178
эътибор қаратсак ялқовлик, дангасалик, турли хил зарарли иллатларнинг олдини олган
бўламиз. Чиройли одоб – ахлоқ инсондаги барча фазилатларининг нақшидир. Фарзанд эса бир
ниҳол. Ниҳолни қай томонга йўналтирилса ўша томонга қараб бўй чўзаверади. Ота-она
фарзандига одоб-ахлоқдан кўра яхши мерос қолдира олмайди. Фарзандининг камолини кўриш,
унинг ортидан яхши каломлар эшитиш ҳар бир ота-онанинг орзуси. Ҳеч бир ота-она
фарзандини ёмон бўлсин ёхуд жамиятга зарар келтирувчи инсон бўлиб вояга етсин дея ният
қилмайди. Фарзанднинг яхши ёмони ҳам бўлмайди. Фақат биз ота-оналар тарбия беришда
баъзан хатоликларга йўл қўйиб қўямиз. Шу боис фарзанд тарбияси – оила бўғинининг бош
мезонидир. Мазкур гўшада вояга етаётган ўзбек фарзандлари аждодларимизга муносиб
ворислар бўлиб камол топишлари, шарқона одобни, ахлоқни ўзига шиор қилган, илм олиш
истаги билан ёниб яшайдиган, дилларда ватанпарварлик туйғулари жўш урадиган ворисларни
камолга етказиш ҳар бир даврда муҳим бўлгани каби бугуннинг ҳам муҳим вазифаларидан
биридир.
Азал-азалдан халқимиз бир фарзандга етти маҳалла ота-она деган ибораларни кўп
қўллашади ва буни амалиётда ҳам исбот қилишади. Шу боис фарзанд тарбиясини оила,
маҳалла ва таълим муассасалалари узвийлигида олиб борилса кўзланган мақсадга эришилади.
Баркамол авлод тарбияси билан шуғулланадиган инсонлар, оилада – ота-оналар,
маҳаллада – қўни-қўшни ва кенг жамоатчилик, таълим муассасаларида – ўқитувчилар улуғ
аждодларимизга муносиб фарзандлар бўлишлари учун масъулдирлар. Бу шарафли ва
масъулиятли ишларни амалга оширишда ўзаро чамбарчас боғлиқ уч омил – оила, маҳалла ва
таълим муассасалари ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгадирлар. Бу борада оила институти ва
фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро
ҳамкорлигини янада ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарори
билан “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича
чора-тадбирлар мажмуаси тасдиқланди ва ҳамкорлик фаолияти йўлга қўйилди.
Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида кенг
жамоатчилик иштирокида ўқув-муассасаларида таълим-тарбия жараёнига оид масалаларни
муҳокама этишга оид тегишли чора-тадбирлар белгилаш, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари
билан ўқув даргоҳининг маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорлигини кучайтириш, ёшлар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида маънавий-маърифий ва
тарбиявий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: