т.ф.н. Н.И.Тошов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Сиёсий тарих масалаларининг моҳиятида
аввало жамиятнинг бошқаруви билан алоқадор тизимнинг шаклланиши,
тадрижи ва давомийлиги, ниҳоят, давлатчиликнинг барқарор анъаналари акс
этади. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон ҳудудларидаги давлатчилик
жараёнлари турли босқичларда юзага келган давлат уюшмалари, ҳудудий
давлат тузилмалари, йирик салтанатлар тарихи кўринишида ҳар бир босқич
учун алоҳида-алоҳида (масалан, қадимги Суғд, Хоразм давлат уюшмалари,
қадимги Эрон салтанати таркибида сатрапликлар, Кушон салатанати,
эфталлар давлати, Турк хоқонлиги ва бошқа) мавзулар доирасида ўрганиб
келинар эди. 1998 йил 26 июн куни Президент Ислом Каримов
республикамизнинг бир гуруҳ етакчи тарихчи олимлари билан учрашувда
баён қилган фикрлари асосида Ўзбекистон ҳудудларидаги давлатчилик
тарихини узлуксиз жараён сифатида тарихий манбалар асосида холисона
ўрганиш масаласи долзарб илмий вазифага айланди.
Ўзбекистон ҳудудларида кечган давлатчилик тарихи аввало кўп
босқичли, узвий ҳамда тадрижий ҳусусиятларга эга. Мамлакатимиз ва чет эл
олимларининг бу соҳада амалга оширган қатор тадқиқотлари масалани
умумий ёки айрим қирралари жиҳатдан ёритиб келди. Бироқ, олдинги йиллар
учун тарихнинг барча даврларини қамраб олган умумлаштирувчи
тадқиқотларда давлатчилик тарихи муаммолари алоҳида қўйилган эмас.
Ўзбекистон тарихининг кам ўрганилган, мафкуравий талаблардан
келиб чиқиб нотўғри баҳоланган, материаллар етишмаслиги туфайли, баъзан
эса методологик бузиб кўрсатилган саҳифаларини мустақиллик йилларида
қайта кўриб чиқишга киришилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
маҳкамасининг 1998 йил 27 июл “ЎзР ФА Тарих институтининг фаолиятини
такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги
тарихи концепциясининг ғоявий методологик асосини ташкил этди
1
. Шундан
кейинги даврда эса давлатчилик тарихининг умумий ва баъзи назарий
масалаларини ёритишга қаратилган илмий ишлар пайдо бўла бошлади.
Биз танлаган мавзу VI-VIII асрлар оралиғидаги тарихий даврни ўз
ичига олади. Лекин, бу давр шунчаки хронологик маънодан ташқари
ижтимоий, иқтисодий, сиёсий муносабатларнинг янги сифат босқичини,
хусусан, ер мулкчилигига асосланган янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва
маданий жараёнларни кўзда тутадиган тушунча сифатида қаралади. Илк ўрта
асрлар даврини алоҳида ажратиб қарашнинг заминида мулкчилик
шаклларининг ўзгариши, илгари мавжуд йирик империал салтанат
давлатчилик шаклларидан фарқли равишда Суғдда, Тохаристонда, Чочда,
Фарғонада янги типдаги давлат уюшмалари ҳамда Хоразмда ҳудудий давлат
тузилмалари вужудга келди.
Улар орасида ўзига хос давлатчилик тизимига эга бўлган Суғд
тарихини ёритиш, унинг Марказий Осиёда тутган ўрнини аниқлаш
1
Ўзбек халқи давлатчилиги тарихи концепцияси // Ўзбекистон тарихи. –1999. - №1. –Б. 31-34.
4
давлатчилигимиз
тарихини ўрганишда алоҳида ўрин эгаллаши
назарда тутилса танланган мавзу нақадар долзарб эканлиги ойдинлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |