Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ШЕЛЛИНГ Фридрих Вильгельм Йозеф



Download 2,81 Mb.
bet229/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ШЕЛЛИНГ Фридрих Вильгельм Йозеф (1775 – 1854) – немис файласуфи . Диний семинария ва Тюбенген илоҳиёт институтида таҳсил олган. 1798 й.да Йена университетида фалсафа кафедрасига раҳбарлик қилган. Кейинчалик Эрлан, Берлин, Мюнхен университетларида проф. бўлиб ишлаган.
Ш.Ф. ижодида бир неча ўсиш даврларини ажратиш мумкин: 90–й.ларда натурфалсафа ғоялари, 1800 й.да трансцендентал идеа., XIX асрнинг биринчи ўн йиллигида мос келишлик фалсафаси, ундан кейин умрининг охиригача илоҳий фалсафа. Ш.Ф. ўзининг натурфалсафий қарашларида ўз даври табиатшунослигида эришилган йирик кашфиётларга суянади. У табиатни қандайдир, қарама–қаршиликлар бирлиги, деб қарайди. Бу қарама–қаршиликлар дунё қонунлари сифатида турли шаклларда намоён бўладилар. Булар: магнит қутблари, электрнинг мусбат ва манфий зарядлари ва ҳ.к.
Ш.Ф. қарама–қаршиликлар ҳақидаги қарашларини жонли табиатга ҳам татбиқ қилади. Унингча, қарама–қаршиликларга бўлиниш тирик куч, онгсиз руҳий бошланғич туфайли юз беради. Табиатдаги онгсиз руҳий бошланғич бир неча босқичларни босиб ўтиб, инсонда онгни вужудга келтиради.
Ш.Ф.нинг трансцендентал фалсафаси унинг натурфалсафасига қарши бўлмасдан, балки уни маълум даражада тўлдиради. Бу фалсафанинг предмети – субъектив «мен», бирламчи «мен» бўлиб, ундан объектив нарсалар вужудга келади. Ш.Ф.нинг трансценденталь идеа.и субъектив идеа. эмас. Чунки, у субъективликни сезги ва тафаккурнинг субъектив жараёни, деб тушунмайди. Унингча, субъективлик – предметни ақл билан бевосита англаш, яъни билишнинг махсус қуролидир. Натурфалсафа ва трансцендентал идеа. орқали Шеллинг руҳ ва табиатнинг ўхшашлиги, уларнинг ўзаро мос келиши ғоясига ўтадики, бу унинг фалсафий таълимотининг асосий мағзи ҳисобланади.
Ш.Ф. қандайдир мутлақ ақлни эътироф қилиб, ундан бошқа ҳеч нарса йўқ деб ҳисоблайди. Бу мутлақ ақлда объект ва субъект бир–бирига шундай ўзаро боғлиқки, улар бир–бирларидан ҳеч фарқ қилмайдилар. Фалсафа субъектив ва объектив нарсаларнинг мос келиши сифатида намоён бўладиган моҳиятни, ҳақиқий "ўзида"ни ўрганади. Мутлақда ҳамма нарса мос келади, мослик ўтиш сифатида юз беради. Мос келишлик Мутлақда абадий ва мукаммалдир. Ўз ривожланиш жараёнида Мутлақ мақсадга мувофиқ ҳаракат қилади. Мутлақ руҳ ҳамма нарса бўлиш имкониятига эга бўлган моҳиятдир. Ўз имкониятларига эга Мутлақ бутун коинотга айланади. Натижада, Мутлақдан Коинотнинг эманацияси (илоҳий нурланиш) юз беради. Коинотнинг Мутлақдан вужудга келишини ақл фаолияти сифатида эмас, балки ироданинг фаолияти сифатида тушунтириш мумкин. Онгсиз ирода, бу қандайдир ноаниқ, иррационал нарсадир. Шунинг учун ирода фалсафа предмети бўлиши мумкин эмас, чунки у бошланғич иррационал фаолиятдир.
Фалсафа, бу – ҳамма мавжуд нарсаларнинг ривожланиши жараёнини ақл ёрдамида билиш демакдир. Ш.Ф. умрининг сўнгги й.ларида ўхшашлик фалсафасидан воз кечади ва мифология ва дин тарафига ўтиб, ўзининг диний–фалсафий таълимотини яратади. Ш.Ф. ўзининг "ижобий фалсафаси"ни "мифология фалсафаси" ва "муқаддас китоб" фалсафасига ажратиб, улар ёрдамида эътиқод ва билимни бирлаштиришга ҳаракат қилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish