Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Тадқиқотнинг илмий янгилиги



Download 485,5 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana26.04.2022
Hajmi485,5 Kb.
#581912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
vi viii asrlar markazij osiyo siyosij tarixida sugd sugd yozma yodgorliklari

Тадқиқотнинг илмий янгилиги 
қуйидагилардан иборат:
 
- Марказий Осиёнинг қадимий давлатчилик асослари ва ўрта аср Ислом 
даври давлатчилиги босқичларини боғлаб турувчи бўғин “Илк ўрта асрлар 
давлатчилик тарихи” илмийлик, тарихийлик нуқтаи назаридан суғдий ёзма 
ёдгорликлар асосида таҳлил қилинди;
- Суғд конфедерациясининг илк ўрта асрлар давлатчилик тарихида 
тутган ўрни далиллар асосида очиб берилди;
- Суғд конфедерациясининг шаклланиш даври, босқичлари, ўзига хос 
хусусиятлари, бошқарувдаги Марказий Осиё воҳа давлатларига ўхшаш ва 
фарқли жиҳатлари, улар билан олиб борган сиёсий-иқтисодий муносабатлари 
ўрганилди ва қуйидагича баҳоланди. Жумладан,
- Суғд конфедерацияси Марказий Осиё воҳа давлатларининг аксарияти 
билан қўшни бўлиб, ўзининг географик жойлашувига кўра алоҳида ўрин 
эгаллаган. Хусусан, шимол ва шимоли-шарқдан Уструшона, ғарбда Бухоро, 
жанубдан Тохаристон ҳукмдорликлари билан ўзаро ҳамҳудуд бўлган. 
Шунингдек, шимоли-шарқда жойлашган Чоч ва Фарғона ҳукмдорликлари 
ҳам нисбатан Суғдга яқин бўлиб, улар ўртасида ҳам алоқалар йўлга 
қўйилган. Яъни, Суғд конфедерацияси маълум бир муддат ўзининг ҳудудий 
жойлашув ўрни, давлатчилик анъаналари, сиёсий мавқеи, иқтисодий-
маданий салоҳияти каби жиҳатлари билан ушбу ҳукмдорликлар орасида 
марказий ҳукмдорлик вазифасини бажарганлиги аниқланди;
- дастлаб Суғднинг марказий ҳукмдорлиги бўлган Самарқандда хитой 
манбаларида Чжаову шаклида учрайдиган бошқарувчи хонадон ташкил 
топганлиги ва кейинчалик ушбу хонадон вакиллари алоҳида сулола сифатида 
нафақат Суғддаги бошқа ҳукмдорликларда, балки Марказий Осиёнинг бошқа 
воҳа давлатларида ҳам ўз сулолаларига асос солганликлари манбалар асосида 
таҳлил этилди; 
- VII аср охири - VIII аср биринчи чорагига оид Муғ тоғи суғдий 
ҳужжатлар архиви Суғднинг ижтимоий-сиёсий тарихига оид ўта муҳим 



мажмуа сифатида таҳлил қилинди. Ушбу 
тадқиқотда 
Муғ 
тоғи 
архивининг
 А-1, А-3, A-5, A-6, А-14, А-16, А-18, В-8, В-13, B-16, Nov.3, Nov.4, 
I.1
рақамли ҳужжатлари
1
асосида ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг моҳияти 
кўрсатилди; 
- ушбу ёзма ёдгорликлар Суғд конфедерацияси тарихини ёритишда қай 
даражада манба вазифасини ўтай олишини кўрсатиб беришга ҳаракат 
қилинди. Хусусан, Муғ тоғи суғдий ҳужжатларининг нафақат илк ўрта 
асрлар Суғд давлатчилиги тарихи учун, балки минтақада мавжуд бўлган 
бошқа ҳукмдорликлар тарихини ёритишда ҳам асосий ва бирламчи манба 
бўлганлиги эътироф этилди. Ушбу суғдий ҳужжатлардаги маълумотлар ўша 
давр Суғд тарихини акс эттирувчи хитой, араб, форс, қадимги турк ва бошқа 
тиллардаги маълумотлар билан таққосланди ва улар асосида умумий 
хулосалар чиқарилди; 
Тадқиқотда фойдаланилган суғдий ёзма манбалар, аввало, илк ўрта 
асрлардаги мураккаб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг 
ҳуқуқий асослари эканлиги яхлит ҳолда биринчи маротаба махсус тадқиқ 
этилди. 

Download 485,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish