-
2900
-
сон қарорининг қабул
қилиниши ушбу соҳадаги бир қатор масалаларнинг ҳал этилишига асос бўлди.
Мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат
кўрсатиш вазирлиги ва унинг таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Уй
-
жой коммунал
хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари,
Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, туман (шаҳар) бўлимлари
ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди.
Бугунги кунда мазкур тузилмалар мамлакатимизда уй-жой коммунал хизматларини кўрсатиш
соҳасида ягона давлат сиёсати юритиш, мамлакатимиз аҳолиси учун арзон уй-жойлар қуриш,
хусусан бу борадаги давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, мамлакатимизда коммунал
инфратузилмани, яъни фуқаролар учун ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими,
иссиқлик таъминоти бўйича давлат органи сифатида буюртмалар бериш, эскирган ва яшаш
учун яроқсиз ҳолга келиб қолган уйларни бузиш ишларини ташкил этиш, кўп қаватли
уйлардаги яшаш учун мўлжалланган турар жойлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш
харажатларини белгилаш, уй-жой мулкдорлари томонидан кўп хонадонли уйлардани инсон
ҳаёти билан боғлиқ техник қоида ва масъул органлар томонидан тасдиқланган меъёрлар ва
стандартларга амал қилинишини таъминлаш ва назорат қилиш, санитария ва гигиена
қоидаларига амал қилган ҳолда сақланишини таъминлаш, аҳоли пунктларини замонавий
режалари асосида сув таъминоти ва сув-оқова тизимларини модернизациялаш ва
реконструкция қилишни амалга ошириш, мамлакатимизда уй-жой коммунал соҳасида фаолият
юритаётган корхона ва ташкилотларнинг иш фаолиятини замонавий тажрибаларга таянган
ҳолда бошқариш ҳамда мувофиқлаштиришни таъминлаш; аҳолига коммунал хизмат
кўрсатишда энергия тежамкор техника-технологиялардан фойдаланиш, жумладан, уй-жой
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхона ва ташкилотларда замонавий ўлчаш
асбобларини ўрнатишни таъминлаш, турли сабабларга кўра қурилиш-монтаж ишлари
таннархини ошишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан
замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқилишини қўллаб-
қувватлаш ва улардан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш; соҳа фаолиятига оид меъёрий-
ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш,
тараққий этган мамлакатларнинг илғор тажрибаларига асосланган ҳолда, аҳолига юқори
сифатли уй-жой коммунал хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйиш; соҳадаги корхона ва
ташкилотларнинг иқтисодий иқтисодий тараққиётини таъминлаш юзасидан босқичма-босқич
ислоҳотлар
ўтказилишини
ҳамда
зарурий
чора-тадбирлар
ишлаб
чиқилишини
мувофиқлаштириш, аҳолига кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар тарифларини асоссиз
ошиб кетишини олдини олиш; мамлакатимизда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида
олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш учун юқори билим ва
салоҳиятга эга кадрлар тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, соҳада фаолият
юритаётган раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш
мақсадида ривожланган мамлакатларда амалиёт ўташлари, ўқув курсларига иштирок
этишларини рағбатлатириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, юқори
даражадаги ахборот-коммуникацион технология ва дастурий таъминотнинг жорий этилиши ва
улардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш ва ҳоказолар ишларни амалга ошириб келмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |