Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ 
МАҚБУЛЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ 
 
Хўжамуратов У., УрДУ Тарих кафедраси ўқитувчиси 
 
2008 йилга келиб Ўзбекистон аграр соҳасида фермер хўжаликлари асосий ишлаб 
чиқарувчига айланди. 2008 йилгача бўлган давр аграр соҳада фермерлик ҳаракатини 
ташкил этиш босқичи бўлган бўлса, 2008 йилдан бошлаб, фермер хўжаликларини 
ривожлантириш босқичи бошланди. Фермер хўжаликларига самарали хизмат кўрсатишни 
шакллантириш мақсадида 2008 йилда Республика бўйича жами 1478 та мини банклар, 
1757 та муқобил МТПлар, 1712 та СФУлар, 935 та минерал ўғит, 1389 та нефт 
маҳсулотлари, 424 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш шохобчалари, 2411 та чорва 
моллари сотиш ва зооветиринария хизмати, 300 та ахборот таъминоти ва консалтинг 
хизмати, 82 та транспорт хизмати, 78 та тара, идишлар ва қадоқлаш материаллари билан 
таъминлаш шаҳобчалари ҳамда 262 та агрофирмалар фаолият юритган [1]. 
Шу билан бирга, фермер хўжаликларининг олдида турган бир қанча муаммолар 
ҳам бўлган. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни тугатиш 
даврида фермер хўжаликлари 1,3,5,10 гектар ва ундан ошиқ ҳажмларда ташкил этилди. 
Ер майдонларининг кичиклиги пахта ва ғалла етиштирадиган хўжаликларнинг 5,10 
гектардан иборат бўлиши маҳсулот етиштириш рентабеллигини ошишига салбий 
таъсир кўрсатган. Яъни ер майдони кичик фермер хўжаликларининг иқтисодий 
жиҳатдан куч–қуввати ҳам паст бўлиб, ўзларини зарур техника, трактор ѐки комбайн ва 
бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари билан таминлаш, ѐки сотиб олиш имкониятига эга 
бўлмаган. Техника воситаларини кредитга олиш учун гаровга қўйишга, кредит олинган 
тақдирда тўловни қоплашга имконияти етмаган. Бу ўз навбатида хўжаликда 
агротехник таъдбирларни амалга оширишда қийинчилик туғдирган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрда ―Фермер 
хўжаликлари тасарруфидаги ер участкаларини мақбуллаштириш чора–тадбирлари 
бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида махсус комиссияни ташкил қилиш 
тўғрисида‖ги 3077–сонли фармойишида фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини 
ошириш, Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз 
вақтида сифатли бажарилишига эришиш, ва рентабиллиги паст ва ўзини оқламаѐтган 
кичик ҳажмдаги фермер хўжаликлари фаолиятини қонуний йўл билан тугатиш назарда 
тутилди. 
2008 йилга келиб фермер хўжаликлари сони 219976 тага етиб ҳар бир фермер 
хўжалигига тўғри келадиган ўртача ер майдони 23,2 гектарни ташкил қилган [Тожибоева 
Д:16]. 2009 йил ноябрига келиб, фермер хўжаликлари 105797 тагача қисқарган. 
Республика бўйича ўртача бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ер майдони турлича 
бўлган. Масалан Бухоро вилоятида битта фермер хўжалигига тенг келадиган ўртача ер 
майдони 97 гектарни ташкил қилган бўлса, Фарғона вилоятида эса ўртача 18,7 гектарни 
ташкил қилган. Республика бўйича ўртача битта фермер хўжалигига 47,5гектар ер 
майдони тўғри келиб, уларда 1,7 млн. ортик киши иш билан банд бўлган[3]. Мавжуд 
фермер хўжаликларининг 50027 нафари яни 47,3 фоизи пахта ва ғаллачиликка, 33525 
нафари яни 31,7 фоизи боғдорчилик ва узумчиликка, 5225 нафари 4,9 фоизи сабзавот ва 


239 
полизчиликка, 6939 нафари яни 6,6 фоизи чорвачиликка ва 10081 нафари яни 9,5 фоизи 
бошқа соҳаларга ихтисослашган бўлган [4]. 
Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги 
ўсиш сурати 2008 йилда 100,4 фоизни ташкил қилган. Фермер хўжаликлари 
мақбуллаштирилгандан кейин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги 
ўсиш сурати 2009 йилда 112,2 фоизни ташкил қилган. Деҳқончиликда ўсиш сурати 2008 
йилда 99,3 фоиздан 111,9 фоизга ўсган [5]. Оптималлаштиришнинг биринчи йилида ўсиш 
сурати ўтган йилгидан 12 фоиз юқори бўлган. 
2008-2010 йиллар давомида ўтказилган ислоҳотлар ўтказилган натижаларига кўра 
фермер хўжаликларининг ер майдонлари ҳажми мақбуллаштирилди. Амалга оширилган 
мақбуллаштириш жараѐни натижасида 2012 йил якунига кўра, мамлакатимиздаги фермер 
хўжаликларининг сони 219976 тадан 66134 тага ѐки 69,4 %га камайган [6]. Ҳудудлар 
кесимида энг кўп фермер хўжаликлари Фарғона қилоятида 7737та, Самарқанд вилоятида 
7723та, Қашқадарѐ вилоятида 7139 тани ташкил қилган. Фермер хўжаликлари кам бўлган 
ҳудудлар Навоий вилоятида1801 та, Сирдарѐ вилоятида 3319 та, Бухоро вилоятида 3953 та 
бўлган. 66134 фермер хўжаликлари ихтиѐрида 5295100 гектар ер бўлиб, бунда фермер 
хўжаликларига ажратилган ер майдонлари кўп бўлган ҳудудлар Бухоро вилоятида 729600 
гектар, Қашқадарѐ вилоятида 725700 гектар, Сурхондарѐ вилоятида 606300 гектарни 
ташкил қилган. Фермер хўжаликларига ажратилган ерлар энг кам бўлган ҳудудлар Хоразм 
вилоятида 206100 гектар, Навоий вилоятида 215300 гектар, Андижон вилоятида 223800 
гектар бўлган. Республика бўйича ҳар бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ўртача ер 
майдони ҳажмини 2008 йилда 27,4 гектар бўлган бўлса 2012 йилга келиб 80,1 гектарни 
ташкил этган. Фермер хўжаликларига тўғри келадиган ўртача ер майдонлари ҳажми 
ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак бир–биридан анча фарқ қилади. Жумладан 
Қорақолпоғистон Республикасида 126,8, Андижонда 36,2, Бухорода 184,6, Жиззахда 
102,8, Қашқадарѐда 101,7, Навоийда 119,5 Наманганда 51,0, Самарқандда 64,6, 
Сурхондарѐда 122,5, Сирдарѐда 71,7, Тошкентда 69,9, Фарғонада 37,0, Хоразмда 44,0 
гектарни ташкил қилган. 66134 фермер хўжалигининг 35896 таси пахта ва ғаллачиликка, 
3647 таси сабзовот ва узумчиликка, 16964таси боғдорчилик ва узумчиликка, 5329таси 
чорвачиликка, 4298таси бошқа соҳаларга ихтисослашган бўлган. Фермер хўжаликлари 
ихтиѐрида бўлган 5295100 гектар ернинг 3816000 гектари пахтачилик ва ғаллачиликка 
86500 гектари сабзоват ва полизчиликка, 221500 гектари боғдорчилик ва узумчиликка, 
1092300 гектари чорвачиликка, 78800 гектари бошқа турларга ихтисослашган бўлган. 
Ўртача бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ер майдонини тармоқлар бўйича олиб 
қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич пахтачилик ва ғаллачиликда 106,3 гектарга, 
сабзавотчилик ва полизчиликда 23,7 гектарга, боғдорчилик ва узумчиликда 13,1 гектарга, 
чорвачиликда 205,0 гектарга бошқа соҳаларда 18, гектарга тенг бўлган [7]. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22–
сонли ―Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби 
тўғрисида‖ги қарори билан тасдиқланган ―Фермер хўжалигининг ер майдонини 
мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида‖ги Низом фермер хўжаликларини 
мақбуллаштиришнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади [8]. Мазкур низомга асосан мувофик 
Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ѐки уни тугатиш икки хил тартибда 
амалга оширилади. 


240 
Биринчиси фермер хўжалиги раҳбари тамонидан унга ижарага берилган ер 
участкасини камайтиришни ѐки кенгайтиришни назарда тутувчи ихтиѐрийлик асосида 
мақбуллаштириш тўғрисида туман ҳокимига берган аризаси асосида амалга оширилади. 
Ихтиѐрийлик асосида амалга ошрилган мақбуллаштиришдан сўнг фермер хўжалигининг 
ер майдонининг ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектар, боғдорчилик, 
узумчилик, сабзовотчилик ва бошқа экинлар етиштириш учун 5 гектардан кам бўлмаслиги 
керак.
Иккинчи ҳолатда фермер хўжалиги тамонидан шартнома интизоми ва қонунчилик 
нормаларининг бузилиши шунингдек самарасиз фаолият юритиши аниқланган ҳолатларда 
маҳаллий ҳокимияти оганлари томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, хўжалик 
суди қарорига асосан амалга оширилади. 
Фермер хўжаликларини судга беришга қуйидаги ҳолатлар асос бўлади 
а) Ер майдонини ижарага олиш шартномасини шартларини қўпол равишда 
бузганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин 
майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланганлиги–ер ресурслари ва давлат кадастри, 
қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа 
ер эгалари кенгаши тамонидан; 
б) 
фермер 
хўжалигини 
шакллантириш 
чоғида 
фермер 
хўжалигининг 
ихтисослашувининг бузилганлиги – ер ресурслари ва давлат кадастири, қишлоқ ва сув 
хўжалиги органлари ҳамда туман фермер деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари 
кенгаши тамонидан; 
в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона 
фойдаланмаслик, мунтазам (кетма–кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан 
паст ҳосил олганлиги қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри 
органлари ҳамда туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 
тамонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан 
боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва хўжалик судига бериш учун асос 
ҳисобланади. 
Мақбуллаштиришдан энг асосий мақсад ер сув ресурслари чекланган шароитда ер 
майдонларидан самарали фойдаланишдир. Халқнинг турмуш шароитини яхшилаш, 
давлатимиз иқтисодиѐтини кўтариш, озиқ–овқатга бўлган талабини қондириш халқимизга 
бўш иш ўринларини яратишдир. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish