Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Адабиѐтлар: 
1. Абу Али ибн Сино. Фонетика ҳақида рисола. – Тошкент: ―Ўзбекистон‖, 1979. 
Нашрга тайѐрловчилар: А.Маҳмудов, Қ.Маҳмудов. 
2. Ахвледиани В.Г. Фонетический трактат Авиценны. – Тбилиси, 1966. 
3. Jamolxonov H. Hozirgi o‘zbek adabiy tili. I qism. – Toshkent, 2008. 
4. Нурмонов А. Ўзбек тилшунослиги тарихи. – Тошкент, Ўзбекистон, 2002. 
ВАҚТ ВА МАКОН ГЕНЕЗИСИГА ОИД БАЪЗИ ҚАРАШЛАРИ 
 
PhD Йўлчиев Қ.В., ФарДУ докторанти 
Ҳаѐти ва илмий-ижодий фаолияти Хоразм билан бевосита боғлиқ бўлган Зардушт, 
Абу Райҳон Беруний, ибн Сино, Нажмиддин Куброларнинг асарларидаги гуманистик 
ғоялар бош вазифаси инсоншунослик бўлган адабиѐтшунослик учун ҳам қимматли 


257 
ҳисобланади. Хусусан, ―Авесто‖ муқаддас ѐзма ѐдгорлигида ―Тириклик ибтидо топган 
лаҳзада Сени кўрганимдан сўнг ва тириклик интиҳосида ҳар бир калом ва амалларнинг 
ҳисоб-китоби рўй бергуси соатда яхшиларга яхшилик, ѐмонларга ѐмонлик мукофотини 
ифрод қилишингни англагаб, Сени пок деб билдим‖ деган қайд бор [Авесто: 53]. 
Келтирилган парчада Зардушт оламни аниқ чегараси (тириклик ибтидо топган лаҳза, 
тириклик интиҳоси) мавжуд эканлигини англаганини эътироф этган. Лаҳза сўзи олам 
(демакки, инсон ҳам) яратилган вақт ва маконни билдириб, хронотоп дейишга асос 
бўлади. ―Авестода‖ моддий олам, яъни шу ѐруғ дунѐ яратилмасдан аввал, яна бир олам 
мавжудлиги баѐн этилган бўлиб, бу орқали қадимги аждодларимиз космосни бир неча 
қаватдан иборат, ѐки чексиз эканлигини англаганликларини тушуниш мумкин. ― Мен 
ибтидода ―анҳ‖ ва ―рату‖ ўртасида бўлган сўзларни ҳузуримга чорладим; мовий осмон 
яратилмасдан аввал; сувдан аввал; заминдан аввал; гиѐҳдан аввал; сирлар ва чорполар 
яратилмасдан аввал; икки оѐқли мард ашаван туҳидмасдан аввал; қуѐш жисми бунѐд 
бўлмасдан аввал; Ампосипандлар яратилмасдан аввал‖ [Авесто: 136]. Демак, биз яшаѐтган 
олам бошқа бир олам ичида яратилган, демак, у улкан инсон идроки қамраб олиши 
мумкин бўлмаган чексиз маконнинг бир қисмида яратилган макон, вақт эса унда мавжуд 
ҳамма ҳодиса, воқеалар содир бўлишини билдирувчи категория ҳисобланади.
―Авесто‖ни ўз даврида диний манба бўлганини эътиборга олсак, ундаги вақт ва 
маконга оид кўплаб мулоҳазаларни бошқа диний адабиѐтларда ҳам учратиш мумкин. 
Демак, бундан маълум бўляптики, олам бир неча қаватдан иборат, унинг асосини мутлоқ 
Яратувчи ташқил этади. Зардуштнинг воқеликни идрок этишда макон бирламчи ва замон 
унда ўтиб турувчи асосий хронотоп эканлиги ҳақидаги фикри муаммонинг тарихи узоқ 
ўтмишга бориб тақилишини исботлайди.
―Авесто‖да одам, замин, осмон, тоғ каби қатор хронотоп шакллари, турли лирик 
асарлар ҳақидаги фикрлар учрайди. Бу тадқиқотимиз объекти бўлган кичик лирик 
жанрлар билан боғлиқ. Замонавий шеъриятдаги бир қатордан иборат, бирлик шеър 
борлиги эътироф этилади. Ўтмишда бир қаторлик шеърнинг қадимги номи ―госо‖ сўзи 
эканлиг ҳамда у ―паҳлавий тилида икки маънони ифода этилади. Биринчиси ―госо‖ – 
қўшиқ маъносида, иккинчиси – ―бир сатр шеър‖ (пағмон - паймон) ―Авесто‖да ―афоман‖ 
ѐки ―пағмон‖, ―госо‖ деб қайд этилган [Авесто: 598]. Демак, бир сатрли шеър эрадан 
олдинги даврда ҳам бўлган ва унда ҳам маълум вақт парчаси ифодаланади. Шунингдек, 
маданий ѐдгорликда сўз ва унинг қудрати, қўшиқ, қасида қаби масалалар ҳақида сўз 
юритилади. 
Нажмиддин Кубро илгари сурган ―Офоқ ва анфуса‖ назариясида ―инсон ―олами 
суғро‖, яъни кичик олам бўлиб, унда ―олами кубро‖нинг, яъни катта оламнинг барча 
хусусиятлари мужассам‖ [Комилов:174]лиги таъкидланган. Демак, тасаввуф адабиѐтида 
вақт ва макон тушунчаси кўпроқ руҳий, ботиний қарашлар асосида шаклланган. шундай 
бўлса-да, бу ерда қизиқ ҳолат бор, яъни катта олам (борлиқ, катта макон) ва кичик олам 
(одам, кичяик макон) хусусиятлари бирлиги масаласи ҳисобланди. 
Макон ва бадиий информациянинг боғлиқлиги, уларнинг имкониятиларидаги 
турфаликни ўз вақтида Абу Райҳон Беруний қуйидагича ифодалаган: ―Ким айтган бўлса 
ҳам ―эшитгандан кўра, кўрган афзал‖ деган гап ҳақ гапдир. Чунки ўз кўзи билан кўрган 
одам кузатилаѐтган ҳодисанинг моҳиятини у содир бўлаѐтган вақтда, у юз бераѐтган 
жойда яхши қабул қилади. Агар хабарда воқеликни кўз билан кўриш ва кузатиш 


258 
камчиликлар бўлмаганда эди, унинг имконияти ошар эди. Бироқ, воқелик объектив 
мавжудлик билан чекланган бўлиб, маълум вақт парчасидан четга чиқолмайди, хабар эса 
вақтнинг ана шу парчаларини ўзидан олдинги ва ўзидан кейинги лаҳзалардан олиши 
мумкин‖ [Беруний:57]. Демак, ижодкор бадиий хабар битаѐтганда ўзи кўрган аниқ вақт ва 
жойда бўлиб, уни ўзидан олдинги ва кейинги вақт лаҳзалари билан ифодалаши вақт ва 
макон бирлиги имкониятлари оши ради. Натижада бадиий информация тарзидаги лирик 
шеър мазмунидаги салмоқ ортади. 
Беруний ―Ҳиндистон‖ номли асарида қатор ўринларда юнон, ҳинд ва мусулмон 
олимларининг вақт ва маконга оид қарашларини келтиради ва уларга муносабат 
билдиради. ―Дунѐда тирик мавжудотлар бор, ўз навбатида, руҳ ҳам бўлиши керак. Тирик 
мавжудотлар орасида ақллилари ҳам бор ва юксак комиликка етказилган санъат ҳам бор. 
Ўз навбатида, ақлли ва ҳамма нарсани биладиган, ҳаммасини мукаммал қилувчи ва имкон 
даражасида тўғирловчи, идрокка қутулиш учун идрокка куч берувчи Яратувчи бўлиши 
керак. Бироқ, шундай фикрловчилар ҳам борки, уларнинг фикрича, мангулик ва вақт бир 
тушунчанинг моҳиятидир ва тугаллик вақтга бўйсунувчи ҳаракат хусусиятига эга 
[Беруний: 288]. Демак, тирик нарсанинг руҳи борлиги аниқ бўлганидек, ақлли шахслар ва 
юксак санъат мавжудлигига Беруний ҳам қўшилади. 
Беруний замондошларининг илмий қарашларига ҳам муносабат бил-дириб, 
уларнинг макон, замонга муносабатини кўрсатади: ―Қадимги юнонларнинг таълимотига 
биноан қадимдан бешта нарса мавжуд: Яратувчи (унга шарафлар бўлсин!), умумий қалб 
(жавҳар), биринчи материя, абстракт макон ва абстракт вақт. Мана шу беш асосда у ( ар- 
Розий – Й.Қ.) ўзининг таълимотини яратган. Таълимотнинг илдизи унинг ўзига бориб 
етади. У вақт ва узунликни фарқлайди‖. Олим вақт ва макон дунѐнинг асосини ташкил 
этишини алоҳида кўрсатган, Розий вақт ва узунликни фарқини билишини таъкидлайди. 
Шарқ поэтикасида Абу Али ибн Сино ҳам бадиий асардаги вақт ҳақида қуйидаги 
мулоҳазани айтиб ўтган: ―Одатда, хаѐл сурилиб образли қилиб айтилган гаплар кўп 
нарсаларни бажаради, улардан бир хиллари сўзларнинг айтилган вақти ва бу вақтнинг 
муддати билан алоқадор бўлади. Вақтнинг муддати эса вазн деганидир‖ [Ибн Сино: 2]. 
Диққат қилинса, олим шеърдаги воқелик кўпроқ вақтга алоқадорлигига эътибор қаратган. 
Вақт маълум ўлчов, хусусан шеър ўлчовига мувофиқлигини тўғри кўрсатади. Бироқ, нима 
учун вазнли шеърдаги воқелик, асар мазмуни ва унинг асоси бўлган макон ҳақида деярли 
фикр билдирмайди. 
Мулоҳазаларни якунлаб таъкидлаш керакки, воқеликни идрок қилишда ҳар қандай 
одам психологиясида, у қачон яшаб ўтгани ѐки ҳозир мавжудлигидан ѐки фикрлаш 
тарзидан қатъий назар, дастлаб аниқ макон ва вақт категорияси шаклланади. Буни Шарқ 
олимлари асарлари мисолида кузатдик. Улар замон ва макон муносабати, уларнинг 
мутаносиблиги, ўзаро бир-бирига ўтиб турувчи ҳодиса эканлиги ҳамда барча нарса
ҳодиса, элементлар шу икки асосда мавжудлиги каби масалаларда якдил фикр 
юритишади. Демак, вақт ва макон категорияси гуманитар фикрлашнинг ҳам асосидир 
дейишга тўла асос бор. 
Адабиѐтлар: 
1. 
Абу Али ибн Сино. Шеър санъати http://www.e-adabiyot.uz.adabiyotshunoslik 
2. 
Авесто: тарихий-адабий ѐдгорлик / Н.Жўраев; таржимон А. Маҳкам. – Тошкент: 
Ғафур номидаги нашриѐт-матбаа ижодий уйи, 2015. – 732 б.


259 
3. 
Бируни А. Индия: – М.: Ладомир, 1995. – 727 с.
4. 
Комилов Н. Тасаввуф. 1-китоб. – Тошкент: Ёзувчи, 1996. – 272 б. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish