НОЧИЗИҚЛИЛИК - янги синергетик парадигманинг асосий принципидир. Мураккаб синергетик системани чизиқли тафаккур тарзи, яъни оддий сабаб оқибат асосида ҳал қилиб бўлмайди. Фалсафа тилида айтадиган бўлсак сабабнинг оқибати сабабдан кичик ёки катта бўлиб, сабабда йўқ имкониятлар ҳам рўёбга чиқиши мумкин. Зеро, бу жараён муҳитнинг хусусиятига боғлиқдир.
Н. бир неча бир–биридан фарқ қиладиган ечимга эга. Бу дегани эволюциянинг йўли кўп имкониятли, кўп вариантлидир. Бу ҳодисани синергетикада бифуркация деб аталади. Бунда система янги ҳолатга ўтишда бир неча имконият йўлларини вужудга келтиради. Бироқ уни қайси томонга кетишини олдиндан билиб олиш қийин. Шундай қилиб ночизиқли қайсидир ҳодисада суперпозиция принципини бузилишидир.
Н. - математик нуқтаи назардан математик тенглама тури ҳисобланиб биттадан кўп ечимга эга, чизиқсиз тенглама тушинилади. Ночизиқли тенглама бир нечта сифатий ҳар хил ечимга эга.
Математика фанида функция тушунчасини таснифлаганда ночизиқли функциялар турлари мавжуд. Функция чизиқли бўлмаса, унда у ночизиқли функция ҳисобланади. Ночизиқли функция икки ёки ундан ортиқ, мустақил ўзгарувчи ёки ўзгарувчиларга эга бўлади. Унинг умумий кўриниши f(х) = ах2 + в, f(х) = аху + в ва ҳ. тарзида ифодаланади.
Ночизиқли функциялар олами улар орқасида турувчи ночизиқли ҳодисалар каби ўзининг чексиз хилма-хиллигига эга. Бу ерда стандартга жой йўқ. Бизнинг назаримизда, бу ерда ўзгарувчанлик ва шакллар тўполони ҳукмрон. Унинг характерли хусусиятлари шундаки, унда узатувчи ва ушловчи ночизиқли функциялар бир синфи бошқа синф вакиллари ҳақида ҳатто энг оддий хусусиятлари ҳақида ҳеч нима демайди. Ночизиқли функциянинг геометрик тимсоли уч ёки ундан ортиқ ўлчамлар маконида - текисликда ғадир-будурли, устининг нотекислиги ёки гиперустлидир. Битта чақириққа улар турлича жавоб қайтаради.
Бундан н.нинг физик маъноси келиб чиқади. Ночизиқли тенгламанинг ечимининг кўплиги система эволюциясининг кўп вариантлилиги билан мос келади. Демак, дунёқарашлик нуқтаи назардан н. – жараёнларнинг ривожланишининг кўп вариантлилик имкониятларининг мавжудлиги билан характерланиб, қуйидаги асосларга эга: 1. Объект (нарса ва ҳодисалар) гетореген, полиморфен. 2. Универсал системанинг мавжуд булмаслиги, яъни бундай система нисбий ва чегараланган. 3. Гносеологик жиҳатдан тадқиқот объекти классик фан парадигмасида тадқиқ этилмайди, балки холизм руҳида ўрганилади. Тадқиқод жараёнида объектга эҳтимолий ёндашувнинг зарурияти билан характерланади.
Ночизиқли тафаккур – билиш жараёнининг компонентларидан бири ҳисобланиб, тафаккур тарзи йўналишининг ягона эмас, балки кўп вариантлилиги билан характерланиб, билишда система табиатини ягона қатъий аксиомалар системаи, қонунларда адекватли акс эттириб бўлмаслиги билан ифодаланади.
Ночизиқли тафаккур тарзида системага таъсир этувчи кичик таъсирлар ҳам эътибордан четлаштирилмайди. Сабаби, система озгина флуктуациялар ҳисобидан ҳам ҳиссиётли бўлади. Ҳатто кичик флуктуациялар таъсири бутун система структурасини радикал тарзда ўзгартириши мумкун. Демак, системанинг доимо барқарорлиги, чизиқли ҳолатига кафолат бўлмайди.
Мазкур тафаккур тарзида системадаги беқарорлик, хаотик ҳолатлар тафаккурдан ўрин олади, яъни уларни ҳам эътибордан четга чиқармайди. Системага тасодифий таъсирларнинг роли ечувчи аҳамиятга эга бўлади. Бу ўз навбатида ночизиқли тафаккурнинг эҳтимолий тафаккур этиш билан боғлиқ эканлигидан далолат беради.
Юқорида баён этилган мулоҳазалар математик нуқтаи назардан чизиқли тафаккурни таҳлил этадаган бўлсак, тенгламанинг инсонга маълум, мантиқий тушинарли ҳисобланган рационал ечимлари олиниб, унга номаълум, ақлга бўйсинмайдиган, мантиқий изоҳлаб бўлмайдиган, яширин иррационал ечимлари эътибордан четлаштирилади. Рационал ечимлар системанинг барқарорлик табиатига мослиги билан изоҳланади.
Иррационал ечимлар эса ночизиқли тафаккур тарзи билан боғлиқ ҳисобланиб, системанинг берқарорлик, ассиметрик, бетартиб томонлари билан мослиги тушинилади.
Демак, ночизиқли ёндашувда тадқиқод объектини ҳар томонлама яхлит системали, полипарадигмавий ёндашишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |