МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ БЎЛМАГАНДА
АРАБЛАР ЎЗ ТИЛЛАРИНИ БИЛМАС ЭДИЛАР
Жалолиддинова М., НамДУ магистранти,
PhD Дарвишов И.Ў., НамДУ доценти
Хоразм юрти жаҳон фани ва маданиятига бир қанча алломаарни етказиб берди.
Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон ал-Беруний каби олимларнинг номи
дунѐга машҳурдир. Бу олимлар орасида филология соҳасида катта мавқега эга бўлган
Маҳмуд Замахшарийнинг алоҳида ўрни бор.
Маълумки, араб тилшунослигининг ривожида араблардан ташқари, бошқа халқлар
олимларининг ҳам ҳиссаси катта. Ана шундай олимлардан бири хоразмлик Маҳмуд
Замахшарийдир.
Замахшарий дастлаб отаси кўмагида савод чиқарган, сўнгра Хоразмдаги мадрасада
таҳсил олган ва ўз билимини янада чуқурлаштириш ниятида Бухорога келади. Бу
даврларда Бухоро Сомонийлар давридан бошлаб илм-фан марказига айланган эди, бу ерда
илм-фаннинг дунѐга донг таратган вакилари йиғилган эди. У Бухорода ўқишни тугатгач,
бир неча йил Хоразмшоҳлар хизматида бўлади. Шу вақтда Хоразмшоҳлар давлати
салжуқлар салтанатига бўйсунар эди. Салжуқийлар ҳукмдори Маликшоҳ ва унинг вазири
Низом ул-Мулк илм-фан ва маданиятга катта эътибор билан қараган. Айниқса, Низом ул-
Мулк фан-маданият ҳомийси сифатида дунѐга танилди. Бир қанча шаҳарларда сунний
масҳаби бўйича шариатни ўрганадиган мадрасалар қурдирди. Бу мадрасалар Низомия
номи билан юритилди. Хоразмда етарли обрў-эътибор топмаган Замахшарий Низом ул-
Мулк ҳузурига йўл олди. Лекин Замахшарий мўътазилий мазҳбига мансуб бўлганлигидан,
бу ерда ҳам ўз қадрини топмади. Шундан сўнг Муҳаммад ибн Ануштагин асос солган
хоразмшоҳлар салтанати вужудга келгунга қадар (ҳижрий 490-521 йиллар) Бағдод,
Ҳамадон, Макка сингари дунѐнинг турли шаҳарларида юриб, уларнинг олиму фузалолари
билаи танишди, суҳбатлар қурди. Муҳаммад ибн Ануштагин тахт тепасига келгач,
Замахшарий ўз ватанига қайтди ва Ануштагин марҳаматидан баҳраманд бўлди.
Ануштагин вафотидан сўнг (ҳижрий 521 йил) унинг ўрнига Алоуддавла Абдулмузаффар
Отсиз (ҳижрий 521-551 йиллар ҳукмронлик қилган) Замахшарийга катта ҳурмат-эътибор
236
билан қараган. Шунга қарамай, у яна Маккага талпинади. Маккада амир Ибн Ваққос уни
яна иззат-икром билан кутиб олади. Ибн Ваққоснинг ѐрдамидан илҳомланган аз-
Замахшарий ўзининг Қуръони Каримнинг тафсирига бағишланган ―Ал-Кашшоф‖ асарини
ѐзиб тугатади. Уч йил Маккада яшагандан сўнг, аз-Замахшарий ватанини қумсайди.
Хоразмга қайтиб, бир неча йил яшайди ва 538 йилнинг арафа кечаси (мелодий 1143 йил)
Журжония (ҳозирги Урганч)да вафот этади.
Замахшарий ўз даврининг буюк олими даражасига кўтарилди. У тилшунослик,
адабиѐт, жуғрофиѐ, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва илми қироатга оид элликдан ортиқ асарлар
яратди. Уларнинг кўпи бизгача етиб келган.
Машҳур тарихчи Ибн-ал-Кифтийнинг эътироф этишича, у ўз асрида араб тилида
ижод қилган ажамликлар (араб бўлмаганлар) орасида энг буюги бўлган. Ибн Халликон
Замахшарийнинг тафсир, ҳадис, илми луғат, илм ул-баѐн бўйича буюк имом, бу илмлар
бўйича ўз даврида ягона эканлигини таъкидлайди.
Маҳмуд Замахшарий буюк олим сифатида ўзидан кейинги авлодларга бой илмий
мерос қолдирди. Улар ичида тилшуносликка оид асарлари алоҳида қимматга эга.
Замахшарий гарчи араб бўлмаса ҳам, лекин араб тили грамматикасига доир бир қанча
қимматли асарлар яратди. Араб лар: ―Агар шу кўса, чўлоқ бўлмаганда, араблар ўз тиллари
ни билмас эдилар‖, - деб унинг араб тилшунослигидаги буюк ўрнини ҳаққоний эътироф
этадилар [Уватов:16-17, Қориев:68].
Олим араб тилига оид талай асарлар яратди. Жумладан, ―Самийм ул-арабия‖
(―Араб тилининг негизи‖), ―Ал-муфрад ва-л мураккаб фи-л-араия‖ (―Араб тилида бирлик
ва кўплик‖), ―Ал-амалий фи-наҳви‖ (―Грамматик қоидаларда орфография‖), ―Дийон ут-
тамойил‖ (―Ассимиляция ҳақида девон‖) каби асарларини таъкидлаш мумкин.
Юқорида саналган асарларнинг ўзиѐқ унинг лингвистика соҳасида нақадар
сермаҳсул қалам тебратганнидан далолат беради.
Маҳмуд Замахшарий араб тили грамматикасига бағишланган ―Ал-Муфассал фи
санъат ал-иъраб‖ (―Флекция санъати ҳақида муфассал китоб‖) бу асар қисқача қилиб ―Ал-
Муфассал‖ деб аталиб, аз-Замахшарий Маккада яшаган даврида – 513-515 (1119 йил
декабрь, 1121 йил, март) йиллар ичида ѐзилган. Ўша даврнинг ўзидаѐқ бу асар араблар
орасида кенг шуҳрат қозонади, араб тилини ўрганишда асосий қўлланмалардан бири
сифатида танилади. Ҳатто Сурия ҳукмдори Музаффариддин Мусо кимда-ким бу асарни ѐд
олса, унга 5 минг кумуш танга пул ва сарупо совға қилишни ваъда қилган. Бир қанча
кишилар асарни ѐд олиб қимматли совғаларга эга бўлганликлари ҳақида манбаларда
кўрсатилган [Нурмонов: 51-54]. Замахшарийнинг бу китоби шу даражада шухрат
қозонганки, кўпчилик мунаққидлар уни Сибавайҳийнинг ―Китоб ул Сибавайҳ‖ига
қиѐслайдилар ва шу китоб билан беллаиа оладиган буюк асар эканлигини баѐн қиладилар.
Булардан ташқари, Маҳмуд Замахшарийнинг ―Муқаддимат ул-адаб‖ (―Адабиѐтга
кириш‖) асари араб тилшунослиги, туркий тилшунослик учун ҳам катта аҳамиятга эга.
Англаш мумкинки, ўша даврдаѐқ аз-Замахшарийнинг бу асари араб тилининг
ўрганувчилар учун асосий қўлланма саналган.
Аз-Замахшарийнинг Хоразмшоҳ Алоуддавла Абдулмузаффар Отсизга бағишлаб
ѐзилган ―Муқаддимат ул-адаб‖ (―Адабиѐтга кириш‖) асари ЎзФА Алишер Навоий
номидаги Давлат адабиѐт музейининг ноѐб қўлѐзмалар фондида 4 тилда (араб-форс, эски
ўзбек тили ва мўғулча) ѐзилган 202 инвентарь рақамида ―Муқаддимат ул-адаб‖ қўлѐзмаси
237
сақланади. Асар беш қисмдан иборат: 1) исмлар; 2) феъллар; 3) боғловчилар; 4)
исмларнинг турланиши; 5) феълларнинг тусланиши.
Асар кўп тилли луғат ва назарий тилшунослик манбасидир. Унда араб лексикаси ва
грамматикаси материаллари форсча, баъзи нусҳаларида хоразмча, туркча ва мўғулча
таржимаси билан берилган. Маҳмуд Замахшарий ўз даврида сўзларнинг асл
маъносинигина бериб қолмасадан, уларнинг кўчма маъноларининг ҳам муфассал
келтиради.
Луғат тузилиши ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун қуйидаги мисолларни
келтирамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |