22
Суғднинг VI-VIII асрлар Марказий Осиё сиёсий ҳаётида тутган ўрнини
суғдий ёзма ёдгорликлар асосида белгилаш иши тўлақонли амалга
оширилмаган. Бинобарин, суғдшунослик соҳасида 1970-йиллардан бошлаб
йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Суғдча матнларнинг дастлабки
ўқилиши жараёнида вужудга келган нашрлар қайта кўриб чиқилди. Илмий
изоҳлар, янгича қарашлар мужассам бўлган бир қатор нашрлар вужудга
келди. Бизнинг вазифамиз суғдшунослик соҳасида тўпланиб қолган
тажрибаларни тизимли равишда умумлаштириш, суғдий ёзма манбалар,
ҳужжатлар, битиклар, нумизматик ва бошқа эпиграфик ёдгорликларга тўғри
илмий талқин бериш, улардаги маълумотларни мавзуга тааллуқли хитой,
араб, форс, қадимги турк ва бошқа манбалардаги маълумотлар билан
таққослаш асосида илмий хулосаларга келишдан иборат бўлди. Улар бизга
қуйидагича фикрлар ва мулоҳазаларни ўртага қўйиш имконини берди:
- ўзининг географик жойлашувига кўра қадимдан алоҳида бир тарихий-
маданий ҳудуд сифатида шаклланган Суғдда ўзига хос воҳа давлатчилиги
кўп асрлар давомида мавжуд бўлган. Шимоли-шарқда Нурота, Зарафшон тоғ
тизмалари, жануби-шарқда эса Ҳисор тоғ тизмалари билан ўралган ва
Зарафшон ҳамда Қашқадарё дарёлари ҳавзаларининг ўтроқ турмуш тарзи бу
ҳудудда воҳа давлатчилигининг ташкил топишига замин яратган;
- ҳудудий ва сиёсий жиҳатдан Самарқанд, Панч (Панжикент), Кеш,
Нахшаб каби нисбатан йирик ҳукмдорликлар ва Кушония, Кабудон,
Маймурғ, Хахсар, Иштихон, Фай сингари кичик ҳокимликлардан иборат
Суғд конфедерациясининг шаклланиш даври, босқичлари, ўзига хос
хусусиятлари, бошқарувдаги Марказий Осиё воҳа давлатларига ўхшаш ва
фарқли жиҳатлари, ушбу воҳа давлатлар олиб борган сиёсий-иқтисодий
муносабатлари ўрганилди ва қуйидагича баҳоланди. Жумладан,
- Суғд конфедерацияси Марказий Осиё воҳа давлатларининг аксарияти
билан қўшни бўлиб, ўзининг географик жойлашувига кўра улар орасида
алоҳида ўрин эгаллаган. Хусусан, Суғд шимол ва шимоли-шарқдан
Уструшона,
жануби-ғарбда
Пойкентгача,
жанубдан
Тохаристон
ҳукмдорликлари билан ўзаро чегарадош бўлган. Шунингдек, воҳага нисбатан
шимоли-шарқда жойлашган Чоч ва Фарғона ҳукмдорликлари ҳам Суғдга
масофа жиҳатидан яқин бўлиб, улар ўртасида ҳам алоқалар йўлга қўйилган.
- дастлаб Суғдда хитой манбаларида «
Чжаову
» шаклида учрайдиган
бошқарувчи хонадон ҳукмрон бўлган ва кейинчалик ушбу хонадон
вакиллари алоҳида сулола сифатида нафақат Суғддаги бошқа ҳукмдорлик ва
ҳокимликларда, балки Марказий Осиёнинг бошқа воҳа давлатларида ҳам ўз
сулолаларига асос солган. Хитой йилномаларида VI–VII асрларда Ши (Чоч),
Боханна (Фарғона), Ши (Кеш), Ан (Бухоро) ва ҳакозо ҳукмдорликларнинг
бошқарувчи сулолаларининг
Do'stlaringiz bilan baham: