177
2.
Карлов Н.В. Синтез гуманитарного и естественнонаучного //Гуманитарная подготовка
студентов негуманитарных вузов и специалистов гуманитарного профиля. Материалы
Всероссийской конференции 2-3 апреля 1992 года. -М.: 1992.
3.
Кохановский В.П. Социально-гуманитарные науки //Основы философии науки. -Ростов-на-
Дону: 2004.
4.
Миронов, А. В. Социально-гуманитарные знания и образование в XXI веке //Социально-
гуманитарные науки и мир в ХХI веке. -М.: «Социально-гуманитарные знания», ч. I, 2009.
-С. 10.
5.
Талалова Л.Н. Интеграционные процессы в образовании: контекст противоречий. -М.:
2003.
ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ОИЛА ВА МАҲАЛЛА
ИНСТИТУТЛАРИНИНГ РОЛИ
Г.И.Аҳмедова
Фарғона вилоят, Марғилон шаҳар педагогика коллежи ўқитувчиси.
Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда Ўзбекистон
Республикаси 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар амалга
оширилмоқда. Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “...ислоҳотларнинг муваффақияти,
мамлакатимизнинг дунёдаги
ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин
эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада бизнинг дунё
миқёсида рақобатбардош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ”[1].
Ҳозирги
куннинг
долзарб
масалаларидан
бири
фуқаролик
жамиятини
ривожлантиришнинг муҳим шарти давлат, жамият ва шахс ўртасидаги ўзаро мувозанат,
ижтимоий ҳамкорлик, тенгликнинг бир маромда кечишидир. Ёшларимизнинг маънавиятини
шакллантиришда, ижтимоий ҳамкорликда оилалар билан чамбарчас фаолият олиб боришимиз
даркор. Хусусан, Биринчи Президентимиз И.Каримов “Юксак маъанавият – енгилмас куч”
асарида қуйидаги фикрни таъкидлайдилар: Эндиликда олдимизда турган энг муҳим вазифа –
ана шу юксак тушунчалар билан бирга миллий ғоямизнинг узвий таркибий қисмларини
ташкил қиладиган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик,
миллатлараро тотувлик, динлараро
бағрикенглик каби тамойилларнинг маъно-моҳиятини бугунги кунда мамлакатимизда олиб
борилаётган маънавий-маърифий, таълим-тарбия ишларининг марказига қўйиш, уларни янги
босқичга кўтариш, ёш авлодни ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган етук дунёқараш эгалари
қилиб трбиялашдан иборат[2].
Бой илмий-маданий меросимиз, қадимий урф-одат ҳамда анъаналаримиздан аёнки, ҳар
қандай замон ва маконда ҳам оила биз учун муқаддас қадрият саналган. Бинобарин, тарбиявий,
маънавий-маърифий, руҳий-ахлоқий, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга асосланган ижтимоий
бирлик ҳисобланмиш оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик барқарор
тараққий этишини аждодлар жуда яхши англайди.
Ижтимоий таҳдидларга мойил оилаларда ижтимоий хавфларга қарши курашнинг –
Фикрга қарши – фикр, ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши –
маърифат билан курашиш,
педагогик профилактик имкониятлари катта авлоднинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, тажриба ва
иш услублари, шакл ва воситалари аҳамиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев Абдурауф Фитрат бобомизнинг ёш авлод тарбияси ҳақидаги қуйида фикрлари
билан изоҳлайди: “Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли
бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик
юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-
оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”[3]
Оила-жамиятнинг бирламчи ўзаги, ижтимоий-маданий бирлик.
Жамият ана шу кичик,
аммо фавқулодда муҳим ўзаклардан ташкил топади. Лекин.у шунчаки кичик жамоа эмас, балки
инсонлар иттифоқидир. Ҳар бир оила шу маънода бир-бирига ўхшамайдиган ўзига хос бир
оламдир. Эркак ва аёл, яъни икки инсоннинг мухаббати, ризолиги ва иттифоқидан пайдо
бўладиган оламдир[4].
Маълумки, фарзанд илк тарбияни оиладан олади. Бежизга халқимиз “Қуш уясида
кўрганини қилади”, -демаган. Албатта, фарзанд тарбиясига беэтиборлик фарзандлар келажагига
катта таъсир этиши барчага сир эмас. Агарда фарзандларимизнинг тарбиясига ёшлигидан
178
эътибор қаратсак ялқовлик, дангасалик, турли хил зарарли
иллатларнинг олдини олган
бўламиз. Чиройли одоб – ахлоқ инсондаги барча фазилатларининг нақшидир. Фарзанд эса бир
ниҳол. Ниҳолни қай томонга йўналтирилса ўша томонга қараб бўй чўзаверади. Ота-она
фарзандига одоб-ахлоқдан кўра яхши мерос қолдира олмайди. Фарзандининг камолини кўриш,
унинг ортидан яхши каломлар эшитиш ҳар бир ота-онанинг орзуси. Ҳеч бир ота-она
фарзандини ёмон бўлсин ёхуд жамиятга зарар келтирувчи инсон бўлиб вояга етсин дея ният
қилмайди. Фарзанднинг яхши ёмони ҳам бўлмайди. Фақат биз ота-оналар тарбия беришда
баъзан хатоликларга йўл қўйиб қўямиз. Шу боис фарзанд тарбияси – оила бўғинининг бош
мезонидир. Мазкур гўшада вояга етаётган ўзбек фарзандлари
аждодларимизга муносиб
ворислар бўлиб камол топишлари, шарқона одобни, ахлоқни ўзига шиор қилган, илм олиш
истаги билан ёниб яшайдиган, дилларда ватанпарварлик туйғулари жўш урадиган ворисларни
камолга етказиш ҳар бир даврда муҳим бўлгани каби бугуннинг ҳам муҳим вазифаларидан
биридир.
Азал-азалдан халқимиз бир фарзандга етти маҳалла ота-она деган ибораларни кўп
қўллашади ва буни амалиётда ҳам исбот қилишади. Шу боис фарзанд тарбиясини оила,
маҳалла ва таълим муассасалалари узвийлигида олиб борилса кўзланган мақсадга эришилади.
Баркамол авлод тарбияси билан шуғулланадиган
инсонлар, оилада – ота-оналар,
маҳаллада – қўни-қўшни ва кенг жамоатчилик, таълим муассасаларида – ўқитувчилар улуғ
аждодларимизга муносиб фарзандлар бўлишлари учун масъулдирлар. Бу шарафли ва
масъулиятли ишларни амалга оширишда ўзаро чамбарчас боғлиқ уч омил – оила, маҳалла ва
таълим муассасалари ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгадирлар. Бу борада оила институти ва
фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро
ҳамкорлигини
янада ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарори
билан “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича
чора-тадбирлар мажмуаси тасдиқланди ва ҳамкорлик фаолияти йўлга қўйилди.
Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида кенг
жамоатчилик иштирокида ўқув-муассасаларида таълим-тарбия жараёнига оид масалаларни
муҳокама этишга оид тегишли чора-тадбирлар белгилаш, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари
билан ўқув даргоҳининг маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорлигини кучайтириш, ёшлар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида маънавий-маърифий ва
тарбиявий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: