Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 485,5 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/18
Sana26.04.2022
Hajmi485,5 Kb.
#581912
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
vi viii asrlar markazij osiyo siyosij tarixida sugd sugd yozma yodgorliklari

Чжаову
хонадонидан эканлиги ва уларнинг 
Кан
(Самарқанд) ҳукмдорлари билан қариндошлиги таъкидланиши ҳам 
минтақада Суғднинг нисбатан марказий ўрин тутганини кўрсатади. Бундан 
ташқари, илк ўрта асрларда зарб қилинган танга-пуллар ва бошқа эпиграфик 
ёдгорликларнинг суғдий тилида эканлиги бир томондан минтақада Суғднинг 
сиёсий-иқтисодий жиҳатдан устунлиги билан изоҳланиши ҳам мумкин. 
Иккинчи томондан эса бу ҳолат Турк хоқонлиги фаолияти билан боғланади. 


23 
Чунончи, суғдий тилдан расмий равишда фойдаланган хоқонлик ўз 
ҳудудида ушбу ёзувнинг кенг тарқалишига имкон яратганлиги борасида 
тадқиқотчиларнинг аксарияти ҳамфикрдир; 
- Суғдда мавжуд ҳукмдорлик ва ҳокимликлар орасида Самарқанд, 
Панжикент, Кеш, Нахшабда ҳар бирининг ўз тангасини зарб қилдирганлиги 
уларнинг мавқеи қай даражада бўлишини кўрсатиш билан биргаликда, уларга 
тааллуқли тангаларнинг Марказий Осиёнинг бир қатор ҳудудларидан 
топилиши минтақа иқтисодий ҳаётида Суғднинг роли анча юқори 
бўлганидан далолат беради. Жумладан, Самарқанд ҳукмдор сулоласи 
вакиллари даврида Суғд ихшидлари тангаларга ўз номларини ёздирган ҳолда 
уларни муомалага киритганлиги ва бу тангалар Марказий Осиёнинг кўплаб 
ҳудудларида учраши бунга яққол мисол бўлади. Кушония, Маймурғ, 
Иштихон, Кабудон, Фай каби кичик ҳукмдорлик ва ҳокимликларнинг танга-
пуллари маълум эмаслиги эса уларнинг сиёсий-иқтисодий жиҳатдан 
Суғднинг Самарқанд, Панжикент, Кеш ва Нахшаб сингари нисбатан кучли 
ҳукмдорликларига қарам бўлганидан дарак беради; 
- Суғд конфедерациясида ўнлаб ярим мустақил ҳукмдорлик ва 
ҳокимликлар мавжуд бўлиб, улардан аксариятининг ўз қўшини, танга-пул 
тизими бор эди. Ҳар бир ҳукмдорлик кўп асрлар давомида ўз ҳудуди 
дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қиларди ёки воҳада марказий ҳокимият 
мавқеида бўлган ҳукмдорлик томонидан улар орасидаги муносабатлар 
тартибга солинарди;
- Суғд конфедерациясининг яна бир моҳияти шундан иборат эдики, 
юқорида келтирилган унинг таркибидаги ҳукмдорликлар ичида сиёсий-
иқтисодий кучли бўлганларидан бири марказий ҳокимият ролини бажарган. 
Хусусан, Самарқанд ҳар доим Суғдда марказий ҳокимият мавқеида бўлган. 
Бу ўша давр манбаларидаги маълумотлар асосида ўз тасдиғини топган. Фақат 
баъзи бир даврларда Кеш (Шаҳрисбаз), Панч (Панжикент) сиёсий жиҳатдан 
кучайиб марказий ҳокимиятга даъвогарлик қилган ҳоллар ҳам бўлганлиги 
кўзга ташланади. Жумладан, VII асрнинг биринчи ярмида Кеш, VIII асрнинг 
бошларида эса Панжикент ҳукмдорлари воҳа сиёсий ҳаётида фаол рол 
ўйнайди; 
- VI асрнинг иккинчи ярми–VIII аср биринчи ярмида Суғд Турк 
хоқонлиги таркибида бўлиб, унинг мавқеи минтақанинг бошқа воҳа 
давлатларига қараганда юқорироқ бўлган. Бу VI аср охирлари – VII аср
бошларида Самарқанд ҳукмдорларининг турк хоқонларининг қизларига 
уйланганлигидан ҳам кўриниб туради. Гарчи, қарийб икки аср мобайнида 
воҳа хоқонликнинг таркибий бир қисми сифатида билинган бўлса-да, Суғд 
ҳукмдорлари ўз ички ишларида мустақил бўлганлар. Бу ўша даврда 
анъанавий бошқарув шаклининг давом этганлиги ва унвонларнинг деярли 
ўзгармасдан сақланиб қолинганлигида ҳам кўринади.
- Муғ тоғи суғдий ҳужжатлар араб истилоси арафасида Суғднинг ички 
ва ташқи сиёсий ҳаётини, марказий ҳокимият ва ҳудудий ҳокимликлар 
ўртасидаги муносабатларни, расман Турк хоқонлиги таркибида туриб 
автономияни сақлаш тамойилларини бевосита акс эттирувчи ноёб ёзма 


24 
манбалар мажмуидир. Жумладан, VII аср ўрталарида юртимиз ҳудудларида 
мавжуд бўлган Фарғона, Чоч, Уструшона, Суғд (Самарқанд, Кушония, 
Иштихон, Кабудон, Панжикент, Кеш, Нахшаб), Бухоро, Тохаристон, Хоразм 
каби тарихий-маданий ҳудудлар қарийиб икки аср давомида Ғарбий Турк 
хоқонлигига сиёсий жиҳатдан қарам бўлиб келган эдилар. Шу сабабли, VII 
асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Хуросон, Тохаристон, Суғд ва бошқа 
ерларни араб истилосидан ҳимоя қилишда Турк хоқонлиги автоном 
ҳукмдорлар билан бирга асосий ҳарбий-сиёсий куч сифатида ҳаракат қилган. 
Муғ тоғи архивидаги бир қатор ҳужжатлар араб истилоси давом этаётган 
хатарли йилларда Турк хоқонлигининг асосий таянч манзили бўлмиш Чоч 
(Тошкент воҳаси) ва Турк хоқонлигининг араб истилосига қарши курашни 
ташкил этишда тутган тарихий ўрни масаласини холисона ёритиш имконини 
берди.
Араблар истилоси арафасида Суғд конфедерацияси, бир томондан Турк 
хоқонлиги билан узвий алоқада, иккинчи томондан ўз анъанавий сиёсий 
муносабатлари доирасида нисбий мустақил ҳаракат қилиш имкониятига эга 
бўлган. Аммо араб истилоси бирин-кетин конфедерация субъектларини бир-
биридан ажратиш йўли билан Суғднинг асосий ҳудудларини ўз домига 
тортди. Суғднинг сўнгги вилояти Панч ҳам 722 йилда босиб олинди;
- Мовароуннаҳрда қадим-қадимдан туркий ва эроний оилага мансуб 
тилларда сўзлашувчи туркий ва эроний халқлар ёнма-ён яшаб келганлар. 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, бу икки тил вакиллари асрлар давомида 
бирга яшаб келишлари натижасида эроний аҳолининг айрим гуруҳлари 
тожик тилини қабул қилиб суғдийларга, хоразмийларга ва бошқаларга 
аралашиб кетганлар. Суғд конфедерацияси бошқарувида нафақат Суғд 
аҳолиси, балки туркларнинг ҳам фаол иштироки борлигини Муғ тоғидан 
топилган қатор ҳужжатлар тасдиқлади; 
- илк ўрта асрларда Суғдда давлат бошқарув тизимининг ўзига хос 
ҳуқуқий асослари шаклланганлигини кўриш мумкин. Жумладан, илк ўрта 
асрларда Суғд тахтида ўтирган ҳукмдорлар шажараси хитой манбаларининг 
кўрсатишича, Кан ҳукмдорларига тақалади ва тахт эгалари «Вэнь» уруғига 
мансуб бўлган. Бугун бу атама «ўн ўқ» деб талқин қилинмоқда.
Бу сулола вакиллари VII асрнинг иккинчи ярмигача ҳукмронлик 
қилганлар. VII асрнинг иккинчи ярми арафасида Самарқанд, Панжикент, 
Нахшаб каби ҳукмдорликларда янги сулолалар ташкил топади. Бир қатор 
тадқиқотчилар уларнинг ташкил топишини Турк хоқонлиги билан алоқали 
ҳисоблаб, келиб чиқиши туркий ёки туркий-суғдий қоришувли сулолалар 
бўлганини таъкидлайдилар.
-Муғ тоғи ҳужжатларининг таркибидаги фармойишлар, ҳисоботлар, 
тилхат-васиқалар жамият ҳаётининг турли соҳаларини қамраб олган. Улар 
давлатнинг бошқарув тизимлари нақадар аниқ ва поғоналашган тузилмага 
асосланганини, қонун ва ижро муносабатларини намойиш этади. Хусусан, 
тилхат, кўрсатма, буйруқ мазмунидаги ҳужжатлар Суғдда хўжаликни 
бошқаришда ва бошқа ҳукмдорлар билан олиб борилган ўзаро сиёсий 
мулоқотларда, айниқса араблар истилоси даврида, дипломатик муносабатлар 
яхши йўлга қўйилганлигидан далолат беради. 


25 
Диссертациядаги 
таҳлил ва хулосаларга 
таяниб 
қуйидагилар 
тавсия
қилинди: 
-тадқиқот Муғ тоғи суғдий ҳужжатларнинг муомалага киритилиши ва 
Суғднинг VI-VIII асрлардаги сиёсий тарихини янги маълумотлар билан 
бойитиши 
жиҳатидан 
илмий-амалий 
аҳамиятга 
молик. 
Ундаги 
маълумотлардан, аввало, ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизимлари учун 
дарслик ва қўлланмалар яратишда, фундаментал умумлаштирувчи тарихий 
нашрларнинг тегишли қисмларини ёзишда фойдаланиш мумкин. 
-Муғ тоғи суғдий ҳужжатларда келтирилган VII аср охири-VIII асрнинг 
722 йили оралиғидаги Суғд-Турк хоқонлиги-араблар муносабатларига доир 
воқеаларни ( 717-718 йиллардаги Суғднинг Турк хоқонлиги, Фарғона ва Чоч 
билан ҳарбий иттифоқ тузиш масаласидаги элчилик алоқалари, 712 йилги 
Самарқанд шартномаси, Деваштич ва Ғуракнинг Суғд устидан 
қўшҳокимиятчилиги, Суғд пул муомаласи, иқтисодий аҳволи, арабларга 
қарши озодлик ҳаракатлари ва бошқалар) «Марказий Осиё халқлари тарихи», 
«Ўзбекистон тарихи» номидаги рисолалар туркумида ёритилиши мақсадга 
мувофиқ.
-тадқиқотда ўз аксини топган марказий ва ҳудудий-маҳаллий 
бошқарув, уларнинг чегара ва ҳудудларини аниқлаш, Марказий Осиё воҳа 
давлатлари ўртасидаги сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва маданий 
алоқаларнинг таҳлили билан боғлиқ маълумотлар асосида жамият сиёсий 
тизими, сиёсатшунослик бўйича ўқув курсини ишлаб чиқиш муҳим самара 
беради.

Download 485,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish