Хун подшоси
Вархуман
”, деб ўқилган. Кейинчалик эса В.А. Лившиц “
Унаш
” уруғига
мансуб хонадон вакили подшо Вархуман деб изоҳлашни мақсадга мувофиқ
деб топди ва унинг параллели хитой йилномларида Кан (Самарқанд)
ҳукмдорлари хонадони номи сифатида Вын-шу тарзида учрашини
таъкидлади
3
. Бироқ, Ғ. Бобоёров В.А. Лившицнинг бундай талқинлари
етарли асосга эга эмаслигини таъкидлаб, Афросиёб битикларидаги
Авархуман мансуб бўлган уруғ номининг ўқилиши
Унаш
эмас,
Ўн Ўқ
(“ўн
қабила”) эканлигини ҳамда ушбу номнинг Ғарбий Турк хоқонлиги билан
алоқадорлигини, шунингдек, хитой йилномаларида Суғднинг бошқарувчи
хонадони Вын-шу тарзида эмас Вэнь шаклида берилганлигини бир неча
мисоллар билан кўрсатиб берди
4
. Бу эса Авархуман ва бошқа Суғд
ҳукмдорларининг келиб чиқиши масаласини қайта кўриб чиқишни талаб
қилади. Бу атаманинг Афросиёб деворий ёзувидаги «
вин шу
» ўқилиши
(В.А.Лившиц)ни Ғ.Бобоёров
’wnγw
деб тузатган ҳолда Суғд тахтида туркий
«
ўн ўқ
» уруғи сулоласи ўтирган деган хулосага келди.
VI-VIII асрларда Самарқанд марказий ҳокимияти ва Панч (Панжикент)
ўртасидаги муносабатларнинг сиёсий мазмуни эътиборга лойиқдир. Панч
ҳукмдорлари ҳақидаги аниқ маълумотлар Чакин Чур Билга ва Деваштичлар
даври билан боғлиқ. Шунинг ўзиёқ аниқ кўрсатадики, Панчда ҳукмдорлар
оқсоқоллар “олий” кенгаш томонидан сайланиши, яъни аристократик
демократия тамойилига таянган. Чунки Чакин Чур Билга турк
5
бўлиб, унинг
Панч ҳукмдорлари сулоласига алоқаси йўқ. Деваштич ҳам оддий зодаган
ҳонадон вакили. Лекин Деваштични 710 йилда тахтдан туширилгач вафот
этган Тархунга қариндош деб ҳисоблаш ҳақидаги илмий қарашлар ҳам
мавжуд.
Деваштич оддий зодагон Йодхшетакнинг ўғли. У Панчда ҳоким бўлган
турк Чакин Чур Билганинг ўрнини 708 йилда эгаллаган ва 14 йил ҳокимлик
қилган (Муғ тўпламига кирувчи
В-4
рақамли ҳужжат)
6
. Унинг номидан
имзоланган ҳужжатларда 1-дан 14-йилгача «Деваштич хусусий эраси» қайд
этилган. Сўнгги сана 722 йилга тўғри келади. Бу эса Табарийнинг
«Тарих»ида Деваштичнинг ўлими қайд этилган йилга тўғри келади
7
. Чамаси
Гамаукйан, Билга, Деваштичлар қариндош бўлмаган. Бу эса ўз-ўзидан тахт
наслдан наслга ўтмаган деган хулосани келтириб чиқаради. Демак,
Панжикентда сулолавий бошқарув бўлмаган
8
.
1
Лившиц В.А. Надписи на фресках из Афрасиаб // Тезисы докладов сессии, посвященной истории живописи
стран Азии. –Л., 1965.-нояб. -Б.13-17; Яна қаранг: Альбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. -Т., 1975. - Б. 303.
2
Сулейманов Р., Исхаков М., Ташходжаев Ш. Древний Самарканд. -Т.: Фан, 1980. -Б.17.
3
Лившиц В.А. Правители Панча // Народы Азии и Африки. -1979. -№4. -Б.29.
4
Бабаяров Г., Кубатин А.В. К новой интерпретации имени правящего рода Самарканда... -Б. 217-220.
5
Отахўжаев А. Суғд шаҳрининг турк ҳокими (В-8 Муғ тоғи ҳужжати асосида) // Шарқшунослик (ТДШИ). -
2001. -№2. -Б.40-42.
6
Лившиц В.А. Правители Панча...-Б.60; Яна қаранг: СДГМ, вып.II...-Б.56 - 59.
7
Табари. История Табари… -Б.223.
8
Смирнова О.И. Каталог монет с городища Пенджикент. –М.: Наука, 1963. -Б. 16.
15
Муғ
архивидаги
араб ҳужжатидан маълумки Деваштич
қарамоғида Самарқанд подшоси Тархуннинг икки ўғли бўлганлиги сабаб, у
Суғд тахтига даъво қилган
1
. 710 йилда Суғд подшоси Самарқанд ҳукмдори
этиб Ғурак тайинланган. 712 йили Қутайба ибн Муслим томонидан
Самарқанд эгалланганда Ғурак “Суғд подшоси” унвонини сақлаб қолган
ҳолда ўз қароргоҳини Иштихонга кўчиришга мажбур бўлади (712 йилги
Самарқанд шартномаси). Хаттоки ўз номидан танга чиқаради ва Суғд
подшоси сифатида 737-738 йилларгача ҳукмронлик қилади
2
.
VI-VIII асрларда ер мулкчилигининг иқтисодий-ижтимоий асослари
йирик ер эгалари, заминдорлар манфаати томон ўзгаради. Хазинанинг
тўлиши, ташқи ҳавфга қарши ҳарбий куч тўплаш каби муҳим масалаларни
ҳал қилишда марказий подшолик ҳокимияти заминдорлар билан
ҳисоблашишга мажбур бўлган. Мулкий муносабатлар заминида бу ҳолатнинг
рўй бериши мумкин эди. Шу билан бир қаторда, марказий подшолик ўз қўли
остидагиларни сиёсий мустақилликка интилмасликлари учун зўр бериб
ҳаракат қилган.
В-17
рақамли ҳужжатда Деваштични Хахсар ҳокими
Афарунга битган мактубининг 6-7-қаторларида “ва мен барча кучсиз
ҳокимларни ўзимга бўйсундириб сенинг олдингда (Рустда) тўхтайман”, деб
ёзиши Деваштични ўша даврда подшолигини тан олгиси келмаган вилоят
ҳокимларини ўзига бўйсундириб сиёсий ҳокимиятни мустаҳкамлашга
уринганлигидан далолатдир.
В-17
матнининг 13-14-қаторларида “Ғванакка
Фарғона подшосидан лашкарбоши келди, мен эса уни тутиб олдим ва шу
ерда тутқунликда ушлаб турдим”, каби сўзлар келтирилган
3
. Қўли остидаги
вассалларни сиёсий мустақилликка интилмасликлари учун Деваштич зўр
бериб ҳаракат қилгани ушбу
В-17
рақамли ҳужжатдан маълумдир. Мактубда
келтирилган Хахсар қишлоғи (Самарқанддан икки фарсах узоқда жойлашган)
Деваштич вассалларининг ғарбдаги таянч истеҳкоми сифатида алоҳида
аҳамиятга эга бўлган. Шу сабабдан Деваштичнинг Хахсар ҳукмдори
Афарунни ўз томонида ушлаб қолиш учун ҳаракати ажабланарли эмас.
“Хахсар ҳокими” ўз ҳукмдорининг кучига ишонмаган ҳолда баъзида унинг
буйруқларини бажармаган (бу ҳақда
В-18
рақамли ҳужжатда маълумот
берилади), бироқ Панжикент ҳукмдори билан орани очиқ қилишга журъат
эта олмаган. Аксинча, Афарун 722 йилда Деваштич билан ёнма-ён Қум
қишлоғидаги жангда иштирок этган, сўнгра эса Деваштич билан Муғ
тоғидаги қалъага чекинган
4
.
В-17
рақамли ҳужжат Афарунга ҳурмат-иззат
ифодалаш, ҳарбий сиёсий вазиятда бирликни йўқотмасликка даъват қилиш
маъносида ёзилган мактуб бўлса,
В -18
рақамли мактубда Афаруннинг
арабларга қарши курашда номаъқул ҳатти-ҳаракатлари, қўрқоқлиги,
ўзбошимчалиги, сабабли Деваштичнинг кескин норозилиги ифодаланади
5
.
1
Исҳоқов М. Унутилган подшоликдан хатлар… -Б.43.
2
Ўша асар, -Б. 61.
3
СДГМ, вып. II... -Б.59; Отахўжаев А. Муғ архивида Самарқанд билан боғлиқ маълумотлар // Самарқанд
шаҳрининг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни. Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик
юбилейига бағишланган халқаро илмий семпозиум материаллари. Тошкент–Самарқанд, 2007. -Б. 304.
4
СДГМ, вып. II... -Б.123.
5
СДГМ, вып. II... -Б.115 - 126. Афарун исмини француз олими Ф.Грене Афшун (Apšwn) деб ўқишни таклиф
қилди. Аммо бу ҳозирча бахсли масала. Қаранг: Grenet F., Vaissiere E. de la. The last days of Panjikent // Silk
Road Art and Archeology. VIII. 2002. –Б. 155-196.
16
Қолаверса,
Деваштич
номидан вассалларига йўлланган мактубларда
ўзини оддийгина қилиб “Деваштич ҳукмдордан”, деб мурожаат формуласини
киритиши уларни ўзига итоат эттириш анчагина қийин бўлганидан дарак
беради.
Диссертациянинг ушбу бобида илк ўрта асрлар, хусусан, VI-VIII аср
биринчи чорагида Турк хоқонлиги таркибида автоном ҳолда амал қилган
Суғд подшолигининг марказий ва маҳаллий ҳокимияти таркиби, яъни, асос
эътибори билан Суғднинг ички сиёсий муносабатлари масаласи таҳлил
этилди. Масаланинг қўйилиши Суғд конфедератив тузилмасининг
субъектлари ўртасидаги ички муносабатларга қаратилгани сабабли биз Турк
хоқонлиги ҳимоятида турган Суғд тарихининг айрим жиҳатларига махсус
эътибор ажратмадик. Зеро, Турк хоқонлиги ва Суғд муносабатлари
масалалари алоҳида тадқиқот учун муаммо бўлиши мумкин. Лекин шунга
қарамай, мавзуимиз талаб этган даражада ишимизда турк-суғд
муносабатларига оид баъзи масалаларга эътибор қаратишга ҳаракат қилдик.
Масалан, Суғд конфедерацияси ўз сиёсий ҳаёти билан яшаш имкониятига эга
бўлганига қарамай доимо Турк хоқонлигининг сиёсий ҳукмронлиги билан
ҳисоблашган. Бинобарин, Турк хоқонлигининг ўз даври учун жаҳоний
салтанат сифатида Суғдга ҳимоячилик қилиши тарихан мақбул ҳодиса эди.
VI аср охирлари-VIII аср ўрталарида Суғд гарчанд Турк хоқонлигига
бўйсунган бўлса-да, у конфедератив давлат тузилмаси сифатида ўз ички
бошқарув шаклига ҳам эга эди. Туркларнинг сиёсати, дастлаб, маҳаллий
ҳукмдорлардан ўлпон олишдан иборат бўлди, илгариги сулолалар сақлаб
қолинди, у ёки бу вилоятда мавжуд бўлган бошқарувнинг ички тартиблари
ҳам ўзгартирилмади. Лекин турклар ўзларига бўйсинган ўлкаларда
ўзларининг назорат вазифасига эга ноибликларини жорий этдилар. Бунинг
яққол мисолини Чоч мисолида тудун мақомидаги ноибликда кўриш мумкин
1
.
Туркларнинг суғдликларга муносабати ҳудди бундан олдинги эфтал
(абдал)ларнинг муносабати сингари давлатнинг олий васийлиги хусусиятига
эга бўлди
2
.
Турк хоқонлигининг ҳарбий-сиёсий ҳукмронлиги ва туркий давлат
тузилишига хос бўлган ҳокимиятни ташкил этиш майда, мустақил
ҳудудларга бўлиниб кетган Марказий Осиё икки дарё оралиғининг ўтроқ
деҳқончилик районларининг сиёсий ва маъмурий тузилиши анъаналари
билан ўзаро қўшилиб кетиши зарур эди. Хоқонлик бу ўлкада махсус
мухторият тарзида ички бошқарув ҳуқуқини сақлаган. Чунки хоқонликнинг
бошқа ҳудудларига нисбатан Суғдда ўтроқ деҳқон аҳоли, айниқса, шаҳар
аҳолиси етакчи ўрин тутган. Бу эса Суғдда ўзига хос давлат тузилмаси
мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Суғдларнинг зодагонлари туркий
иерархия таркибига кирган, воҳалар ёнида ўрнашган турклар гуруҳларининг
бошлиқлари эса маҳаллий сиёсий тизимда иштирок этганлар
3
.
1
СДГМ, вып. II: Муғ тоғи архивидан А-14 ҳужжати. -Б. 77-91.
2
Маршак С.И., Распопова В.И. Кочевники и Согд // Взаимодействие кочевых культур и древних
цивилизаций. - Алма - Ата, 1989. -Б. 423.
3
СДГМ, вып. II... Nov.3-4 ҳужжатларида Ўттакин; В-8 ҳужжатида Чакин Чур Билга ва б. -Б. 17, 45.
17
Муғ тўпламига кирувчи ер ҳарид қилиш ҳақидаги
В-8
рақамли
ҳужжатда Суғд вилоятларидан бири бўлган Вағд подшоси ва Панч ҳукмдори
деб таъкидланган Чакин Чур Билга исмли шахс қарийиб 15 йилдан зиёд
вилоятда ҳукмронлик қилганлиги ҳақида гап боради
1
. Бу ҳукмдор Панчнинг
Деваштичдан олдинги ҳокими бўлиб, туркий аҳоли орасидан чиққан.
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, бу ўлкада турк ва Суғд аҳолиси ўртасидаги
муносабатлар доираси илдизи чуқур бўлиб, ўзаро муносабатлар нафақат
ижтимоий балки сиёсий даражада ҳам юксак мақомда бўлганлигини
исботлайди.
VII аср ўрталарида Фарғона, Чоч, Илоқ, Усрушона, Самарқанд, Чағониён,
Бухоро, Кеш каби ҳудудлар қарийиб икки аср давомида Турк хоқонлигига
сиёсий жиҳатдан қарам бўлиб келган эдилар. Шу сабабли VII асрнинг
иккинчи ярмидан бошлаб Турк хоқонлиги автоном ҳукмдорлар билан бирга
асосий ҳарбий-сиёсий куч сифатида истилочи арабларга қарши ҳаракат
қилди.
А-14
рақамли ҳужжатда араб истилочиларига қарши курашиш учун 712-
714 йилларда Деваштич ўз чопари Фатуфарнни Чочга юбориб, Чоч тудуни,
Фарғона подшоси ва Турк хоқони билан иттифоқ тузиш мақсадида
бўлганлигини кўришимиз мумкин
2
. Муғ тўплами таркибига кирувчи бир
қатор ҳужжатлар араб истилоси вақтида Турк хоқонлигининг таянчи Чоч-
Тошкент воҳаси ва Турк хоқонлигининг араб истилосига қарши курашни
ташкил этишда тутган ўрнини холисона ёритиш имконини беради.
Ваҳоланки, Турк хоқонлиги ва унинг қўшинларини илмий адабиётларда гўё
ёрдамга чақирилган иккинчи даражали кучлар сифатида кўрсатишга
уринишлар кўплаб учрайди
3
. Фатуфарнга юклатилган вазифа Турк
хоқонлигини ҳамда қўшни ҳокимликларни арабларга қарши курашда
бирлашишга даъват қилиш эди.
VI-VIII асрларда Марказий Осиёда қадим-қадимдан туркий ва эроний
оилага мансуб тилларда сўзлашувчи туркий ва эроний халқлар ёнма-ён яшаб
келганлар. Булар асрлар давомида биргаликда шаҳарлар барпо қилганлар,
каналлар қазиб сув чиқарганлар, деҳқончилик қилганлар, бой маданият
яратиб авлодларга қолдирганлар. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, бу икки
тил вакиллари асрлар давомида бирга яшаб келишлари натижасида форс-
тожик тилли аҳолининг айрим гуруҳлари тожик тилини қабул қилиб
суғдийларга, хоразмийларга ва бошқаларга аралашиб кетганлар. Демак,
этносларнинг ўзаро яқинлашиши, аралашиши ва қоришиб бориши жараёни
ҳар икки тил вакиллари орасида ҳам кечган. Ўз даврида Маҳмуд Кошғарий
(ХI аср) Балосоғунда яшаган суғдийлар ҳақида гапириб, “улар Самарқанд ва
Бухоро ўртасидаги Суғддан бўлиб, турклашиб кетганлар”
4
деб ёзганлигини
назарда тутсак, бу масала янада ойдинлашади.
1
Исҳоқов М.М. Унутилган подшоликдан хатлар... -Б.13 - 15.
2
Ўша асар, -Б. 6.
3
Гафуров Б.Г. Таджики. Древнейшая, древняя и средневековая история. В 2 х томах. –М.: ГРВЛ, 1972. -Т.2.
-Б.504.
4
Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. –Т.: Шарқ, 2001. –Б. 92; Яна қаранг: Маҳмуд
Қошғарий. Девони луғат ут-турк. Т.I. –Т.: Фан, 1960. -Б.65.
18
Марказий Осиё нафақат суғд-турк муносабатлари, шунингдек, Хоразм,
Чоч, Бохтар, Фарғона ҳудудий этник муносабатлари учун ҳам ягона макон
вазифасини ўтаган. Бу ўлкада турк ва Суғд аҳолиси ўртасидаги муносабатлар
доираси илдизи чуқур бўлиб, ўзаро муносабатлар нафақат ижтимоий, балки
сиёсий даражада ҳам юксак мақомда бўлган. Қолаверса, юқорида
келтирилган Муғ тўплами ҳужжатлари илк ўрта асрларда Суғдда турк ва
суғдийларнинг ўртасидаги серқирра ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг қай
даражада чамбарчас боғлиқ бўлганлигидан далолат беради. Жумладан, ушбу
ҳужжатлар қадим замонлардан бошланган ўзбек ва тожик халқларининг
этногенетик ва маданий умумийлиги ҳақида бебаҳо материал беради. Яъни,
булар ўзбек халқининг келиб чиқиши ва шаклланиши, давлатчилик тарихи
илдизларини янада чуқурроқ ўрганишга хизмат қилади.
Диссертациянинг учинчи боби
Do'stlaringiz bilan baham: |