Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet134/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МАФКУРА (араб. «мафкура» – нуқтаи назарлар ва эътиқодлар системаи, мажмуи) – жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар ва ғоялар мажмуи.
М. ижтимоий борлиқнинг, яъни кенг маънода жамият ҳаётининг маънавий–сиёсий инъикосидир, унинг инсон онгида акс этиши, инсон томонидан англаниб, бир бутун система ҳолига келтирилиши ва бу системанинг амалий фаолиятда назарий асос ҳамда руҳий таянч бўлиб хизмат қилишидир.
Одатда, ҳар бир давлат, жамият ўзи бажараётган тарихий вазифани асословчи ва барча ижтимоий синфлар, табақалар, миллатлар ва элатлар, диний эътиқодлар вакилларини шу вазифа атрофида бирлаштирувчи, жипсловчи умуммафкурага эга. Шу билан бир қаторда, умумдавлат мафкураси талаблари ва қоидалари доирасида, жамиятдаги, мамлакатдаги ижтимоий синфлар, табақалар, миллатлар ва элатлар, диний эътиқод вакиллари ўз мафкураларини ишлаб чиқишлари мумкин ва зарур, чунки, бундай иш умумдавлат, умуммиллий мафкурани янада аниқлашга, бойитишга хизмат қилади, унинг ҳар бир фуқарога етиб боришини таъминлайди. Бундай иш одатда сиёсий партиялар томонидан амалга оширилади.
Инсонпарвар, демократик жамият ва ҳуқуқий давлат ўз фаолиятида, жамиятдаги барча ижтимоий кучларнинг умумий манфаатларини назарда тутган ҳолда, иш кўради ва шу боисдан, мухолиф ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партияларнинг ўзаро муросасиз кураш олиб боришларига ўрин қолмайди, улар умуммафкура асосида иш юритадилар. Бу вазият ички ижтимоий–сиёсий ҳаётни сўндирмайди, аксинча, уни янада жонлантиради, чунки, демократия ва инсонпарварлик қоидалари, жамиятда, доимий ва ҳар томонлама ўзаро назорат, фикрлашув, мубоҳасани талаб қилади.
Инсоният жамияти, ўз тараққиётида, эришган демократик тартиб – қоидалар бузилса, жамият парокандалик ҳамда инқирозга юз тутади ва у парчаланиб кетиши мумкин (бунга собиқ СССР мисол бўла олади) ёки истибдод системаи ўрнатилиб, халқ бошига оғир фожиалар тушиши мумкин (бунга фашистлар Германияси мисол).
Ҳозирги даврда, илғор давлатларда, барча ижтимоий табақалар ва синфлар, миллатлар ва диний эътиқод тарафдорлари ўз мафкураларини, демократия, инсонпарварлик, ижтимоий адолат қоидалари ҳамда талаблари асосида, яратишга интилаётганликлари сабабли, улар орасидаги муросасиз зиддият, қарама–қаршилик ўрнига, ҳар бир масалада, консенсус, яъни муросаи мадора, тамойилларидан келиб чиқиш тобора устун келмоқда.
Мустақил Ўзбекистон худди шу йўлдан бормоқда. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов томонидан, унинг маърузалари, рисолалари ва китобларида, асосланаётган нуқтаи назар ва ғоялар мажмуаси, моҳиятан умумхалқ мафкурасини ўрганишнинг энг нуфузли манбаидир. Бу мафкура халқимиз тарихини, маданиятини, фалсафасини, ахлоқини, сиёсий онгини, бадиий дидини, диний анъаналарини чуқур ўрганиш асосида, халқимизнинг келажагини, истиқболини аниқ белгилаб бермоқда. Мақсад–мустақил Ўзбекистонни замонамизнинг ривожланган давлатларидан бирига айлантириш, мамлакат аҳолиси фаровонлигини ошириш, кўп миллатли Ўзбекистон аҳолисини умуммақсад атрофида янада жипслаштиришдир. Бундай бирдамлик ва тотувлик, демократик ҳамда ҳуқуқий давлатчилик қоидаларига суянган ҳолда, амалга оширилмоқда. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар, кўплаб миллий маданий марказлар, турли жамғармалар, ижодий ташкилотлар, бошқа жамоатчилик ташкилотлари, жумладан, «Халқ бирлиги» ҳаракати ва уюшмалар ана шу қоидалар асосида, ўз фаолиятларини кенгайтирмоқдалар.
Шўролар даврида ишчилар синфининг мафкурасини бутун жамиятнинг ягона мафкурасига айлантириш учун ҳаракат қилинди. Табиийки, бу салбий оқибатларга олиб келди. Ҳаёт бундай йўл хато эканлигини кўрсатди. У даврда яна бир хатога йўл қўй.ди – миллий мафкура инкор этилди. Ҳолбуки, миллат бор экан, унинг ҳаётга, атроф борлиққа ўзига хос сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, бадиий, диний, фалсафий ва б. қарашлари бўлиши табиийдир. Бу ҳақиқатни инкор этиб бўлмайди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish