Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар:
1.
Әжиниязов Ә. Аманат. Нөкис:. Билим. 2009. 
2.
Квятковский А. Поэтический словарь. -Москва: Советская энциклопедия. 1966. 
 
ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРАЛАРИ: АНГЛИЯ, 
РОССИЯ, БЕЛОРУСИЯ 
А.К.Пайғамов
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби магистранти. 
 
Бугунги кунда судда корхона, ташкилот, муассасалар ўртасидаги низоларни ҳал этишда 
оптимал қонун нормалари механизимини яратиш уларни қўллаш билан боғлиқ жаҳон 
тажрибаси ўрганилган ҳолда суд-ҳуқуқ ислоҳатлари олиб борилмоқда. Дунё ҳамжамиятидаги 
ҳар бир давлатнинг қонунчилиги такомиллашиб, судларда низоларни ҳал этишнинг тез ва 
адолатли бўлиши, суд қарорларининг ижросини таъминлаш юзсидан бир қатор қонунлар қабул 
қилинмоқда. Шу билан бирга халқаро миқёсдаги юридик шахслар ўртасидаги иқтисодий 
низоларни ҳал этишда қонунчиликни қўлланилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Битирув 
малакавий иши доирасида Англия, Россия, Беларусия давлатлари ҳамда миллий 
қонунчилигимиздаги даъвони таъминлаш чораларини қўллаш хусусидаги нормалари қиёсий 
таҳлил қилинди. 
Халқаро миқёсда давлатларнинг юридик ташкилотлари ўртасида шартномалар асосида 
кўплаб иқтисодий фаолият олиб борилмоқда. Ваҳоланки, ҳар доим ҳам шартнома 
иштирокчилари ўзларининг мажбуриятларини лозим даражада бажара олмайдилар , бу эса 
низоларни суд орқали ҳал этишга, бузилган ҳуқуқларини тиклаш эҳтиёжини туғдиради. Бунда, 
тарафлар ҳуқуқни низони ҳал этишда қайси давлатнинг ҳуқуқини қўллашни ҳам 
шартномаларда келишиб оладилар. Шунда иқтисодий низоларни ҳал этиш ўша давлатнинг 
қонунчилиги билан ҳал этилади.
Судларда даъвони таъминлаш ҳусусидаги ишларни кўришда даъвони таъминлаш 
чораларини қўллаш борасидаги суд амалиётини унинг процессуал тартибини кўриб чиқамиз. 
Дастлаб, Англия қонунчилиги асосида даъвони таъминлаш чораларини муҳокама 
этамиз. Англия давлатининг 1981 йилдаги “Юқори судлар тўғрисида”ги Қонунининг 37-
бўлимида кўрсатилишича: 
1
Әжиниязов Ә. Аманат. Билим. 2009-ж. 21-б. 
2
Әжиниязов Ә. Аманат. Билим. 2009-ж.21-б. 
3
Әжиниязов Ә. Аманат. Билим. 2009-ж. 21-б. 


277 
1.
Юқори судлар томонидан даъвони таъминлаш чоралари суднинг ҳар қандай босқичида 
( у ҳоҳ дастлабки, ҳоҳ якуний босқич бўлсин) суд томонидан адолатли ҳамда мақсадга 
мувофиқ деб ҳисобланганда қўлланилади. 
2.
Суд томонидан адолатли деб ҳисобланган ҳар қандай даъвони таъминлаш чораси
қатъий ҳисобланади. 
3.
Юқори судлар томонидан бундай даъвони таъминлаш чораларини қўллаш суд 
томонидан чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашда тўсқинлик қилувчи
ҳаракатларни олдини олиш мақсадида айни мол-мулкка нисбатан қўлланилганда айни 
шу мол-мулк жойлашган жойдаги судларга, ёхуд бундай илтимоснома билан мурожаат 
қилган шахснинг яшаш жойидаги судларнинг ваколатига тегишли бўлади. 
Кўриниб турибдики, Англия Юқори судининг ваколатлари Қонуннинг 37–моддасига 
асосан, юқорида келтирилганидек адолатли ҳамда мақсадга мувофиқ бўлиши лозим. 
Англиянинг 1996 йилдаги “Арбитраж тўғрисида”ги Қонунининг 44-парагрофига асосан, Суд 
тизими - давлат судлари ҳамда ҳакамлик судлари тизимидан иборат бўлиб, ушбу судлар 
томонидан бир хил процессуал қонунчилик қўлланилади. Чунончи, низонинг предмети 
ҳисобланган мол-мулкка нисбатан чеклов қўйиш (detention of the property), фуқаролик ҳамда 
арбитраж процессуал қонун нормаларида келтирилган контенентал ҳуқуқ тизимида ўз аксини 
топган ва бошқа бир қатор даъвони таъминлаш чоралари қўлланилиши мумкин. 
Даъвони таъминлаш чораларига Англия қонунчилиги бўйича қуйидагилар киради: 
1.
Хатлов ёки белгиланган мулкни қўриқлаб туриш учун қабўл қилиш; 1996 йилдаги 
“Арбитраж тўғрисида”ги Қонунининг 25-қоидаси.
2.
Товарларни конфескация қилиш; 25. 1(i) 
3.
Белгиланган юрисдикциядан маълум мол-мулкни олиб чиқишни таъқиқлаш ҳамда 
маълум мулкдан фойдаланишни таъқиқлаш “активлардан фойдаланишни 
таъқиқлаш”(қоида- 25.1(f)). 
4.
Тарафнинг белгиланган мол-мулкини жойлашган жойи ҳақида маълумотлар тақдим 
этиши мажбурияти. (қоида 25.1(g)).
5.
“Тинтув қилиш учун ордер” деб номланувчи далилларни сақлаш мақсадида тўғридан-
тўғри тарафларнинг ҳудудларига кириш ваколатини берувчи ҳуқуқ. (қоида 25.1(h)). 
6.
6.Судга келгусида қарорни ижросини таъминлаш мақсадида маълум миқдордаги пул 
суммасини ёки бошқа мол-мулкни унинг депозитига қўйиб турилишини талаб қилиш. 
(қоида 25.1(l)).
Россия Федерациясининг Қонунчилигига асосан, иқтисодий соҳасидаги низолар 2002 
йил 24 июлда қабўл қилинган Арбитраж процессуал кодекси билан тартибга солинади. Ушбу 
кодекснинг саккизинчи боби айнан даъвони таъминлаш масалаларига қаратилган бўлиб, ушбу 
боб 92-100-моддаларни ўз ичига олади. 
Ушбу кодекснинг 91-моддасида даъвони таъминлаш чоралари турлари келтириб 
ўтилган улар: 
1.
жавобгарнинг ўзида ёки бошқа шахсларда сақланаётган пул маблағларига нисбатан 
хатлов қўйиш; 
2.
жавобгарга ҳамда бошқа шахсларга низо предметига боғлиқ бўлган ҳаракатларни содир 
этишни таъқиқилаш ; 
3.
низо предметини ҳолатини ёмонлаштирувчи ҳодисалардан мол-мулкни сақлаш 
мажбуриятини юклаш; 
4.
низо предмети ҳисобланган мулкни даъвогар ёки бошқа учинчи шахсга топшириб 
туриш; 
5.
ижро ҳужжати асосида ундирилаётган мулкнинг ундирувини тўхтатиб туриш; 
6.
мулкка нисбатан хатлов ечиланида унинг реализациясини тўхтатиб туриш. 
Арбитраж судлари томонидан бошқа даъвони таъминлаш чоралари ҳам қўлланилиши 
мумкин. 
Даъвони таъминлаш чоралари даъво баҳосига мутаносиб бўлиши керак. 
Шу 
билан 
бирга 
даъвони 
таъминлаш 
масалалари 
юзасидан 
Беларусия 
Республикасининг ҳам қонун ҳужжатларини кўриб чикамиз. Беларусия Республикасининг 
Хўжалик процессуал кодекси 1998 йил 15 декабрда қабул қилинган бўлиб, унинг тўққизинчи 
боби айнан даъвони таъминлаш масалаларига бағишланган. Жумладан, ушбу боб ўз ичига 113-
120 моддаларни қамраб олади. Мазкур кодекснинг 116-моддаси даъвони таъминлаш 
чораларининг турлари белгиланган. Улар қуйидагилар: 


278 
1.
жавобгарга тегишли бўлган ёки бошқа шахсга топширилган ёхуд ўзида бўлган кучмас 
мулк ёки бошқа мол-мулкига банд солиш; 
2.
жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги ёки бошқа кредит ташкилотининг ҳисобидаги пул 
маблағларига банд солиш; 
3.
жавобгарга маълум ҳаракатларни қилишни тақиқилаш; 
4.
жавобгарга маълум бир мажбуриятларни юклаш; 
5.
бошқа шахсларга нисбатан даъво предметига таълуқли бўлган маълум ҳаракатларни
содир этишни таъқиқлаш; 
6.
даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган 
ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш; 
7.
мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисида даъво тақдим этилган тақдирда уни 
реализация қилишни тўхтатиб туриш; 
8.
жавобгар ҳисобланаётган фуқарони ёки якка тартибдаги тадбиркорни Белорусия 
Республикасидан ташқарига чиқишни маълум вақтга чеклаб қўйиш; 
9.
Ушбу кодекс ва қонунларда назарда тутилган бошқа чоралар. 
Зарур ҳолларда даъвони таъминлаш учун бир неча чора қўллашга йўл қўйилади. 
Юқоридаги давлатларнинг қонунчилигини таҳлил этар эканмиз, Ўзбекистон 
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига ҳам тўхталиб ўтамиз. Ўзбекистон 
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг еттинчи боби, 93-100-моддалари бевосита 
даъвони таъминлаш масалаларига бағишланган. Ушбу кодекснинг 93-моддасига кўра, 
иқтисодий суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра даъвони таъминлаш 
чораларини кўришга ҳақли. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд 
ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин 
бўлса, иқтисодй судлов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. 
Кўриниб турибдики, даъвони таъминлаш юзасидан хорижий давлат қонунчилиги 
миллий қонунчилигимиз билан айни даъвогарнинг ҳуқуқларини тиклаш унга етказилган 
зарарни қоплаш, суд қарорларининг ижросини таъминлаш учун асосий қўлланиладиган восита 
ҳисобланмоқда. 
Беларусия ҳамда Россия Федерациялари процессуал қонунчилигида даъвони 
таъминлаш чораларини қўллаш тартиби, асоси, уни бекор қилиш бошқаси билан алмаштириш 
масалалари ўз аксини топган. Шу билан бирга Англия давлатида унинг қонунчилигида назарда 
тутилган даъвони таъминлаш чоралари ўзига хос жиҳатларини ҳам кўриб ўтдик. Чунончи, 
Англияда даъвони таъминлаш чораларини қўллаш судлар томонидан қарор қабул қилиш, 
қўлланилган чораларни бошқаси билан алмаштириш, давлат ҳудудидан ташқарида бўлган 
жавобгарнинг активларини хатлаб қўйиш ёхуд жавобгарга маълум фаолият билан 
шуғилланишни таъқиқилаб туриш қаби чоралар, Беларусия қонунчилигида эса, Иқтисодий 
судлар томонидан қодексда белгиланган даъвони таъминлаш чорасидан бошқа чораларни 
қўллашнинг мумкин эмаслиги, қўлланилган даъвони таъминлаш чорасига нисбатан шикоят 
қилиш ҳуқуқининг берилмаслиги ҳолатларини, Россия Федерацияси қонунчилигида эса, 
даъвони таъминлаш масалалари юзасидан қонунчиликда кенг ва тушунарли нормалар 
мустаҳкамланганлигини, даъвони таъминлаш тўғрисида ариза ёки илтимоснома бериш тариби, 
ушбу аризага илова қилинадиган ҳужжатлар, аризада келтирилиши керак бўлган асослар аниқ 
белгиланганлиги, даъвони таъминлаш чораларини бошқаси билан алмаштирш тартиби, 
даъвони таъминлаш чоралари турлари аниқ ва тушунарли изоҳ талаб этмас даражада 
берилганлигини кўришимиз мумкин. 
Олиб борилган қиёсий таҳлилимиз фақатгина иқтисодий процессуал ҳуқуқи доирасида 
бўлиб, давлатларнинг фуқаролик процессуал қонунчилиги доирасида ҳам даъвони таъминлаш 
масалалари юзасидан аниқ ва изоҳ талаб этмайдиган қонун нормалари борлиги ҳам эътиборга 
лойиқ. Ҳар қандай давлатда бўлмасин қўлланилган даъвони таъминлаш чоралари ҳам 
жавобгарнинг, ҳам даъвогарнинг манфаатларига зид бўлмаслиги лозим.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish