Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
https://ru.wikipedia.org/wiki// 
2.
Методические материалы к тренингу «Работа с волонтерами: методы и технологии», Центр 
АННА (Москва), КАРИТАС (Австрия), при финансовой поддержке программы ТАСИС. -
М.: 2002. 
3.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 03/19/585/4096-сон 
4.
 
https://kun.uz/news/2020/02/04/sorovnoma-ozbekiston-aholisining-volontyorlikka-munosabati-
qanday) 
5.
http://protoday.uz/uz/archives/267087 
БОЛАЛАРДА МУТОЛАА КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАДАНИЯТИ 
Ҳ.Ғ.Қурбонбоев, С.С.Мамажонова
Фарғона вилояти, Данғара тумани, 12-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари. 
 
Ёш авлоднинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб тарбияланишига ҳаммамиз – ота-
оналар ҳам, ўқитувчилар ҳам, давлат арбобларидан тортиб барча-барчамиз масъулмиз. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш 
ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, китоб мутолаасини ва китобхонлик маданиятини 
ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги 2017 йил 12 январь куни 
Фармойиши қабул қилинди. Мазкур Фармойишда ахборот-кутубхона муассасаларининг, 
айниқса, таълим соҳасидаги ахборот-ресурс фондлари шакллантиришда ўқув адабиётлари 
билан бир қаторда бадиий, маърифий, илмий-оммабоп адабиётлар рўйҳатини қайта кўриб 
чиқиш, чоп этилаётган китобларни оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Маънавият ва 
маърифат” телеканали орқали тарғиб қилиш, таълим муассасалари китоб муаллифлари билан 


254 
учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш, ҳамда таълим муассасалари, айниқса, 
мактабгача ва бошланғич таълимда ўқиш маданиятини ва мутолаа кўникмаларини 
шакллантириш масаласига аълоҳида эътибор қаратилди. Бу эса, ўз навбатида ўқувчиларда 
ўқиш маданиятини ва мутолаа кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик-психологик 
механизмларини такомиллаштиришни талаб этади[1]. 
Болаларда 
мутолаа 
кўникмаларини 
шаклантириш 
маънавий 
маданиятни 
ривожлантириш ҳамда жамият ва инсоният тараққиётини тўлиқ ва ҳар томонлама ифодаси 
сифатида китоб кўп асрлар давомида таълим олувчиларни ақлий ва маънавий-ахлоқий 
тарбиялашнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. Абу Ахмад ибн Мухаммаднинг 
“Жовидони хирад” асарида таъкидланганидек “Эй, азиз, киши учун китобдан азизроқ ва 
ёқимлироқ суҳбатдош йўқдир. Китоб фасоҳат, балоғат ва латофатда тенги йўқ, мунофиқлардан 
холи ҳамрохдир. Ёлғизликда ва ғамли айёмларда мунис улфатдир. Унда на нифоқ бор-у, на 
гина. У шундай қадамки, сўзларда ёлғон ва хато бўлмайди. Суҳбатидан кишига малоллик 
етмайди. У ўз дўстининг дилини оғритмайди ва юрагини сиғмайди. У шундай рафиқдирки, 
киши орқасидан ғийбат қилмайди... У барча ерда барча билан ошно дардли кишилар дилига 
даводир”[2, 58-б.]. 
Педагогик-психологик нуқтаи назардан мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларда 
ўқиш фаолиятининг ўйин билан бирга олиб борилиши уларда ўқиш маданияти ва мутолаа 
кўникмаларини шакллантиришда қатор талабларга риоя этишни талаб этади. Жумладан, 
болаларга ўқиш учун китобларни тавсия этишда замон ва жамият ривожи хусусиятларини 
ҳисобга олиш; болаларда мутолаа кўникмаларини шакллантиришда ўқишга раҳбарлик 
қилишнинг хилма-хил турлари, шакл ва кўникмаларининг кўргазмали, қизиқарли ва тушунарли 
бўлиши билан бирга, уларнинг ташаббуси, мустақилиги ва танлов эркинлигига таяниш муҳим 
аҳамият касб этади. 
Болаларда, мутолаа кўникмаларини шакллантириш тизими қуйидаги компонентларни 
ўзига акс эттиради: 
1.
Мутолаа технологияси – болаларни тез ва секин ўқиши. Боланинг матнни ўқиш тезлиги, 
ўқилган маълумотларнинг олинган ахборотни таҳлил қилиш тезлиги, интеллектуал 
салоҳияти каби омилларга бевосита боғлиқдир; 
2.
Мутолаа даражаси – боланинг маълумотни англаш даражаси. Мутолаа даражаси қуйидаги 
кўринишларда намаён бўлади; бола матннинг мазмунини англаб, хикоя қилинаётган 
воқеанинг сюжетини англаб, воқеалар ривожини маълум даражада башорат қила олиш 
қобилиятини намоён қилади; ўқувчи матнга ва унда ҳикоя қилинаётган воқеага ўзининг 
мустақил муносбатини билдириб, қаҳрамонларнинг хатти-харакатларини баҳолай олади 
ҳамда асар эпизодларини таҳлил қила олади; ўқувчи матннинг мазмунини тўла англаб, 
воқеалар мантиғи асосида таҳлил қилиб, синтетик, яъни умумлашма хулосалар чиқара 
олади; 
3.
Мутолаанинг интенсивлиги – манбаалардан фойдаланиш даврий суръати. Мутолаа 
интенсивлигининг юқори бўлишини таъминловчи омилларга қуйидагиларни киритиш 
мумкин: мутолаага ва маълумот олишга қизиқиш даражасининг юқорилиги; мутолаа 
манбааларининг қизиқарли, мазмунан бой бўлиши; мутолаа манбаларига осон эга бўлишни 
таъминлаш; давр ва замон талабларига мос равишда турли адабиётлар ва бошқа мутолаа 
манбаалари рекламасини кенг йўлга қўйиш. 
Мутолаа маданиятини шаклантиришнинг ташкилий босқичида болаларни китоб 
танлашга ўргатиш, оғзаки ва ёзма матн билан ишлашга йўналтириш, ўқиш техникаси ва 
коидалари билан таништириш, ўқувчиларнинг мутолаа қилишлари учун шарт-шароит яратиш 
каби муҳим вазифаларга эътибор қаратилиши лозим. Оилада биринчи навбатда ота-оналар 
болалар учун мўлжалланган китоб жавонини ташкил этишлари лозим. Мазкур жараёнда ота-
оналар “ Китобсиз уй – гўё рухсиз танадир” деган мулохазага таянган холда, шунчаки китоб 
жавонини тўлдириш билан чекланиб қолишмасдан, балки уйнни маънавий озуқа, хикматлар 
рухияти билан бойитиши зарур. Ота-оналар болаларга дастлаб китобларни ўзлари танлашга 
ёрдам беришлари, уни ўқиш қойидалари билан таништириши, китобнинг қизиқарли воқеаларга 
бойлиги хақидаги ишончни ҳосил қилишлари, сўнгра ҳар бир ўқилган китоблар юзасидан 
суҳбатлар ўтказиши ва болаларини мақташ ва суюнтириш асосида мутолаа жараёнинг 
барқарорлигини таъминлашига эришиши лозим. Китобларни танлаш жараёнида испан 
файласуфи Балтасиан Грасианнинг “Баъзилар китобларнинг хажмига қараб бахолайдиар, гўёки 


255 
китоб ақлни чархлаш учун эмас, балки қўл мушакларини машқ қилдириш учун 
ёзилганидек”[3,14бет], деган фикрига эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқ. 
Китоб – бу маънавий бойликдир. Ҳар қандай асарни китоб холига келгунича қанча 
чиғириқлардан ўтади. Китоб бойитилади, пишитилади, китобхонга маънавий зарар етказилиши 
мумкин бўлган жиҳатлари олиб ташланади. Шундан сўнгина китобхонга маънавий озуқа 
сифатида тавсия этилади. Демак, турли ёшдаги китобхонга китобдан фойидаланиш йўлларини 
тавсия қилдик. Мақоламизни Конфуцийнинг гаплари билан тугатамиз: “Ўйламасдан ўқиш – 
фойидасиз меҳнат, ўқимасдан ўйлаш - хавфли”. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish