Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ЎРТА ОСИЁ ВАҚФ ҲУЖЖАТЛАРИ ЎРГАНИЛИШИНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
ЎРТА ОСИЁ ВАҚФ ҲУЖЖАТЛАРИ ЎРГАНИЛИШИНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ 
Н.А.Исматова
ЎзР ФА Тарих институти таянч докторанти. nargiza5555@yahoo.com 
Ўрта Осиё вақф ҳужжатларини илк бора илмий тадқиқ этиш бевосита XIX аср охири – 
ХХ аср бошида ўлкадаги Россия империяси ҳукуматининг ер муносабатлари, хусусан, вақф 
масаласини ўрганиш жараёни натижасида бошланган. Бу борадаги дастлабки тадқиқотлар рус 
шарқшунослари асарларида [7; 9; 10; 11] ўз аксини топган бўлиб, улар вақф ҳужжатлари 
таҳлили орқали мазкур масаланинг назарий-ҳуқуқий асосларини тушунишга интилганлар. 
Хусусан, А.Л. Кун империя маъмурияти томонидан ўзига юклатилган вазифа доирасида бир 
қатор диний муассасаларнинг вақфномаларини тўплаб, уларни тадқиқ этган [3]. Бу эса ўз 
навбатида, вақфномаларни турига қараб тизимлаштириш, уларнинг ички структурасини 
ўрганиш каби ҳужжатшуносликка оид масалаларнинг ривожланишига замин яратган.
Вақф ҳужжатларини манбашунослик нуқтаи назаридан ўрганиб, улар орқали 
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига тегишли, хусусан, ер муносабатлари, ижара, тарихий 


235 
топография, терминология каби масалалар ёритилган бўлиб, бу борада В.Л.Вяткин, 
О.Д.Чехович, А.Б.Вильданова, Р.Г.Мукминова, Ғ.А.Жўраева, Э.Э.Каримовларнинг ўрни катта 
[1; 11; 12; 13; 8; 2; 5]. Жумладан, Ўрта Осиё вақф ҳужжатларини ўрганишда беқиёс хизмат 
қилган О.Д.Чехович тадқиқотларида ҳам ер муносабатларига алоҳида урғу берилиб, қимматли 
фикрлар билдирилган. Унинг таъкидлашича, XVI асрдан то ХХ асргача Ўрта Осиёга тегишли 
ҳужжатларда ернинг ўзига 
(арсат)
эгалик қилиш билан ундаги мавжуд нарсалар 
(сукният) 
га 
эгалик қилиш орасида назарий чегара кузатилади. Вақф ҳамда давлат ерларини сотиш кўп 
ҳолларда ундаги сукниятни ёки Бухоро ҳужжатларида ёзилганидек, ушбу ердаги ускунани 
сотиш орқали амалга оширилган [14:29].
Америкалик олим Р.Макчезни 1540 йилда Балхдаги масжид-мадраса мажмуаси 
фойдасига тузилган вақфнома матнини таҳлил қилиб, ундаги маълумотларни шундай 
қўллаганки, натижада вақф объектлари ва уларга тегишли вақф мулклари, шунингдек, Балх 
ҳудуди схемаси ҳамда шаҳарнинг ижтимоий инфраструктурасини тузишга муваффақ бўлган 
[15]. 
Ҳар хил турдаги қозилик ҳужжатлари, шунингдек, улар таркибида айрим 
вақфномаларни каталоглаштириш ҳам ўзига хос муҳим жараён бўлиб, бу борада А. Ўринбоев, 
Т. Харикава, Т. Файзиев, Ғ.Жўраева, Э.Каримовларнинг хизматлари катта [6; 4]. Ушбу 
каталогларнинг умумий ўзига хос жиҳатларидан бири ҳужжатлардаги асосий мазмун сақланган 
ҳолда уларнинг қисқача тавсифи келтирилганлигидадир.
Сўнгги йилларда Т.Вэлсфорд ҳамда Н.Тошев томонидан нашр этилган Самарқанд 
музейида сақланаётган ҳужжатларнинг каталоги эса, бу соҳага муносиб ҳисса бўлиб қўшилди 
[16]. Бухоро, Самарқанд, Хўжанд, Тошкент ҳамда Қўқон ҳудудларини қамраб олувчи 748 та 
турли мазмундаги, шу қатори 19 та вақф ҳужжатларини ўзида жамлаган мазкур каталог аввало 
ўзининг структуравий жиҳати билан катта аҳамиятга эгадир. Хусусан, ҳудудий ҳамда мантиқий 
боғлиқлик принциплари асосида хронологик кетма-кетликда тизимлаштирилган ҳужжатлар 
нафақат қайд этилган ҳудудларнинг маълум даврлардаги тарихи, балки муайян вазиятлар 
орқали ўзаро алоқадор бўлган шахслар ёки гуруҳларнинг фаолияти манзарасини бир 
бутунликда кўриш имконини беради. Шунингдек, ушбу каталог ҳужжатларда қайд этилган 
маълумотларни тақдим этиш шаклининг қулайлиги ва юқори савияда тайёрланганлиги билан 
диққатга лойиқ.
Бугунги кунда Ўзбекистонда шарқшунослик ва архив манбашунослиги соҳаларида 
вақфнома ва вақфга тегишли ҳужжатларни жамлаган махсус каталоглар яратиш долзарб 
вазифалардан бири сифатида ўз ечимини кутмоқда. Зеро, вақфномалар нафақат вақф 
мулкларининг ҳуқуқий асоси, балки, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳаётига оид 
кўплаб масалаларни ёритишда муҳим аҳамиятга эга манба ҳисобланади. Мазкур ҳужжатлар 
вақф мулкчилиги ҳамда вақф маъмуриятининг ижтимоий таркиби, шунингдек, масжид, 
мадраса, хонақоҳ каби диний-маърифий муассалар тарихи, мулкчилик турлари, аграр 
муносабатлар, меценатлик сингари масалаларга ойдинлик киритишда ҳам қимматли 
манбалардан саналади. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish