Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар: 
1.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури. -Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Ахборотномаси, 1997. 9-сон. 
2.
2017 йил 28 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар 
самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш 
тўғрисида”ги ПК-3160-сон Қарори. ЎзА, 2017. 


247 
3.
Баркамол авлодни шакллантириш – маънавий тараққиёт омили. -Тошкент: Nishon-noshir, 
2010. 
4.
Камолова К. Юксак маънавият ва имон бутунлиги учун кураш – давр талаби. -Тошкент: 
Мухаррир, 2015. 
“РУСТАМХОН” ДОСТОНИДА ИШЛАТИЛГАН НАЙРАНГЛАРНИНГ 
АХЛОҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ 
Ҳ.Қурбонбоев, С.Мамажонова 
Фарғона вилоят Данғара туман 12-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари. 
 
Халқ оғзаки ижоди меҳнаткаш омма ижоди, халқ санъатининг бошқа, яъни мусиқа, 
театр, рақс,ўйин, тасвирий ва амалий санъат каби турларидан ўзига хос хусусиятлари билан 
ажралиб турадиган ўзаки сўз санъатидир. 
Умум таълим мактаблари адабиёт дарсликларида,академик литсей ва касб ҳунар 
коллежлари дарсликларида, халқ оғзаки ижоди намуналари бўйича мавзуларига алоҳида ўрин 
берилиши бежиз эмас.Дарсликларда берилган ўзбек халқ оғзаки ижоди мавзулари ўқувчиларда 
ота-боболаримиз қолдирган бой адабий меросимизга бўлган муҳаббатларини янада 
кучайтиради.
Таҳлилга тортганимиз “Рустамхон “достони ўрта таълим муассасаларининг 10-синф
адабиёт ўқув дастур режасига киритилган.
Халқ достонларининг аксариятида шундай ҳолат кузатилади: 
1 Душман лак-лак қўшини билан қаҳрамонни маҳв эта олмайди; 
2 Биргина ҳийлагар эркак ёки аёл макр ишлатиб қаҳрамонни мушкул вазиятга сола 
олади; 
Ҳийла, найранг, макр (алдаш учун ишлатиладиган, йўл, ҳаракат, усул) сўзлари 
ҳаммамизга таниш. Кўпинча бу сўзлар аёлларга нисбатан ишлатилади. Шу маънодаги 
мақолларимиз ҳам талайгина.
Достонларда ишлатиладиган ҳийла ишларнинг салмоқлиси “мастон” (ҳийлагар кампир) 
образига юклартилади.
“Рустамхон” достонида ҳам ҳийла –тадбир ишлатилган лавҳалар бор. Бундай воқеалар 
тасвири ўқувчида “асар воқеаларининг уёғи нима бўлар экан?” деган қизиқиш уйғотишга 
хизмат қилган. 
Султонхон подшоликни хотини Ҳуройимга топшириб кетгани, Ҳуройимниниг 
фарзандли бўлганлиги кундошларининг ҳасадига сабаб бўлади.
Оқтош вилоятинда дафтари мастондан уч юз олтмиш мастон бор эди. Уч юз олтмиш 
мастоннинг бошлиғини Момагул мастон дер эди.Мазгили шаҳардан ташқари бир ғорда эди. 
Ғорда ётар эди,ҳурракни баланд тортар эди, ботмон носни тўрт бўлиб отар эди, юриш туриши 
одамларга хатар эди,не эр йигитларни икки пулга сотар эди, яхшиликни уч пулга олмай, қаерда 
ёмонлик бўлса излаб етар эди. Қандай одам кўрса, бу кампирдан ҳазар қилиб, узоққа кетар эди; 
ёмонлик излаб борган одамнинг иши шу мастондан баттар эди. (“Рустамхон” 356 –саҳифа )
Кундошлар Султонхон ва Ҳуройимнинг орасини бузиш мақсадида шаҳарнинг машҳур 
разолат ишлари билан шуғулланувчи машҳур Момогул мастонни ишга солишади. Хизматига 
қоп –қоп тиллалар олган мастон подшога сохта арзнома хат (хатда Ҳуройимга фаҳш ишларини 
авж олдирганлик, подшолликка хиёнат каби айблар қўйилганди) билан чиқади. Момогул 
мастон ўз ниятига етади. 
Подшонинг буйруғи билан шаҳарга кириб келган лашкарларни канизак Ҳимча 
дарвозадан киритмайди. Уларга подшонинг ўзи келмагунча эшикни очмаслигини айтади. 
Шунда Чўнтоқ жаллод ажойиб ҳийла ишлатади:
Тўрт отнинг устини оғир ёптирди, тонг отгунча кенг ҳаятда тўбалаб чоптирди, оппоқ 
кўпикка ботирди, тонг шамолига қотирди,иккита иккитадан миндириб дарвозага чоптирди. 
Буёқда кейинида жаллодлар сарбоз нағмаси қилиб, сибизиқ, сунрай тортиб боряпти. 
(“Рустамхон “269-саҳифа )
Тўртта отни кечаси билан чоптириб уларни, узоқдан келган отлар ҳолига келтиради. 
Бунинг камига унинг одамлари “Подшо келиб қолди, ешикни очаса тайин ўлади” деб сўзлаша 
бошлайди. Одатда, кишилар кўрган ва эшитган нарсасига дарҳол ишонишади. Бунинг 
ростлигини эса текшириб ҳам кўришмайди. Ҳийла ёрдамида лашкар кириб Ҳуройимни асир 
қилиб олиб кетишади.


248 
Омон қолган она –бола Ҳуройим ва Рустамхоннинг тириклиги ҳақидаги хабар шаҳарга 
етиб келгач кундошлар Момогул мастонга тугалланмаган ишни якунлашни топширишади. 
Капмир Ҳуройим ёнига етиб келган пайтда, Рустамхон совун ва туз ахтариб уч ой олдин 
яқинроқ шаҳарга тушиб кетган бўлади. Бу маълумотларни Ҳуройимдан эшитиб олган Момогл 
мастон Ҳуройимни банди қилади-да, ўзи Ҳуройим қиёфасига киради.
Рустамхон онаси олдига келганида “онаси” уни аразнамо қиёфада кутиб олади.
Қарғайин десам сен ёлғиз, 
Қарғамасам ялмоғиз,
Кетабер, жувонмарг, юзинг кўрмаймана, 
Берган оқ сутимга рози бўлмайман, 
Онанг бўлиб этагингга юрмайман,
Жафо тиғи бу жонимдан ўтибди, 
Айрилиқ ҳанжари бағрим йиртибди, 
Кетганингга уч ярим ой ўтибди, 
Болам, деб гапингга мағрур бўлмайман. ( “Рустамхон “ 422 –саҳифа )
Буни табиий ҳол деб билган ўғил онасидан узр сўрай бошлайди. Кечга қолиб 
кетишининг сабабини, бўлган воқеани, яъни уйланганини айтади. Капмир Рустамхонга 
“..куёвларнинг кулала қилиб бойланишини, агар уни ечиб кета олса кейин уйлантириш 
одатимиз бор эди “деб алдайди. Шундай қилиб, Рустамхон кампир найранигига ишонади ва 
унинг олдида ҳаммаёғи бойланган ҳолда ётар эди. 
Ёмонлик жазосиз қолмайди. Момогул мастон ўлдирилади, туҳмат орқали ажралиб 
кетган оила бирлашади. Лекин биргина текширилмаган сохта ариза хатга ишонган 
Султонхонинг айби билан бир неча инсон маълум муддат азоб-уқубат чекади.
Гомернинг “Иллиада ва Одисей” эпосини эсга олайлик. Унда Троя қўшини минглаб 
аскарлар бир неча йилда ҳал қилолмаган ишни биргина Одиссей бажаради. Унинг фикри билан 
трояликлар “ёғоч от” ясаб шаҳар ичкарисига кириб олишади. Шаҳар ҳарбий ҳийла йўли билан 
маҳв этилади.
Широқнинг Доро қўшинига, Бобурнинг Ҳиндистоннинг юз минглаб аскарига ишлатган 
ҳарбий ҳийлалари ҳам билаги зўр бирни йиқар, билими зўр мингни мақолини ёдга солади.
Асарни ўрганиш жараёнида ўқувчиларимизга ҳам ҳар қандай вазиятда юракка эмас, 
ақлга қараб иш тутишни, ёмонлар ҳийласига алданиб қолмасликни уқтириб боришимиз уларни 
теварак атрофдаги воқеа – ҳодисаларга зийрак назар билан қарашга, қарор қабул қилишда 
фаҳм-фаросатга таянишга ундашимиз даркор.
Зеро, халқ тили билан айтганда,етти ўлчаб бир кесайлик!
Абай “Насиҳат”ларида “Илм”нинг “Ақл”га айтган жумлалари бор: -Эй, ақл. Сенинг 
иштирокингсиз ҳеч нарса бўлмаслиги ҳам рост. Яратган тангри таолони ҳам сен танитасан, 
мавжуд ҳар икки дунёнинг кори-ҳолини ҳам сен биласан. бундан ташқари ҳам сенинг 
қўлингдан кўп нарсалар келади: турли амал, ҳийла-найрангларнинг бари сендан чиқади; 
яхшининг ҳам,ёмнинг ҳам, таянгани сенсан. сен иккаласига ҳам бирдек хизмат қиласан, 
истаганини топиб берасан мана шу одатинг ёмон!”. Шундай экан, ҳаётда ақлимиз бизга фақат 
яхшилик ишларида йўлдош бўлсин.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish