ХЎЖАЕВ ФАЙЗУЛЛА – таниқли давлат ва сиёсат арбоби (1896-1938) Бухорода савдогар оиласида туғилган. У Бухоро мадрасасида икки й. таҳсил олгач, 1907-1912 й.ларда Москвада хусусий мактабда ўқиган. Бухорога қайтгач, 1912 й.дан жадидчилик ҳаракатида қатнашиб, кейинчалик Ёш бухороликлар партияси раҳбарига айланган. Файзулла Хўжаев ва Фитрат Ёш бухороликларнинг амирликдаги ислоҳ қилиш дастурини муаллифлари бўлганлар. Файзулла Хўжаев амир ҳокимиятини ағдаришда ва жадидларни ҳокимият тепасига келишида бошчилик қилган. 1920-1924 й.ларда БХСР, 1925-1937 й.ларда Ўзбекистан ССР ҳукуматига бошчилик қилган. У ўз фаолияти давомида ўзбек халқининг иқтисодий ва маданий равнақига хизмат қилувчи тадбирларни амалга оширишга интилди. Файзулла Хўжаев давлат арбоби, тарихчи ва иқтисодчи сифатида ўзидан бой илмий мерос қолдирган. Хусусан, унинг "'Бухоро инқилобининг тарихига материаллар" асари машҳурдир. Файзулла Хўжаев 1937 й. 9 июлда Москвада қамоққа олинди. 1938 й. 25 мартда Москва атрофидаги Бутово қатлгоҳида отиб ташланган.
ЦИВИЛИЗАЦИЯ –- (лот. civilis-фуқаровий, ижтимоий) серқирра ва мураккаб мазмунга эга бўлган ижтимоий-фалсафий тушунча.
Ц. тушунчасини шотланд тарихчиси ва файласуфи А.Фергюссон (1723-1816) жаҳон тарихий жараёнининг маълум бир босқичини ифодалаш учун, француз маърифатпарварлари ақл-идрок ва адолатга асосланган жамият деган маънода ишлатган эдилар. Ундан кейин ҳам цивилизация тушунчасига турлича мазмун бериш давом этди. Айрим ҳолда уни маданиятнинг, баъзан фақат моддий маданиятнинг синоними сифатида ишлатган бўлсалар, немис файласуфи О.Шпенглер эса аксинча уни техникавий – механик мажмуа деб ҳисоблайди. О.Шпенглер фикрича, ц. ва маданият биргаликда ҳалок бўлиш босқичи томон борадилар.Унинг фикрича, ц.маданиятнинг ҳалок бўлиш жараёни, босқичини характерлайди.Инг. социологи ва тарихчиси А.Тойнби эса ўзига хос ва нисбатан ёпиқ бўлган жамиятларни ифодалаш учун ишлатган. Цивилизация тушунчасининг ҳажми ва мазмунини белгилашда турфа хиллик ҳозирги вақтда ҳам сақланиб қолмоқда. Бу тушунча: 1)ижтимоий ривожланишнинг ёввой.ик ва варварликдан кейин келадиган босқичини; 2) умуман кишилик жамияти ривожланишининг маълум бир босқичини (мас., неолит, нокапиталистик ёки ҳ. замон цивилизацияси); 3) маълум бир ижтимоий-иқтисодий формацияни (мас., қулдорлик цивилизацияси); 4) географик жиҳатдан фарқланувчи бирликларни (мас., Европа ёки Осиё цивилизацияси); 5) диний мансублигига кўра кўра фарқланувчи маданий бирликларни (мас., христиан ёки ислом цивилизацияси); 6) келиб чиқиши ва планетар мансублигига кўра фарқланувчи бирликларни (мас., ер цивилизацияси, ердан ташқаридаги цивилизациялар); 7) этник асосга кўра фарқланувчи ижтимоий-маданий бирликларни (мас., қадимги Миср ёки Бобил цивилизацияси) ифодалаш учун қўлланиб келмоқда.
Умуман олганда Ц. маданият тушунчасининг синоними сифатида, жамият ва маданият ривожланишининг даражасини, варварликдан кейинги жамият ривожланишидаги босқич сифатида тушунилади.
Кенг маънода Ц. жамиятнинг шундай ривожланиш босқичики, бунда жамият яшаб қалиш, ҳаёт учун курашмасдан, жамиятдаги мавжуд ижтимоий структуралар ва маданий қадриятларни такомиллаштиради.
Ц. нинг асосий белгилари қуйидагилардир: мураккаб меҳнат тақсимоти: давлатнинг мавжудиги: бозор иқтисодиёти: ривожланган маданиятнинг мавжудлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |