Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар:
1.
Азим У. Ғусса. -Тошкент: Камалак, 1994.


245 
2.
Исмоил И., Шермуродов Т., Усмон Азим ижодиёти. -Тошкент: ТДПУ, 2011.
3.
Суюн Азим. Сайланма. Шарқ, – Тошкент, 1997.
 
4.
Суюн Азим. Куйганим – суйганим. -Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Нашриёт-матбаа 
бирлашмаси. 1991.
5.
Суюн Азим. Ўзлик. -Тошкент: Шарқ, 1999 й.
6.
Суюн Азим. Жавзо. -Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987 й. 
7.
Суюн Азим. Танланган асарлар. -Тошкент: 2015. 
8.
Суюн Азим. Танланган асарлар: 7 китоб. к.2. -Тошкент: Ғ.Ғулом, 2015. 
9.
Қуронов Д ва бошқ. Адабиётшунослик луғати. -Тошкент: Akademnashr, 2010. -б.319. 
10.
Парфи Р.Туркистон руҳи (Сайланма). -Тошкент: Sharq, 2013. –Б. 190. 
11.
Суюн А. Хаёлот. -Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1984. –-б.5. 
ТАЛАБАЛАРНИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА 
ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
Г.С.Кинжаева
Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети мустақил тадқиқотчиси. 
gulbahor75@yandex.ru 
 
Ўзбекистон Республикаси ҳукуқий демократик жамият қуриш йўлидан борар экан, ўз 
фукароларининг, айниқса, янги жамият барпо этишга бел боғлаган, ўсиб келаётган ёш авлод ва 
бўлажак мутахассисларнинг маънавий-маърифий шаклланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. 
Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борадаги 
чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал 
салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мус-
таҳкамлаш, ватанпарварлик ҳамда садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни 
тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг ёрқин мисоли Президентимиз Шавкат 
Мирзиёевнинг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қароридир. Ушбу қарор маънавий-маърифий 
ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда 
хавф-хатарларга қарши 
самарали 
курашиш, 
жамиятда 
мафкуравий 
иммунитетни 
мустаҳкамлаш, давлат, жамоат ташкилотларининг фаолиятига яқиндан кўмаклашиш мақсадида 
ишлаб чиқилди.
Баркамол шахс тарбиясини ташкил этиш барча даврларда ҳам ижтимоий жамиятнинг 
муҳим талаби ва асосий мақсади бўлиб келган. Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка 
эришиши таълим муассасаларининг олдига янги демократик давлатнинг фуқароларини 
шакллантиришдек муҳим вазифани қўйди. Табиийки, ҳозирги таълим ислоҳотлари шароитида 
ҳам баркамол шахс тарбияси муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг бир қатор нутқ ва 
рисолаларида истиқболга эришишнинг йўллари, тамойилларини аниқ ва равшан кўрсатиб 
берган. Унинг «Истиқлол ва маънавият», «Ўзбекистоннинг ижтимоий ижтимоий ва иқтисодий 
истиқболининг асосий тамойиллари», «Ўзбекистон XXI аср бусағасида: хавфсизликка таҳдид, 
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари», «Баркамол авлод орзуси» каби асарларида 
жамиятнинг маънавий жиҳатдан янгиланиши ва ривожланишининг асосий негизлари баён 
этилган. 
Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида хар томонлама 
баркамол шахсни шакллантириш назарда тутилган. Бундай натижага эришиш учун таълим-
тарбия жараёнининг уйғунлигини таъминлаш, тарбия жараёнининг қонуниятларини чуқур 
ўрганиш ва бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган баркамол ёш авлодни тарбиялаш 
усулларини тадқиқ қилиш лозимдир. Баркамол авлод тарбияси кўп жиҳатдан, бугунги кунда 
тахсил олаётган бўлажак педагогларнинг тарбиявий ишларни ташкил этиш махоратига 
боғлиқдир. Шу сабабли бўлажак педагогларни тарбиявий иш услубиётига доир бўлган 
билимлар билан мунтазам равишда таништириб бориш, бу борада малака ва кўникмаларни 
шакллантиришг кабиларга алоҳида эътибор бериш лозим. Бундай вазифани бажариш учун 
албатта ўқитувчи аввало ўзи тарбияланган бўлиши, маънавий-маърифий ишларни ташкил 
қилишнинг педагогик-психологик асосларини ўзлаштирган бўлиши ва, албатта, тарбиялаш 
махоратига эга бўлиши талаб этилади. 


246 
Мустақиллик йилларида педагог кадрларни тайёрлашнинг янги тизими ишлаб чиқилиб, 
узлуксиз таълимда ўқитиш сифати ва самарадорлигини бўлажак ўқитувчиларнинг касбий, 
маънавий, ахлоқий тайёргарлиги белгилаб бериши ҳақидаги қатъий хулосага келинди. 
Талабаларда маънавий маданиятни ривожлантириш механизмларини жисмонан соғлом, руҳан 
ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга 
эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш 
жараёнида 
уларнинг 
ижтимоий 
фаоллигини 
ошириш 
асосида 
такомиллаштириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясида муҳим ўрин эгаллайди. 
Илм-фанимизнинг ҳозирги замондаги долзарб вазифаларидан бири ёшларни маънавий-
маърифий 
жиҳатдан 
тарбиялаш, 
миллий 
ғоямизни 
назарий 
жиҳатдан 
янада 
такомиллаштиришдан иборат. Талаба ёшлар онгига, миллий ғояни сингдириш орқали 
ёшларнинг дунёқарашини, шахсиятини шакллантириш, бугунги таълим муассасаларининг 
долзарб масаласидир. 
Таълим тизимида маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилиш ва уларни маънавий-
маърифий ва ахлоқий тарбияга йўналтирилишини таъминлаш педагогларнинг асосий
вазифаларидан биридир. 
Талаба-ёшларга маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия беришда миллий қадриятлар 
билан умуминсоний қадриятлардан ҳам самарали фойдаланиш, айни пайтда, буларга 
умумтараққиётнинг замонавий ютуқларини ҳам пайвандлаш талаб қилинади. Маънавий 
баркамол ёш авлод ўз халқи, Ватан тарихи, буюк сиймоларини, миллий ва тарихий 
қадриятларини, урф-одатларини, расм-русумларини, тўй-маракаларини, уларнинг моҳиятини 
чуқур билгани ҳолда жаҳон адабиёти, санъати, маданияти дурдоналари билан яхши таниш 
бўлмоғи, кишилик жамияти тараққиёти тарихи давомида қўлга киритилган ютуқлар билан 
ошно бўлмоғи даркор. Буларнинг барчасини талаба- ёшларга маънавий ва ахлоқий тарбия 
беришни уюштириш, қалбига чуқур сингдириш ва уларни режалаштириб доимий тарзда олиб 
бориш талаб қилинади. Талабалар орасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ва ахлоқий 
ишларнинг методикасини педагог томонидан яхши ўзлаштирилиши мазкур соҳадаги 
муваффақиятли фаолият олиб боришнинг гаровидир. Билим масканларида олиб бориладиган 
маънавий-маърифий ишларнинг самараси, энг аввало, тўғри тузилган режа ва тадбирларга 
боғлиқдир.
Маънавий-ахлоқий ва маърифий тарбия воситалари ва усулларига келгсак, шуни 
алоҳида қайд этмоқ лозимки, бунда педагог ўз халқнинг шаклланган ҳаётий-тарихий 
тажрибалари, урф-одатлари, қадриятлари, адабий, маданий мероси ва анъаналарига таянган 
ҳолда иш олиб борса мақсадга мувофиқ бўлади.
Шарқона маънавий-ахлоқий қадриятларимиз юксак маданият сарчашмаси ҳисобланади. 
Бугунги кунда ёшларимизни шарқона одоб-ахлоқ, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримиз 
асосида тарбиялаш катта аҳамият касб этади. Бозор иқтисодиёти давлатимизга хорижий 
мамлакатларнинг сармоясини, янги технологияси, замонавий бошқарув усуллари билан бир 
қаторда уларнинг маданияти, турмуш тарзи, дунёқараши кабиларни ҳам олиб келмоқда. 
Шунинг учун педагог талабаларни миллатимизнинг иззат-нафси, ғурурига тегадиган айрим 
номаъқул ҳоллардан асраши, уни фарзандларимизга тўғри тушунтириши ва ҳаётга реал кўз 
билан қарашни ўргатиши зарурдир. 
Таълим жараёнида педагогнинг обрўсидан оқилона фойдаланиб, талабада уюшқоқлик, 
меҳнатсеварлик, ўқишга нисбатан ижобий муносабат, диққатни бошқариш, хулқни назорат 
қилиш, бағрикенглик, кечиримлилик, инсонийлик фазилатларини шакллантириш ва 
интилувчанлик, фаоллик туйғуларини вужудга келтириш юқори самара беради. 
Шундай қилиб, биз ўзимизнинг миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиздан, теран 
ақлу заковат билан битилган алломаларимизнинг ўгитларидан ўз ўрнида фойдалансак, 
фарзандларимиз вазмин, хушфеъл, одобли бўлиб тарбия топадилар.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish