Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХОРАЗМДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИНИНГ МАНБАЛАРДА АКС ЭТИШИ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ХОРАЗМДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИНИНГ МАНБАЛАРДА АКС ЭТИШИ 
 
Юсупов А., УрДУ Тарих кафедраси ўқитувчиси, 
Хакимов Ф., УрДУ магистранти 
 
Ўрта Осиѐ халқларининг, шу жумладан, Хоразмда турли даврлардаги маҳалла 
анъаналари тарихини ўрганиш турли фан соҳалари учун қизиқарли ва муҳимдир. 
Энг аввало, узоқ тарихимизга археолог олимлар нуқтаи-назаридан эътибор 
қаратадиган бўлсак, маҳалла институти анча илгари шаклланиб, ривожланиб 
борганлигининг гувоҳи бўламиз. Археологлар қадимги Хоразмнинг кўпгина қалъа ва 
шаҳарларда олиб борган тадқиқотлари даврида кўпгина ѐдгорликлар ѐки топилмалар шу 
даврларда ҳам маҳалла тизими мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Жумладан, 
Қўйқирилганқалъа, Тупроққалъа ва Ҳазорасп ѐдгорликларида олиб борилган тадқиқотлар 
натижаларидан ҳам маҳаллаллар анча қадимдан мавжуд бўлганлигини кўрамиз.
Тарихий манбаларда ҳам Хоразмнинг кўпгина шаҳарлари тасвирланганда албатта, 
баъзи маҳаллар номлари келтириб ўтилади.
Жумладан, турли ѐзма манбаларда мўғуллар босқини даврида Гурганчнинг Танура 
ва Майдон маҳаллалари эслатилгани ҳолда, Гурганж 7 ой қамалдан кейин ва фақат 3 
маҳалла қолгандагина мўғулларга таслим бўлганлиги маълумотидан, бу шаҳар ҳам 
анъанавий маҳаллалардан иборат бўлинганлиги хулоса қилиш мумкин[Жувайний: 167; 
Рашидад-дин: 216; Ибн Ал-Асир: 364-365].
Хива хонлиги даври тарихчиси Худойберди ибн Қўшмуҳаммад Хивақийнинг 
―Таърифи шаҳри Хоразм‖ қўлѐзмасида, Гурганчда мўғул босқини арафасида 4400 маҳалла 
бўлганлигини ѐзган. Тўғри бу ерда маҳаллалар сони анча ошириб кўрсатилганлиги яққол 
кўзга ташлансада, мўғул босқини арафасида Гурганжнинг нафақат мусулмон оламининг 
балки, дунѐнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлганлигини ҳисобга олсак, Гурганж 
шаҳрида мингдан ортиқ маҳалла бўлганлигини тахмин қилиш мумкин[Буниятов З.М.: 85-
86]. 
Хива хонлигида даврида маҳаллаларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараѐнида, 
бошқа хонликлар шаҳар ва қишлоқларидан яққол ажралиб турган ўзига хос хусусияти 
юзага келдики, бу шаҳар ва қишлоқлар ўзига хос муайян мачит-қавмларга бўлинганлигида 
кўзга ташланади. Ўрта Осиѐнинг бошқа ҳудудларида (Бухоро амирлигида, Фарғона 
водийси ва Тошкент ҳудудларида) эса маҳаллалар айнан ўз қонун-қоидалари ва 
анъаналарига тўла мос равишда тараққий қилган. Шундай қилиб, Хива хонлиги даврида 
маҳаллалар асосан масжид-қавм деб аталган ва XIX аср охири-ХХ аср бошларида 
жамоаларни, қишлоқларни, аҳоли истиқомат қиладиган жойлар шаҳарсозликнинг кичик 
бўлинмалари бўлган ана шу масжид-қавмлардан бошқарилган. Шу даврда қавм, жамоа 
ўттиз хонадонга етса, катта жамоа ҳисобланган ва масжид-қавмга бирлаштирилган. 


245 
Қавмларнинг аксарияти ўнга яқин хонадонлардан иборат бўлган. Қавмлар бир жамоага 
уюшган ҳолда ер, сувдан биргаликда фойдаланишган ва жамоа томонидан сайланган 
йиғилиш-кенгаш орқали бошқарилган[Абдурасулов А.: 19-20]. 
А.Абдурасуловнинг олиб борган тадқиқотлари натижаси ХХ аср бошларида 
шаҳарда мавжуд бўлган жаъми (шу жараѐнда шахсан иштирок этган Бобожон 
Сафаровнинг шахсий архивидан олинган) 79 та масжид-қавмдан фақат 65 тасида аҳоли 
қолганини аниқлади. М. Неъматуллаев томонидан 1922 йилда чизилган шаҳар режасида 
ҳам 79 та масжид-қавм номини қайд этилган ва уларнинг 65 тасида аҳоли, хонадон сони 
кўрсатилган. Масжид-қавм номлари эса берилмаган[Абдурасулов А.: 41,50-52].
Шу даврда Хива шаҳрида 64та масжид-қавм мавжуд бўлган. Ўша даврда шаҳар 
масжид-қавмлари хонадонлар сони билан бир-биридан кескин фарқ қилган. Масалан: 
Ичан қалъадаги энг кичик Ғассоллар маҳалласидаги 23 та хонадонда 78 киши (ўртача ҳар 
хонада 3-4 киши) яшаган. Дишан қалъадаги энг катта Саид Ниѐз Шоликор маҳалласида 
эса 184 та хонадонда 833 нафар киши (ўртача ҳар хонадонда 4-5 киши) яшаган. Масжид-
қавм номлари эса табиий равишда шу ерлик аҳолининг шуғулланадиган касб- ҳунаридан 
ѐки 
масжид-қавм 
масжидини 
қурдирган 
киши 
номидан 
келиб 
чиқиб 
аталаверилган[Абдурасулов А.: 41]. 
П.П.Иванов ―Хива хонлиги архиви‖ материалларида Хива атрофидаги 147 та 
қишлоқлар (турар жой пунктларини) рўйхатини келтирган. Уларнинг энг каттасида 10 та 
масжид-қавм бўлиб, ―Наухас‖ номи билан аталган, энг кичиги эса ―Рофаниқ‖ номи билан 
аталиб, атиги бир одам яшаши таъкидланган. Бу қишлоқлар бизнинг фаразимиз бўйича 
баѐн этилган мавзе-элотларни ташкил этган. [Иванов П.П.: 34-49] 
Энди XIX аср охири-ХХ аср бошларида Хоразм шаҳарларининг йирик бўлинмаси 
бўлган мавзе-элотлар тўғрисида алоҳида тўхталамиз. Бу йирик бўлинмалар ҳозирги 
кунгача манбаларнинг айрим жойларида "элот", бошқа жойларида "мавзе" деб аталиб 
келинган. Бунга аниқлик киритиш учун бу мазкур йирик бўлинмаларни «мавзе-элот» деб 
атадик. Тарихчи олим А.Абдурасулов Хивада 9 та мавзе-элот («мавзе») бўлганлигини 
таъкидлайди. Булар: Қумѐсқа, Каптархона, Ўр, Кўҳна бозор, Калта минор, Амин чорсу
Мойвастон, Қора аълам ва Янги қалъа мавзе-элотлари. Агар шаҳарда 80 та масжид-қавм 
бўлган бўлса, бу мавзе-элотларнинг ҳар бири ўрта ҳисобда 9 та масжид-қавмни ўз ичига 
олган. Булар ҳам ҳудуди жиҳатдан ҳозирги маҳаллаларга тўғри келади.[Абдурасулов А.: 
63] 
Ҳозирги кунда Хива шаҳри 13 та йирик бўлинмаларга бўлиниб маҳалла номи билан 
юритилади. Ичан қалъанинг ўзи бир маҳалла ҳисобланади. Ташқарида Оқѐб, Паҳлавон 
Маҳмуд, Шоҳимардон, Каптархона, Газчи, Қумясқа, Янги турмуш, Дўстлик, Янги Хаѐт, 
Тоза боғ, Гиламчи, Сангар маҳаллалари бор.
Ичан қалъа олдин (ХХ аср 30 йилларида) тўртта маҳалла, ХХ аср ўрталарига келиб 
бир маҳалла икки элот деб ҳисобланган. Умуман олганда шаҳарсозлик бўлинмаларини 
ифодаловчи ҳозирги иборалар аввалги иборалардан фарқланган[Рейимбаев Ш.С.: 69].
Хонлик даврида шаҳар Хива хонлигига қарашлилигини назарда тутиб, Кўҳна 
Урганч шаҳри уйлари Хивада бўлгани каби элотларга, масжид-қавмларга бўлинган, деб 
тахмин қилиш мумкин.
Янги Урганчнинг XIX аср охири-ХХ аср бошларидаги маҳаллалари тўғрисида аниқ 
маълумотлар йўқ. Урганч шаҳрида ҳозирги кунда шаҳарсозликнинг йирик бўлинмаси 


246 
бўлган 32 та маҳалла бўлиб, Шовот ариғи уни икки қисмга бўлиб туради. Бизнингча бу 
маҳаллалар қадимда ҳам айнан шу ҳолатда жойлашмаган бўлсада, Янги Урганч шаҳри 
маҳаллаларининг XIX аср охири XX аср бошларидаги ҳолати ҳақида хулоса чиқариш 
мумкин. 
Тахмин қилиш мумкинки, ХХ аср бошларида Урганчнинг эски шаҳар ҳудудида 25 
га яқин мавзе-элот бўлган. Агар ҳар мавзе-элотда ўртача 9 тадан масжид-қавм бўлса, улар 
шаҳарда жаъми 225 та масжид-қавм бўлган[Рейимбаев Ш.С.: 71]. 
Беруний шаҳрида 1995 йилгача 25 та маҳалла мавжуд бўлиб, 1995 йилда 
маҳаллалар йириклаштириб 16 тага қисқартирилган. XIX аср охири-ХХ аср бошларида 
Шоббозда 20 га яқин мавзе-элот, 150 та атрофида масжид-қавм бўлган, деб тахмин қилиш 
мумкин[Рейимбаев Ш.С.: 73].
Хива хонлиги архивларини ўрганиш асосида Ҳазорасп шаҳрида ҳам тахминан 20 дан 
ортиқ маҳаллалар бўлган деган хулосага келиш мумкин[Рейимбаев Ш.С.: 73].  
Хонқа шаҳрида XIX аср охири-ХХ аср бошларида 10 та мавзе-элот, 80 атрофида 
масжид-қавм мавжуд бўлган, деб хулоса чиқарса бўлади[Рейимбаев Ш.С.: 74]. 
Этнограф олимлар олиб борган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, маҳалла 
институти бошқарув тизимида ҳам, ижтимоий-маиший турмуш жабҳаларида ҳам жуда 
қадимдан ҳозиргача ўзига хос ўрин эгаллаб келган. Шунинг учун ҳам диѐримизда амалга 
оширилаѐтган ибратли тадбирлар озод ва обод юртимизнинг жаҳонга ўрнак қилиб 
кўрсатишга арзигулик маҳалла институти нуфузини оширишга, шу шу аснода 
мамлакатимизда рўѐбга чиқарилаѐтган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш 
орқали фуқаролик жамияти равнақини таъминлашга хизмат қилади. 
Адабиѐтлар: 
1. Абдурасулов А. Хива. (Тарихий-этнографик очерклар).-Т.: 1997. 19-20,41,50-52 
2. Буниядов З.М. Об одном чагатайском сочинении по истории Хорезма. // Azərbaycan 
şərqşünasliği. – Баку: Елм, 2012, №2(8). – С. 84 - 87. 
3. Жувайний Алоуддин Атомалик. Тарихи Жаҳонкушо.(Жаҳон фотиҳи тарихи)./ Масъул 
муҳаррирлар: Ҳ.Болтабоев, М. Маҳмудов. – Тошкент: MUMTOZ SO‘Z, 2015. – 504 б. 
4. Ибн ал-Асир. Ал-Камил фи-т-таʼрих. Полный свод истории / Перевод с арабского 
языка, примечания и комментарии П.Г. Булгакова. Дополнения к переводу, 
примечаниям и комментариям, введение и указатели Ш.С. Камолиддина. Отв. ред. 
М.Исхаков. – Ташкент: Узбекистан, 2006. – 560 с. + вкл. 32 c. 
5. Иванов П.П. Архив Хивинских ханов XIX в.- Л.: 1940. 34-49 
6. Рашид ад-Дин. Сборник летописей / Пер. с персидского О. И. Смирновой,редакция 
проф. А. А. Семенова. — М., Л.: Издательство Академии Наук СССР, 1952. — Т. 1, кн. 
2.-317 с.
7. Рейимбаев Ш.С. Хоразм шаҳарларининг XIX аср охири - XX аср бошларидаги 
архитектуравий-тарҳий тизими.// Архитектура номзоди илмий даражасини олиш 
учун ѐзилган диссертация. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005. – 113 б. 
 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish