Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


АЛ-ХОРАЗМИЙ МЕРОСИНИНГ МАМЛАКАТ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
АЛ-ХОРАЗМИЙ МЕРОСИНИНГ МАМЛАКАТ
ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ 
Джуманиязова Н., Урганч шаҳар 1 – сон мактаб 
 тарих фани ўқитувчиси djumaniyazovan1969@mail.ru 
Хоразм қадимдан илм-фаннинг юқори даражада ривожланган маркази эканлиги 
Қўйқирилган қалъадан топилган қадимий ѐзув намуналарида ва бошқа кўплаб қалъаларда 
олиб борилган тадқиқолар натижасида ўз исботини топган. Бундан ташқари, 
хоразмликларнинг ўз тақвимига эга бўлганлиги араб истилоси давригача бўлган даврда 
257
Тошпўлатова Н.М. Уйғониш даври мутафаккирлари қарашларининг таълим-тарбиядаги ўрни// Баркамол 
авлодни тарбиялашда тарихий ва маънавий меросимиздан фойдаланиш масалалари// Самарқанд. 2015. – 127-
129. 
258
Акбаров О., Раҳматуллаева З. Абу Райҳон Берунийнинг педагогик қарашлари.//Баркамол авлодни 
тарбиялашда тарихий ва маънавий меросимиздан фойдаланиш масалалари// Республика илмий-амалий 
конференцияси материаллари. – Самарқанд. 2015. – 136-137. 


271 
уларнинг астрономия ва математика соҳасида чуқур билимга эга бўлганлигидан 
далолатдир [Жабборов И.: 86]. Бунинг натижаси ўлароқ, Хоразмда исломгача бўлган 
даврда ва ундан кейинги IX-XI асрларда нафақат Хоразм балки бутун ислом оламида 
астрономия ва математиканинг юксак тараққий этишига олиб келди. 
Хоразм фан оламига кўпгина мутафаккирларни етказиб бера олган диѐр бўлиб, бу 
ҳақида хоразмшунос олим С.П.Толстов шундай дейди: ―Қадимий Хоразм фанининг Шарқ 
фани тарихидаги ўрни жуда муҳим. Хоразмнинг исломгача бўлган антик ва африғий 
даврини озгина биламиз. Аммо маданий ва моддий ѐдгорликларни астойдир таҳлил қилиб 
айта оламизки, Хоразмда аниқ фанлар – геометрия, тиригонометрия, астрономия, 
топография, химия, минерология ва табий фанлар ўша даврдаѐқ юксак даражада тараққий 
этган... Хоразм кейинчалик араб халифалиги таркибига киритилгач, хоразмлик олимлар 
тез орада шуҳрат қозонганлар ва ―араб фани‖ деб аталган фаннинг яратувчилари орасида 
энг илғор ўринни эгаллаганлар‖ [ Толстов С.П.: 284]. 
Халифалардан ал-Мансур ва Хорун ар-Рашидлар илм-фаннинг ривожланишига 
астойдил ҳаракат қилишган. Ал-Мансур ўзи билан Дамашқдаги олимларни Боғдодга олиб 
келган бўлса, Хорун ар-Рашид бу ерда катта кутубхона ташкил қилганлиги айниқса, унинг 
ўғли Маъмун даврида, барча олимларни ―Байт ул ҳикма‖да бирлаштириши илм-фан 
тараққиѐтининг юксак даражада ривожланишига таъсир кўрсатди. ―Байт ул ҳикма‖ га 
барча мамлакатлардан олимлар, таржимонлар жалб қилинган бўлиб, улар юнон, сурия, 
санскрит, форс, яҳудий тилларидаги кўплаб асарларни араб тилига таржима қилганлар. 
Боғдодда ташкил қилинган ―Байт ул ҳикма‖га Муҳаммад ал-Хоразмий бошчилик қилган 
ва бу ерда кўплиб изланишлар олиб бориб, ўзининг ―Сурат ул-арз‖ номли илк асарини 
яратган. Хоразмнинг асл фарзанди, илм аҳлининг бобоколони Абу Абдуллоҳ (Абу 
Жаъфар) Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, ал-Мажусий ал-Қатраббулий Хоразмнинг 
маданий марказларидан бири бўлмиш Хива шаҳрида 783 йилда оташпараст муғлар 
оиласида дунѐга келди[Toomer G.: 360]. 
Бўлғуси олим болалик ва ўсмирлик йилларида бошланғич таълимни ватанида олиб, 
араб, форс, ҳинд ва юнон тилларини қунт билан ўрганди, бу тиллардаги китобларни 
мутолаа қилди ва эл назарига тушиб олим бўлиб етишди. 
Бағдод халифаси Ҳорун ар-Рашид ўғли ал-Маъмунни 808 йилда халифаликнинг 
шарқдаги ноиби қилиб тайинлайди, шаҳзода ал-Маъмун ноибликни пойтахти Марв 
(ҳозирги Мари)га келиб тезликда унга бўйсунувчи ўлкалар (Хуросон ва Мовароуннаҳр)да 
яшовчи олимлар ва шоирларни ўз саройида тўплаб ―Мари олимлари йиғини‖ни ташкил 
қилади. Кўпгина олимлар қатори ал-Хоразмий ҳам Марвга келади ва ўзининг самарали 
ижодига айнан шу ерда тамал тошини қўяди. Олим бу масканда замонасининг кўпгина 
олиму фузолалари билан танишади. 
Ал-Маъмун отаси ўлимидан кейин 813 йилда ўзини халифа деб эълон қилди, 
Бағдодга қўшин юбориб ўз акаси халифа ал-Аминни тахтдан туширди. 819 йилда бир 
гуруҳ сарой аҳли ва Марвда тўпланган олимлар билан Бағдодга халифаликни марказига 
келиб ўз давлатини мустаҳкамлаб, бошлаган хайрли ишларидан бири ―Донишмандлик 
уйи‖ (―Байт ул-ҳикма‖)ни қайта ташкил қилиш ва кенгайтиришга катта эътибор берди. Бу 
илмий марказ қошида улкан кутубхона мавжуд бўлиб, унга халифаликнинг ҳамма 
жойидан фақат араб тилидаги қўлѐзмалар эмас, балки юнон, форс, ҳинд, сурѐний ва бошқа 
тилларда ѐзилган қўлѐзмалар ҳам келтирилар эди. Халифа ал-Маъмуннинг тиришқоқлиги 


272 
ва олимларнинг сайъи-ҳаракатлари билан уларни асосий қисми араб тилига таржима 
қилинди ва йирик расадхона қурилиши бошлаб юборилди. Дунѐнинг турли бурчакларига 
илмий экспедициялар ташкил қилинди, ал-Маъмун бу илмий марказда ва халифаликдаги 
барча фанлар раҳбари қилиб ватандошимиз Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийни 
тайинлади. 
VIII-IX асрларда араб халифалигининг пойтахти Бағдод –тарихий Мадинат ас-
Салом ободонлашган, юксалган ва савдо-сотиқ ривожланган шаҳар ҳисобланган. Ал-
Хоразмийнинг илмий фаолияти ана шу Бағдод шаҳрида ва Бағдод халифалари –ал- 
Маъмун (813-833), ал-Муътасим (833-842) ҳамда ал-Восиқ (842-847) даврларига тўғри 
келади. ―Байт ал-ҳикма‖да ал-Хоразмий билан бирга Марказий осиѐлик машҳур олимлар 
ал-Фарғоний, Ҳабаш ал-Ҳасиб, Холид ибн Абдумалик ал- Марваррудий, Яҳѐ ибн Абу 
Мансур, Аббос ибн Сайид Жавҳарий, Аҳмад ибн Абдулло Марвазий, Муҳаммад ибн Мусо 
ибн Шокир ва бошқалар ҳамда халифаликнинг барча вилоятларидан чақирилган энг яхши 
олим ва таржимонлар ҳам ишлаганлар. 
Ал-Хоразмий математика, геометрия, астрономия, тарих, география ва бошқа 
фанларга доир кўплаб рисолалар ѐзган. Бизгача алломанинг 20 га яқин асари етиб келган. 
Муҳаммад ал-Хоразмий Боғдод расадхонасида раҳбарлик қилган ҳамда расадхона 
ходимлари унинг раҳбарлигида кузатиш ва текшириш учун янги асбоблар яратишган ва 
унинг ѐрдамида турли ҳил кузатишлар олиб боришган ҳамда содир бўладиган фазовий 
ҳодисаларни аниқлашган [Ҳасанов С.: 22]. Бу ерда ўтказилган кўплаб кузатувлар ва 
текширишлар натижасида Ал-Хоразмийнинг юқоридаги асарлари яратилган. Буюк 
математик ватандошимиз ал-Хоразмий 850 йилда ўз ижод маскани бўлмиш Бағдод 
шаҳрида оламдан ўтган. Унинг илмий асарлари юнон, лотин, немис, инглиз, голланд, рус 
тилларига қайта -қайта таржима қилинган, ал-Хоразмийнинг илмий фаолиятига буюк 
олим Абу Райҳон Беруний, шоир ва математик Умар Хайѐм юксак баҳо берганлар[ 
Brentjes Sonja: 631]. 
Ал-Хоразмий илмий фаолияти жаҳон миқѐсида тан олинган бўлиб, буни биз 
ЮНЕСКО қарори билан 1981 йилнинг ал – Хоразмий йили деб эълон қилинишида ҳам 
кўришимиз мумкин. Олимнинг 1200 йиллик тўйи жаҳон жамоатчилиги билан биргаликда 
Хива шаҳрида 1983 йилда нишонланди. Америкалик фан тарихи олими Ж. Сартон IX 
асрни Хоразмий асри деб аташ мумкин деб таъкидлаган эди [Салье Я.: 22]. 
Мустақиллик йилларида Муҳаммад ал-Хоразмий номини абадийлаштириш 
мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетига Муҳаммад Хоразмий номи 
берилди. Урганч шаҳрида Ал- Хоразмий боғи ташкил қилинди. Урганч шаҳрининг 
Мустақиллик майдонида Ал-Хоразмийнинг баландлиги 15 метр бўлган ҳайкали 
ўрнатилиши мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ миллий 
қадриятларнинг қайта тикланишига, тарихий-маданий ва маънавий меросни ўрганишга 
кенг имконият яратилганлигини исботлайди. Шунингдек, аждодлар меросини 
ўрганишнинг давлат сиѐсати даражасига кўтарилганлиги ѐш авлодни аждодлар меросига 
ҳурмат билан қарашга ва уларнинг меросидан баҳраманд бўлишга кенг имконият 
яратилди. 
Адабиѐтлар: 
1. Жабборов И. Антик маданият ва маънавият хазинаси. – Т., 1999. – Б. 86. 
2. Салье Я. Мухаммад ал – Хорезми великий учений. – Т., 1954. – 595 с. 


273 
3. Толстов С.П. Қадимги Хоразм маданиятини излаб. – Т.: ―Фан‖. 1964. Б.284. -317 с.
4. Ҳасанов С. Маъмун академияси // Мулоқот, 2004. – №6. Б.22– 557 с. 
5. Toomer Gerald. Al-Khwārizmī, Abu Ja‗far Mu
ḥ ammad ibn Mūsā, in Gillispie, Charles 
Coulston, Dictionary of Scientific Biography, vol. 7, New York: Charles Scribner's Sons, 1970–
1990, pp. 358–365. 
6. Brentjes Sonja. "Khwārizmī: Mu
ḥ ammad ibn Mūsā alKhwārizmī" in Thomas Hockey et 
al.(eds.). The Biographical Encyclopedia of Astronomers, Springer Reference. New York: 
Springer, 2007, pp. 631–633. (PDF version). 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish