Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet133/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МАТЕРИАЛИЗМ (лот. Materialis – моддий, моддийлашган) олам моддий, онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда, объектив тарзда мавжуд, материя бирламчи, ҳеч ким томонидан яратилмаган, абадий мавжуд, тафаккур эса материянинг хусусиятидир, олам ва унинг қонуниятларини билиш мумкин, деб қаровчи фалсафий оқим.
М. идеализмга қарама–қарши бўлиб улар ўртасида фалсафа тарихида кўп баҳслар бўлган ва улар ҳамон давом этмоқда. «Материализм» сўзи XVII асрдан бошлаб, асосан материянинг физик мазмунда тасаввур этишга қаратилган бўлиб (Р.Бойл), XVIII асрдан эса идеализмга қарама–қарши, деган фалсафий мазмунни (Лейбниц) касб этган.
М.га дастлабки таърифни К.Маркс ва Ф.Энгельс бериб, файласуфларни тафаккурни борлиққа муносабати масаласини улар томонидан ҳал этишига қараб икки катта лагерга бўлдилар. Илоҳий руҳ табиатдан аввал мавжуд эди, олам, табиат илоҳий руҳнинг маҳсули деювчилар идеалистлар, ибтидо – асосни, табиатни ўзидан қидирувчилар эса материализмнинг турли мактабларига мансуб эдилар. Жумладан, содда материализм, атомистик материализм, механистик материализм, метафизик материализм, вульгар материализм, диалектик материализм ва ҳ.к.
М. француз материалистлари ва маърифатпарварлари (Ж.Ламетри, П.Гольбах, Д.Дидро) даврида янада ривож топган бўлса–да, унинг Европа фалсафасига таъсири XIX асрга келиб сезила бошлади (К.Маркс, Ф.Энгельс, Л.Фейербах, Д.Штраус, Я.Молешотт, К.Фогт, Л.Бюхнер, Э.Геккел, Е.Дюринг).
М. ўзига хос фалсафий оқим бўлиб, гарчанд у идеализмга нисбатан мухолифатда бўлса–да, аммо ўзининг бир томонламалиги, инсоний муаммолар (онг, мавжудлик, ҳаётнинг мазмун-мақсади, қадриятлар) масалаларини ижобий ҳал этиш эҳтиёжларига тўла жавоб бера олмаслиги боис, муайян чекиниш ҳолатларини кузатиш мумкин.
М. нинг қуйидаги тарихий шаклларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
1. Стихияли м. /Гераклит, Эпикур, Демокрит, Лукреций Кар ва б.). Бу материализм ўз моҳиятига кўра, содда тасаввурларга таяниб, материяни моддий негиз /субстанция ва субстрат/ билан айнанлаштиради.
2. Механистик м. / Р.Бойль, Т.Гоббс, Ж.Ламетри ва б./. Механистик м. вакиллари механика қонунларини ижтимоий жараёнларга тадбиқ этадилар, табиат ва жамият ўртасидаги фарқни тан олмайдилар.
3. Вульгар м. /К.Фогт, Л.Бюхнер, Я. Молешотт ва б./ руҳий ва моддий жараёнларни бир–биридан фарқламайдилар.
4. Табиий–илмий м. /мас., Э.Геккел, Г.Герц. Ж.Максвелл/ – ўз илмий йўналишлари ва қизиқишлари яқин турган илм–фан аҳлининг фалсафий мулоҳазалари системаи.
5. Диалектик м. /К.Маркс, Ф.Энгельс, В.И.Ленин/ XIX асрнинг 40 йилларида пролетар социализм назариясининг ажралмас таркибий қисми сифатида юзага келди. Унинг тарафдорларининг фикрига кўра, у инсоният тарихий тараққиёт давомида яратилган барча илғор, ижобий ғояларнинг қонуний ворисидир. У Гегелнинг диалектик методи ва Фейрбах м.ига танқидий ёндашган ҳолда улардан фойдаланади, диалектика билан м.нинг ҳамнафаслигига эришади, пролетариатнинг кураши, табиий–илмий кашфиётлар янги тажрибасини умумлаштириш натижасида бойиб ва ривожланиб боради. Диалектик м.га воқеликнинг пассив бир ҳолатда тадқиқ этиш ётдир. У моҳиятан партиявий ва синфийдир, чунки у турли хил фалсафий йўналишлар билан сиғишмайди ҳамда пролетариат ва жаҳон меҳнаткашлари манфаат ва эҳтиёжларига хизмат қилади. У тафаккурнинг борлиққа бўлган муносабатини ҳал этар экан, табиат, жамият ва инсон тафаккури тараққиётининг энг умумий қонунларини очиб беришга азми қарор қилади.
Тарихий м. диалектик м.нинг таркибий қисми бўлиб, у жамият ҳақидаги фалсафий фан, умумий социологик назариядир. Бу таълимотга кўра, кишиларнинг онги борлиқни эмас, аксинча ижтимоий борлиқ ижтимоий онгни белгилайди. Жамият тараққиёти муайян ижтимоий–иқтисодий формациялар сифатида амалга ошиб, бунда ишлаб чиқариш усули ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ижтимоий–иқтисодий формациялар табиий–тарихий жараён бўлиб, қуйи формациялар юқори формациялар томонидан муқаррар тарзда алмашиниб туради. Шундай экан, келажакда коммунистик ижтимоий формациянинг тантана қилиши табиий бир ҳолдир. Унинг коммунистик босқичида ҳар қандай давлатчилик, миллатлар, тиллар барҳам топиб, улар ўрнида ягона синфларсиз коммунистик жамият таркиб топади. Бундай жамиятнинг жаннатдан ҳеч қандай фарқи йўқ ҳисоб. Чунки бундай жамиятда одамлар қобилиятидан келиб чиққан ҳолда меҳнат қиладилар, лекин эҳтиёжларига қараб барча моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланадилар. Инсоният истиқболини бундай схематик тарзда башорат этиш қанчалик жозибали бўлмасин, унинг рўёбга чиқиши амримаҳолдир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish