ташламасдан, унинг дельтасида сув ҳавзалари ташкил қилиш лозим. Шу йўл билан туз билан қопланган ерлар майдонини қисқартиришга эришилади. Қўшимча равишда бу жойларда балиқчилик ва чорвачиликни ривожлантириш имконияти яратилади.
Халқаро ҳамкорлик. Орол денгизи қуриши туфайли минтақада экологик вазиятнинг кескинлашиши ва глобаллашиш тенденциясига жаҳон ҳамжамияти эътиборини кучайтириш лозим.
Мониторинг. Халқаро сиёсий ҳамкорлик ва мониторинги институционал тизими шакллантиришни тезлаштириш керак.
Сизот сувларни Орол денгизига йўналтириш. Маълумки, суғориш ишлари ортган сари сизот сувлар миқдори ҳам ортиб боради. Ҳозирги кунда катта ҳудудларимизда, кўп миқдорда сизот сувлар йиғилиб қолган. Ушбу сувларни йиғувчи коллеторлар сонини ошириш ва улар ёрдами йиғилган сувни Орол денгизига йўналтириш лозим.
Орол ҳудудини экологик инновациялар майдонига айлантириш. Маълумки, янги инновацион технологияларни жорий этиш орқали кўпчилик муаммоларни ҳал қилиш мумкин. Шундан келиб чиқиб, Оролбўйи ҳудудида сувни тежайдиган, чўлланишнинг олдини оладиган, экотуризмни ривожлантиришга хизмат қиладиган инновацион технологияларни жорий этиш. Бунинг учун барча Марказий Осиё давлатлари олимларининг илмий кооперациясини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.
Генофондни сақлаш ва биохилма-хилликни таъминлаш. Орол денгизининг қуриши натижасида Амударёнинг қуйи хавзасида қамишзорлар 760 минг гектардан 100 минг гектаргача камайди, ўрмонларнинг майдони
3 марта қисқарди. Мавжуд ҳайвонларнинг 173 туридан ҳозирги вақтга келиб фақат 38 тури сақланиб қолди. 26 турдаги қушлар йўқолиб кетди [26].
Бундай вазиятда генофондни сақлаш ва биохилма-хилликни таъминлаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади ва бу борада маълум тадбирлар белгилаб олиниши лозим.
Шу билан бирга, шамолга тўсқинлик қилиш, туз ва чанг кўтарилишининг олдини олиш учун қуйидаги ўсимликларни кўпайтириш таклиф этилади.
1. Қандим (Жузғун) Calligonum оиласи. Ушбу туркумга йирик ва кичик буталар киради. Йирик буталардан саккизоёқ бошли қандим (Call. Caput Medusae). Кичик буталарга тез ўсадиган қандимлар киради. Томирлари горизонтал йўналишда ўсади. Бу унинг қумни тутиб туриш хусусиятини оширади.
2. Оқ ёки қум саксовули (Haloxylon persicum) бўйи 4-5 метрни ташкил қиладиган бута. Ер ости сувлари чуқур жойлашган қумли жойларда яхши ўсади. Қум билан кўмилган қисмларида қўшимча томирлар ҳосил қилиш хусусияти сабабли қумни мустаҳкамлаш даражаси кучли.
3. Қора саксовул (Haloxylon aphyllum). Бўйи 8 метргача етувчи бута.
Оқ саксовулдан новдаларининг қорамтир яшил ранги билан фарқ қилади.
8-10 метр чуқарликкача, ер ости сувларигача етиб борадиган бақувват томирлар ҳосил қилади. Шўрланиш даражаси кучли бўлган жойларда ҳам яхши ўсади.
4. Рихтер черкези (Salsola Riohteri) шўрланган ҳудудларда яхши ўсувчи, баландлиги 2-2,5 метр бўлган бута. Томирлари горизонтал йўналишда ҳамда вертикал йўналишда (8-10 метргача) ўсади. Қум билан кўмилган жойларида қўшимча томирлар ҳосил қилади.
Орол денгизи ва унинг ҳавзасидаги экологик вазиятни яхшилашга қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан эришиш мумкин:
- атроф муҳитни мухофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш даражасининг яхшиланиши;
- табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг экологик усулларини жорий этиш;
- ўрмонлар ташкил этиш;
- меъёрий-хуқуқий базани такомиллаштириш;
- аҳолининг экологик савияси ва тарбиясини яхшилаш;
- экология соҳасида илм-фанни ривожлантириш;
- халкаро хамкорликни ривожлантириш.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
– дефляция жараёнини камайтириш учун тупроқ заррачаларини мустаҳкамлаш;
– денгизнинг қуриган тубидан чорвачилик, асаларичилик, доривор ўсимликлар етиштириш каби тармоқларни ривожланиш;
– экологик ҳолатни соғломлаштириш.

Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish