Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet221/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ФРОММ Эрих (1900–1980) – руҳшунос, файласуф, социолог, неофрейдизм асосчиларидан бири. М.Хоркхаймер, Т.Адорно ва Г.Маркузелар билан бирга Франкфурт мактабининг ташкилотчиси бўлди.
Ўзининг биринчи йирик “Озодликдан қочиш” (1941) номли асарида озодлик муаммоси доирасида таталитаризм феноменини кўриб чиқади. У “озодлик”ни ижобий ва салбий турларга ажратади. “Озодликни” тескари томони ёлғизлик ва бегоналикдир. Бундай озодлик инсон учун аслида оғир юкдир. Фромм салбий озодликдан қочишнинг (руҳий ҳимоянинг) невротик механизмини таърифлаб беради. Булар невротик ҳаракатнинг авторитар, конформистик ва деструктив турларидир. Биринчиси, ўзини бошқаларга бўйсундириш – мазохистча ишқивозликда ёки бошқаларни ўзига бўйсундириш – садистча ишқивозликда ифодаланади. Иккинчиси, ўзининг индивидуаллигидан воз кечиб, “бошқалардек” бўлишга интилишдан иборат. Учинчиси – зўравонликка, шафқатсизликка, вайронагарчиликка тўхтатиб бўлмайдиган интилиш. Бундан чиқиш йўлини Фром жамиятни ислоҳ қилишда кўради. Бу ҳақда “Руҳий соғлом жамият” (1945), “Севиш санъати” (1956) асарларида батафсил тўхталиб ўтган. Руҳий соғлом жамиятни қуришдаги бош масала, бу – кишиларда продуктив (маҳсулий) характерни тарбиялаш.


ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ – бир қанча гуманитар фанларнинг тушунчаси бўлиб, унинг моҳиятига кўра жамиятдаги носиёсий ва сиёсийлашмаган маънавий ва иқтисодий муносабатларнинг яхлит мажмуаси. Ижтимоий-фалсафий фикр тараққиётида кўпгина жамиятшунос олимлар "фуқаро" ва "фуқаролик жамияти"га ўз муносабатларини билдирган. Мас., машҳур юнон файласуфи Аристотель (Арасту) ўзининг "Сиёсат" деб номланган асарида фуқаролик жамият масаласига алоҳида тўхталган эди. Унинг фикрича, қадимий грек полислари, бу – фуқаролик жамиятнинг ўзига хос модели. Арасту давлат ва жамият бошқарувининг асосига умумхалқ манфаатини кўзлаш ва фозиллик тамойилларини қўяди. Агар бу тамойилларга амал қилинмаса, фуқаролик жамиятини қуриш жуда мураккаб ишга айланади.
Шарқ файласуфларидан ф.ж. муаммоси билан шуғулланган мутафаккирлардан бири Абу На. Фаробийдир. У ўзининг "Фозил одамлар шаҳри" деб номланган асарида фуқаролик жамияти масаласига алоҳида эътибор қаратади. Бу асарда фуқаролик жамиятининг ички тузилиши, фозиллик ва жоҳиллик асосий сабаблари, ҳокимият ва б.рув тўғрисида Форобий ўз нуқтаи назарини тўла очиб берди. Бунда шуни айтиш лозимки, Форобий идеалида фуқаролик жамияти фозил жамиятдан бошқа нарса эмас, албатта.
Янги давр фалсафасида ф.ж. муаммосига француз мутафаккирлари кўп эътибор берганлар. Шулардан бири – Жан-Жак Руссо. У ўзининг "Ижтимоий шартнома ёки сиёсий ҳуқуқ тамойиллари" деб номланган машҳур асарида фуқаролик жамиятини тузиш асосларини қараб чиқди: ўзаро тенглик, ҳуқуқ, қоида ва меъёрларга ҳурмат, сиёсатда халқ манфаатларига марказий эътибор қаратишдир.
Немис классик фалсафасининг асосчиси И.Кант шундай деб ёзган эди: "Давлат алоҳида шахслардан иборат, уларнинг бирлигини, гарчи у шунчаки умумийликдан иборат бўлса-да, фуқаролар жамияти, деб тушунадилар".
Шуни таъкидлаш лозимки, "жамият" ва "фуқаролик жамияти" тушунчалари синонимлар эмас. Умуман олганда, жамият – бу кишиларнинг бутун умумийлиги, уларни муайян мақсад манфаатлари органик бирлиги ва яхлитлиги. Фуқаролик жамияти эса жамиятнинг муайян бир кўриниши бўлиб унинг бош тамойили ўзини-ўзи бошқариш фуқароларнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятининг юқори даражада бўлиши. Давлат - сиёсий-ижтимоий фаолиятида қанча кўп демократия қоидалари ишлатилса, фуқаролик жамиятининг унсурлари шунча кўп ривожланади. Ҳақиқий демократик давлат, бу – албатта ривожланган фуқаролик жамиятига эга бўлган давлатдир.
Ф.ж.нинг шаклланиши бағрикенглик, очиқлик, ўзаро ҳурмат, эзгулик каби қадриятларга асосланади. Жамиятнинг маданияти ва маълумот даражаси ўз-ўзини ташкил этиш синергетик жараёнлари, ҳамкорлик, бирдамлик ва ўз-ўзини билишни қабул қилишга қанчалик тайёр бўлса, у шунчалик фуқаровий жамият бўлади.
Ф.ж. қуриш жараёнининг асосий вазифаси – одамларни ажратувчи чегара ва тўсиқларни бартараф этиб, ҳамкорликда иш юритишни ўрганишдан иборат. Ф.ж. инсонсоний фаолиятининг барча соҳаларида фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ёрдам беради. Чунончи, сиёсатда асосий мақсад – аҳоли муайян қатламларининг манфаатларини ҳимоя қилиш.
Иқтисодий ислоҳотлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиши керак. Амалиётда бунинг йўлида тўсиқлар мавжуд бўлиб, ишбилармонлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида турли ижтимоий ташкилотлар, ННТ (нодавлат нотижорат ташкилотлари) каби ташкилотларга уюшмоқдалар.
Ижтимоий ҳимоя соҳасида аҳолига ижтимоий ҳимоянинг асосий ҳолатлари ҳақидаги маълумот етказилади, шунинг учун жамиятда ногиронлар, пенсионерлар, мактаб ўқувчилари, талабалар каби кам таъминланган аҳоли қатламларини ҳимоя қилиш мақсадида турли ижтимоий уюшмалар вужудга келмоқда.
Ижтимоий муҳит ННТлар фуқароларнинг турли-туман фикр-мулоҳазаларини ифодалаб, ҳокимиятга билдирувчи “буфер” ролини бажариши учун имкониятлар яратади. Улар фуқаролар фаолиятини ўзаро тўлдирадилар, бойитадилар. Ижодий фаоллик баҳс-мунозаралар, “ақллар ҳужуми” каби шаклларда намоён бўлади. Натижада муаммога янгича қараш, унга бўлган янги ёндашувлар шаклланади, янги муҳим натижаларга эришилади. Булар асосида фуқаролик жамият давлат сиёсатига тузатиш киритиш, уни тўғрилашга, жамиятдаги кескинликни камайтириш ва сиёсий жараёнларда фуқаролар иштироки даражасини ҳамда қарор қабул қилиш қобилиятини оширишга қодир. Буларнинг ҳаммаси одамларнинг атрофида содир бўлаётган жараёнларга муносабатини ўзгаришини аниқлайди. Одамлар ўртасида мавжуд салбий вазиятни яхшилашга йўналтирилган янги муносабатлар шаклланмоқда, инсон энди пассив кузатувчи эмас, балки инсонлар ва ҳодисалар ўртасидаги янги муносабатларнинг фаол яратувчисидир.
Ижтимоий муҳит одамлар ўртасида янги ўзаро муносабатларга бағишланган ғоялар билан бойиб бормоқда. Ижодий ёндашиш жараёнида пайдо бўлган янги ғоя ва тушунчалар ижтимоий муҳитда тарқалиб, фуқаролар фаоллигини аниқлайди ва мамлакатда демократик ўзгаришларнинг ривожланишига ёрдам беради. Инсоннинг ўзи, дунёқараши, ўз-ўзига баҳо бериши, атрофидаги одамлар ва ҳодисаларга ҳамда ўзига бўлган муносабати ўзгаради. Фуқаролик жамияти – шахсни фаоллаштирадиган детерминантадир.
Давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар “буфери” ролини бажарувчи фуқаролик жамияти, улар ўртасида ҳақиқатан шериклик муносабатларнинг ўрнатилишига ёрдам беради. Биринчидан, бу – ихтиёрий ўз-ўзини бошқарувчи фуқаролар уюшма (ассоциация)лари; иккинчидан, улар манфаатлари давлат аппарати таркибига кириш учун кураш ҳамда даромад олиш билан боғлиқ эмас; учинчидан, фаолияти ўз-ўзига хизмат қилиш ёки аҳолининг кенг қатламлари эҳтиёжларини қондириш, ижтимоий муаммоларни биргаликда ҳал қилишга йўналтирилган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish