Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet101/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК – субъектнинг жамият ҳаётида онгли ҳолда мустақил иштирок этиши, унинг маълум ижтимоий–маънавий соҳада вужудга келадиган муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳаракати. Субъект сифатида шахс, ижтимоий гуруҳ, қатлам, умуман жамият бўлиши мумкин.
И.ф. ижтимоий онгнинг шаклланишига оид фундаментал тушунча бўлиб, фуқаролик жамиятининг муҳим меъёрларидан бирини ташкил этади.
Жамият аъзоларининг ижтимоий фаоллиги турли шаклларда намоён бўлиши мумкин. Хусусан, табиатига кўра унинг конструктив ва деструктив турлари фарқланади.
Жамият аъзоларининг конструктив ижтимоий фаоллиги шунда намоён бўладики, улар муайян зиддиятлар билан тўқнашувда уларни мавжуд ижтимоий система ва ҳуқуқий дастурлар ёрдамида интилади. И.ф. мавжуд қонунлар асосида ўз манфаатларини ифодалаш, муаммоларни ҳал қилиш учун жамоат бирлашмаларини тузишда ҳам намоён бўлади.
Деструктив и.ф. мавжуд ижтимоий системага қарши қаратилган бўлиб, уни йўқ қилишга интилишни ифодалайди. У мавжуд ҳуқуқий дастурлар билан кўзланган мақсадга эришиш, ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал қилиш имкони йўқ, деб ҳисобланган вазиятда юзага келади. Бундай ҳолларда ижтимоий фаоллик аниқ ҳуқуқий чегараларга эга бўлмайди. Бу эса ижтимоий бўҳронларнинг кескинлашувига олиб келиши мумкин. Ижтимоий фаолликнинг ушбу тури ижтимоий муносабатлардаги беқарорлик даврларида кузатилади.
Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш барча ижтимоий муаммоларнинг осонлик билан бартараф этилишини англатмайди. Бунда шундай ҳуқуқий система назарда тутиладики, унинг доирасида доимо вужудга келадиган зиддиятлар барча ижтимоий қатламлар манфаатлари мутаносиблиги сақлангани ҳолда, фуқароларнинг юксак ижтимоий фаоллиги асосида мўътадил тарзда ҳал қилинади.
Демократик жамиятда и.ф. фуқароларнинг ўз–ўзини англаш воситасидир. И.ф. маданияти шахс умумий маданиятининг узвий қисмидир. Манфаатлар фаолиятнинг аниқ мақсадини белгилаш учун асос бўлади. Инсон ёки ижтимоий гуруҳ учун бутун фаолият жараёни у ёки бу тарзда кечиши мумкин. Фаолиятнинг жадаллиги фаоллик кўрсаткичи билан белгиланади. Демак, фаоллик субъектнинг муайян фаолият тури билан шуғулланишга мой.лигининг ифодаланишидир.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар муваффақиятининг муҳим шарти халқимизнинг, ҳар бир фуқаронинг ижтимоий фаоллигига таянишдир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish