Предложение:
С учетом вышеизложенного необходимо внести в действующий Закон
Республики Узбекистан «О банкротстве» дополнения и изменения касательно процедуры
судебной и досудебной санации (при условии составления соглашения о проведении
досудебной санации), а также с момента поступления заявления (искового заявления) от имени
кредитора об объявлении должника банкротом (о применения процедур реструктуризации и
ликвидации) заморозить действия всех кредиторских требований по отношению к должнику в
течение всего периода проведения процедур судебной и досудебной санации.
И в итоге никто из кредиторов, имеющихся в начале процедуры банкротства, а также
налоговые органы не могут выдвигать требования по взысканию долгов – и это будет считаться
специальной мерой, которая должна обеспечивать равенство кредиторов и большую
вероятность достижения санации (экономического оздоровления) должника.
Литература:
1.
Закон Республик Узбекистан «О банкротстве».
2.
https://economuch.com/natsionalnaya-ekonomika-regionalnaya/zamorajivanie-deystviy-
kreditorov-protiv-11131.html
3.
https://pravo.studio/torgovoe-pravo-grajdanskoe/quotzamorajivaniequot-deystviy-kreditorov-
62502.html
4.
http://npsgau.ru/upload/iblock/985/usa.doc
5.
https://finzdor.ru/novosti/64
6.
http://lexandbusiness.ru/view-article.php?id=8045
7.
Национальная информационная база законодательных актов Республики Узбекистан.
8.
Кодекса законов о банкротстве США.
341
ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК АНИМАЦИОН ФИЛЬМЛАРИДА МАХСУС ЭФФЕКТЛАР
Н.Т.Ҳайдарова
ЎзР ФА Санъатшунослик институти (PhD) докторанти. nigora.hayo.86@mail.ru
Бугунги кунда компьютер анимацияларига бой фильмлар яратишга интилиш ва
қизиқиш тобора кучайиб, рассом-аниматорлар олдига жиддий талаблар ва мураккаб вазифалар
қўймоқда. Ҳозирги давр анимация экрани учун тасвирлар, образлар, воқеа-ходисалар ва турли
ҳаракатларни яратишда махсус эффектлардан фойдаланилади. Шунингдек, анимацион
фильмлар яратишда аниматорлар учун компьютер анимацияси ва махсус эффектлар, янги
замонавий техник воситалардан фойдаланиш малакасига эришишга интилиш соҳани янада
ривожланишини таъминлайди.
Компьютер анимациясида махсус эффектларнинг аҳамияти С.Х.Солтани тадқиқотида
келтирилганидек, дастлабки босқичда компьютернинг махсус эффектлари томошабин учун
ҳайратланарли, диққатни жалб қиладиган ва кино ижодкорларига фойда келтирадиган янгилик
бўлди [1.12]. Республикамизда яратилаётган мультипликацион фильмларда ҳам бунинг
натижаси сезиларли. Айниқса, хусусий студияларнинг махсус эффектларга бой фильмлар
яратиши ва бунга талабнинг ортиши мавжуд студиялар ўртасида соғлом рақобатни
ривожлантирмоқда. Бунинг натижасида махсус эффектларга бой анимацион фильмлар сон
жиҳатдан кўпаймоқда. Бунга мисол сифатида 2D анимациясида яратилган “Чироқ кўтарган
мушук” (2004), “Зардушт” (2005), “Букри ошиқ” (2009), “Довюрак ошпаз” (2018), 3D
анимациясида “Ақлтойнинг саргузаштлари” (2014), “Рустам ва Саид” (2015), “Кенжа ботир”
(2017) каби фильмларни келтириш мумкин.
Мазкур фильмлар орасида режиссёр Н.Тўлахўжаевнинг “Довюрак ошпаз” (2018)
анимацион фильмида персонажлар ҳаракатида таъсирчанликни ошириш учун махсус
эффектдан етарли даражада фойдаланилгани кузатилади. Бунинг дастлабки кўриниши фильм
экспозициясида намоён бўлиб, ошхонада қайнаб турган чойнакдан чиқаётган – “буғ”, тагида
ёниб турган – “олов" эффектларида кўзга ташланади. Фильм ижодкорлари мазкур асар
саҳналарида махсус эффектлардан баъзи кадрларда масалан, дурларнинг тўкилиб тушиш
саҳнасида “тутун”дан, узукнинг сувга тушиб кетиш саҳнасида сув “тўлқин”лари, “чақмоқ”,
“ёмғир”, “булут” кабиларни нафис чизгиларда талқин услубига хос шаклда маҳорат билан
ифодалагани эътиборли.
Компьютер дастурларида мавжуд тайёр эффектлардан фойдаланиш имконияти 2D
анимациясига нисбатан 3D анимациясида юқори даражани кўрсатмоқда. Бунга “Синема
сервис” хусусий студия томонидан 3D технологиясида яратилган “Ақлтойнинг саргузашти”
(2014) фильмини келтириш мумкин. Фильм воқеалари ривожида қаҳрамонлар хонасидан бошқа
муҳитга ўтиб қолиш саҳнаси визуал эффект билан боғланган. Нарса, буюм ва қаҳрамонларни
китоб ичига кириб кетиш саҳнасида юқори даражадаги эффектнинг қўлланилиши кадрни янада
жонлантирган
.
Кейинги йилларда 3D технологияда яратилган фильмларда махсус эффектлардан
кенгроқ фойдаланилди. Бунга “Pomidor Intertaiment” хусусий студиясининг “Рустам ва Саид”
(2015) анимацион фильми ёрқин мисол бўла олади. Фильмда қаҳрамонлар ҳаракатини
ифодалашда махсус эффектлар (олов, тутун) ёрдамчи восита сифатида ҳизмат қилиб,
сюжетнинг таъсирчанлигини оширган. Воқеалар ривожида Рустам ва Саиднинг автобусдаги
макондан қўрқинчли, кимсасиз муҳитга ўтиб қолиш саҳнасида махсус эффект қўлланган.
Бундай эффектлар икки маконни бир-бири билан узвий боғлашга ҳизмат қилгани билан ҳам
аҳамиятли
.
Хусусан, кадрдаги кимсасиз муҳит зулматда ёниб-ўчиб турган чироқ нури, атрофда
алангаланиб турган олов, предметлардаги соя-ёруғлик кабиларда бу ўз аксини топган.
Қаҳрамонлар ҳаракатининг кейинги кадрдаги ривожини тасвирлашда ижодкорлар
махсус эффектни: шар формасида чақмоқдек нурланиб, тутун каби кўринишда ифодалаган.
Мазкур эффект сюжет линиясида кульминацион нуқтани ифодалаб, фильм воқеаларига
бурилиш ясайди. Шунингдек, худди шундай кўринишдаги эффект қаҳрамонларни реал
ҳаётдаги маконга қайтаришга хизмат қилган. Мазкур фильмда махсус эффектлар рассом-
аниматорлар маҳорати билан юқори даражада ифодаланган дейиш мумкин.
Замонавий анимацион фильмда махсус эффектлардан фойдаланиш даражасини нафақат
чизма-компьютер ёки уч ўлчамли анимацияда, балки комбинацияли яъни, бир асарнинг ўзида
ҳам 2D ҳам 3D технологиялари орқали яратилган фильмда кузатиш мумкин. Икки
технологияда яратилган махсус эффектлар материал, тасвир, ранг каби жиҳатлари билан
342
фарқланади. Буни маҳоратли ёш режиссёр-рассом, аниматор Ж.Турдихўжаевнинг “Бўйноқ”
(2015) анимацион фильми орқали аниқланади. Мазкур фильмнинг дастлабки кадрлариданоқ
махсус эффектдан фойдаланилган. Яъни, бош қаҳрамон Бўйноқ ҳовлида ўйнаб турган саҳнада
тўсатдан ёмғир ёғиб, чақмоқ бўлиши ва бирдан қуёш чиқиб, нур сочиш воқеалари махсус
эффект орқали ифодаланган. Бу эффектлар саҳнада кеч тушиб, ҳавонинг ўзгаришини аниқ
тасвирлашда ёрдам берган
.
Замонавий анимацион фильмда махсус эффектлар сценарийга ва сюжетга ёрдам беради,
лекин уни яратмайди. Махсус эффектлар рассомнинг ўзига хос палитраси ҳисобланади. Чунки
бундай
эффектларни
яратишда
тўғридан-тўғри
палитрага
юзланади.
Компьютер
технологиялари шундай имкониятларга эга эканлиги билан рассом аниматорга бирмунча
қулайликлар яратади. Шунингдек, компьютер технологиялари томошабинга мавҳум оламга
тушиш, янги виртуал ҳақиқатни ҳис қилиш имконини беради ва уларнинг диққатини жалб
қилиш эффекти билан чекланмай, фикрлашни ўзгартиради, тасаввур ва ижодкорликни
бойитади [2.5].
Do'stlaringiz bilan baham: |