Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet32/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АРИСТОТЕЛЬ – қадимги юнон файласуфи ва қомусий олими (384–322). У Фракиядаги Стагира шаҳрида таваллуд топган, 17 ёшида Платон ташкил қилган академияга кириб, унда йигирма йил давомида таҳсил олади. Кейинчалик олим Искандар Зулқарнай (Александр Македонский)нинг тарбияси билан машғул бўлади. У Афина шаҳрида лицей ташкил қилади. Бу мактаб перипатетик – сайр қилувчи файласуфлар мактаби деб аталади.
А. "Топика", "Метафизика", "Поэтика", "Риторика", "Жон тўғрисида" "Органон", "Никомах этикаси", "Эвдем этикаси", "Сиёсат" ва бошқа асарларни ёзган. Бу асарлар фалсафа, этика, эстетика, психология, мантиқ илми, табиатшунослик, тарих ва сиёсатга бағишлангандир. Шуни таъкидлаш лозимки, А. гарчи Платоннинг шогирди бўлиб, ғояларидан баҳраманд бўлса–да, бироқ унинг таълимоти ва мутлақ ғоясини қаттиқ танқид остига олади. Мас., қуйидаги машҳур ибора А.га мансубдир: "Платон дўстим бўлса ҳам, ҳақиқат менга қадрлироқдир".
Аристотель "ғоялар"нинг фойдасизлигини, унинг сабабий боғланишини инкор этади. Энди, унинг борлиқ ҳақидаги таълимотига тўхталадиган бўлсак, энг аввало, у моддий нарсаларнинг объектив мавжудлигини тан олади. Материя умумий сабабдир, чунки унингсиз борлиқ бўлмайди. Нарсаларнинг моҳияти ғояларда эмас, ўзидадир. Сабабнинг тўрт хили мавжуд: 1. Моддий сабаб ёки материя. 2. Шаклий сабаб ёки шакл. 3. Ишлаб чиқарувчи сабаб. 4. Охирги сабаб ёки мақсад. Материя буюм, жисмларнинг моддий асоси бўлиб хизмат қилади. Мас., ҳайкал учун иринж, идиш ясаш учун кумуш моддий асос бўлиб хизмат қилади. У "шаклий сабаб"ни бирламчи, деб ҳисоблайди. Руҳ тўғрисида ҳам у ўз фикрини билдиради.
А.нинг эътиқодига кўра, инсон руҳи тананинг шакли ва моҳияти, тирик организмнинг ибтидоси ва сабаби, ҳаракат манбаидир. У руҳни учга бўлади. 1. Ўсимликлар ёки наботот дунёси руҳи. 2. Ҳис қилувчи руҳ. Бу ҳайвонларга хос. 3. Инсонга хос бўлган руҳ.
А. билиш борасида, Платоннинг "ғоялар дунёсига" қарши чиқади. У Демокрит сингари табиат ва материяни билиш, тажриба ва ҳис қилиш манбаи, деб ҳисоблайди. Сезиш жонли мавжудотларга хос бўлиб, у орқали нарса ва ҳодисаларнинг инсон организмида акс этишидир, деб ҳисоблайди. Сезгиларимиз айрим нарсаларни ҳис этса, тафаккур нарсаларнинг умумий томонларини идрок этади. А. сезгиларни тафаккурдан ажратади, тафаккурнинг манбаи мутлақ ақл, деган нуқтаи назарда туради.
А. мантиқ билиш учун зарур бўлган тафаккур шакллари ва исботлаш тўғрисидаги фандир, деб кўрсатади. У мантиқ туркумларини ўнга бўлади. 1.Моҳият. 2. Миқдор, 3. Сифат, 4. Муносабат, 5. Ўрин, 6. Вақт, 7. Ҳолат, 8.Ҳаракат. 9. Таъсир, 10. Азоблаш. Бу тушунчалар ўзаро алоқада бўлади. А.нинг фалсафий қарашларида диалектика туркумлари мавжуд.
А. диалектик услубни онгли равишда илмнинг ҳамма соҳаларига қўллайди. Бу билан у диалектиканинг фан соҳасида ривожланишига катта туртки беради. А. ҳаракат, материя ва буюм ҳамда жисмлар бир–бирисиз мавжуд бўлмаслигини исботлаб берди. Материя ҳаракати қуйидаги кўринишларда бўлади: 1. Оддий ўрин алмашув ҳаракати. 2. Миқдорий сифат ўзгариши. 3. Сифат ўзгариши. 4. Имкониятнинг воқеликка айланиши.
А. сабаб, тасодифият, мазмун ва шакл, имконият ва воқелик каби туркумлар, улар ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиб берди.
А.нинг қарашларида ижтимоий–сиёсий масалалар муҳим ўринни эгаллайди. У қадимги даврдаги Юнонистоннинг бошқа файласуфлари каби мавжуд қулдорлик тузумини ҳимоя қилади. Жамиятнинг икки қарама–қарши синф қулдорлар ва қулларга бўлинишини табиий ҳол, деб ҳисоблайди. Қулдорлар – эркин фуқаролар бўлиб, улар ақлий меҳнат соҳибларидир, қуллар эса жисмоний меҳнат учун дунёга келган. А. қулларни эзиш, таҳқирлаш ва хўрлашни ҳар томонлама оқлашга интилади.
А. Платоннинг мукаммал давлат тўғрисидаги ҳаёлий қарашларини рад этиб қулдорлик тузумини давлатнинг мукаммал шакли деб билади. А.нинг фикрича, давлатни ўрта ҳол қулдорлар идора қилиши керак. У кишиларни уч табақага ажратади. 1. Энг бой табақа, 2. Энг камбағал табақа, 3. Ўрта ҳол табақа. "Никомах этикаси", "Эвдем этикаси", "Сиёсат" рисолалари ахлоқ илми ва унинг вазифаларига бағишланган. А. этикани махсус фан тармоғи деб қарайди. У кишиларга яхши фазилатларни эгаллаш йўлларини кўрсата олиши керак. А. Платондан фарқли ўлароқ, ахлоқни кишиларнинг реал муносабатидан қидирди ва уни жамият билан боғлаган ҳолда талқин қилади.
Мутафаккир Платоннинг «туғма» ғояларини танқид қилиб инсон табиатдан туғилгандан яхши хислат эгаси бўла олмайди, балки яшаш давомида яхши малакалар ёки ёмон одатларни эгаллайди, дейди. У Платоннинг, "умуман яхшилик", "умуман фаровонлик" каби, тушунчаларини мавҳум ва ҳаёт билан боғланмаган, деб таъкидлайди. А. этикасининг муҳим хусусияти шундан иборатки, у ахлоқни ўрганишдан мақсад амалий фойда олиш эканлигини, уни сиёсат ва ижтимоий ҳаёт билан чамбарчас боғлиқлигини уқтиради. Олим энг яхши фазилатларга мўътадиллик, дўстлик, шижоаткорлик, адолат ва бахтга интилиш кабиларни киритади. Буларнинг ичида энг мукаммали адолат ҳисобланади. Мутафаккирнинг фикрича, адолат, бу – қонунларга тўғри келадиган хатти–ҳаракатлардир.
А.нинг ахлоқ ва таълим–тарбияга оид фикрлари ўз даврида ва кейинчалик ахлоқшуносликни (этикани) ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. Хулоса қилиб айтганда, А.нинг фалсафий таълимоти Ғарб ва Шарқ мамлакатларининг фалсафий фикри ривожига катта таъсир кўрсатди. Айниқса, у Шарқ, хусусан, Марказий Осиё мутафаккирлари – Ибн Мискавейх, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Тусий, Улуғбек, Навоий, Девоний, Жомий, Кошифий ва б.нинг табиий–илмий ва ижтимоий–фалсафий қарашларининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish