Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИДА БЕРУНИЙ ФАЛСАФАСИ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИДА БЕРУНИЙ ФАЛСАФАСИ 
 
Қурбанова М.Ш., Урганч тумани 
48-сон мактаб ўқитувчиси 
 
Мустақиллик шарофaти билан давлатимизда маданий мерос ва ўтмиш 
алломаларининг ҳаѐт фаолиятини ўргaниш, миллий қадриятларни тиклашга катта эътибор 
қаратилди. 
Ҳар бир инсоннинг ўзигагина хос имкониятлари мавжудлиги ва унга ҳамиша 
жиддий эътибор бериш зaрурлиги ҳaқида буюк шарқ мутафаккирлари Ибн Сино, 
Фаробий, Беруний, Мирзо Улуғбек, Юсуф Хос Ҳожиб ҳам ўз замоналарида фикрларини 
алоҳида қайд этиб ўтганлар. Масалан, Юсуф Хос Ҳожибнинг ―Ўқув қайда бўлса, улуғлик 
бўлар, билим қайда бўлса буюклик бўлар‖, Мирзо Улуғбекнинг ―Ишга яраб қолса илминг 
бир муддат, яна оширмоққа айлагил шиддат‖, А.Авлонийнинг ―Тарбия биз учун ѐ ҳаѐт, ѐ 
мамот, ѐ нажот, ѐ ҳалокат, ѐ саодат – ѐ фалокат масаласидир‖ деган доно ўгитларини 
келтириш мумкин. Бола шахсини тарбиялаш учун даставвал, педагог унинг ―бетакрор 
оламига‖ кира олиши ва шунга мос келувчи тарбиявий тадбирлар режасини тузиши ва 
қўлламоғи лозим.
254
Шундагина тарбияда биз мақсадимизга эришишимиз мумкинлини 
айтиб ўтганлар. Таълим-тарбия масаласида ўзининг ҳар бир замонда долзарблигини 
йўқотмайдиган педагогик қарашларни яратган буюк аждодимиз Берунийнинг илмий 
меросига тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик. 
Буюк мутафаккир бобомиз Абу Райҳон Беруний тўғрисида Биринчи 
Президентимиз И.Каримов ―Юксак маънавият – енгилмас куч‖ асарида шундай деган эди: 
―Миллий тарихимизнинг яна бир ѐрқин юлдузи Абу Райҳон Беруний фаолиятига 
ҳаққоний баҳо берар экан, америкалик фан тарихчиси Сартон XI асрни ―Беруний асри‖ 
деб таърифлайди. Бундай юксак ва ҳақли баҳо аввало қомусий тафаккур соҳиби бўлмиш 
буюк ватандошларимизнинг илм-фан тараққиѐтига қўшган беқиѐс ҳиссаси билан 
изоҳланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Беруний илмий масалаларда ҳам, тарихий 
воқеа-ҳодисаларга, ўз замондошларига баҳо беришда ҳам ўта ҳолислик ва ҳаққонийлик 
билан фикр юритган. Шу боис ҳам у ҳаѐтда кўп азиятлар чеккан, ҳатто умрининг охирида 
турмуш қийинчиликларига дучор бўлган, аммо ҳар қандай оғир шароитга қарамасдан, 
эътиқодидан қайтмагани унинг ўз маънавий идеалларига нақадар содиқ бўлганидан 
далолат беради‖.
255
Ўрта асрларнинг буюк арбоби, олим-энциклопедист Абу Райҳон Беруний (973-
1048), таълим-тарбиянинг мақсади, вазифалари ва мавқеи, инсон, ѐш авлоднинг 
ривожланиши ҳақидаги фикрлари чин маънода инсонпарварлик замирида яратилган. 
Билим ва ва тарбиянинг табиатга уйғунлик тамойилларини мутафаккирнинг барча 
асарларида кузатиш мумкин. У инсонни табиатнинг бир қисми деб таъкидлайди. Беруний 
таълим жараѐнининг табиатига чуқур кириб бориб, болаларнинг ѐш хусусиятларини 
ҳисобга олиш асосида қурилган ўқитиш табиатга уйғунлигини уқтиради. Беруний 
педагогик ижодида инсон ва унинг бахт-саодати, таълим-тарбияси, камолоти бош масала 
254
Қаҳҳоров С.Қ., Қаҳҳорова Д.С. Бола таълим-тарбиясида шарқ донишмандларининг фикрлари. ЎзМУ 
хабарлари. Тошкент. – 2015. № 1/5. Б. – 126-130. 
255
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Ўзбекистон. – Маънавият. 2011. – Б. 42-43. 


269 
бўлган. Унинг кўпгина асарларида инсон одоби ва аҳлоқи хусусиятидаги ноѐб фикрлар ўз 
ифодасини топган. Мутафаккир ўзининг ―Минерология‖, ―Геодезия‖, ―Ҳиндистон‖, 
―Ўтган авлодлар обидалари‖ номли асарларида инсон шахси, унинг камолоти, ақл-идроки, 
халоват ва лаззати, сабр-тоқат ва камтарлик, гўзаллик ва дид, поклик ва худбинлик каби 
тушунчаларга инсон руҳиятининг билимдони сифатида таъриф берган. У бундай ѐзади: 
―Инсон жамиятда ўз қариндош-уруғлари билан бирлашиб олишга мажбурдир, бундан 
мақсад бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳар бир кишининг ҳам ўзини, ҳам 
бошқаларни таъминлаш учун ишларни бажаришдир‖. Боланинг ижтимоийлашуви, унинг 
ўзига бўлган ишончи, заковатининг шаклланиши, жамиятда бошқа кишилар билан 
муносабатда бўлар экан, у қўллайдиган тил, маданияти, оилада ота-онасининг 
фарзандлари билан бўлган муомаласи, қариндошлари билан бўлган муносабати, асосида 
юз беради.
256
Абу Райҳон Берунийнинг тарбияга оид қарашларидан намуналар. 
Аллома инсоннинг аҳлоқий тушунчалари ҳақида шундай ғояларни илгари сурган.
Тўғрилик, ҳақиқат, яхшилик, ѐмонлик, ростгўйлик, ѐлғончилик илмлилик, 
илмсизлик, донолик, нодонлик, душманлик, дўстлик каби ижобий ва салбий ҳислатларни 
инсонларнинг табиати билан боғлайди.
Аллома тарбия турларини қуйидаги усулда таърифлаган:
1. Оилада бола тарбияси. 
2. Ақлий тарбия. 
3. Аҳлоқий тарбия. 
4. Жисмоний тарбия. 
5. Меҳнат ва инсонпарварлик тарбияси. 
6. Дўстлик ва байналминал тарбия. 
Инсоннинг тилак ва ҳоҳишлари меҳнат туфайлигина амалга оширилади. 
Инсоннинг аҳлоқини шакллантирадиган восита деб меҳнатни ҳисоблайди. Меҳнатсиз 
шон-шавкатга эришган киши ҳурматга лойиқми? Юқори мартабага меҳнатсиз эришган 
киши роҳат ва фароғат соясида яшайди, яхши кийинади аммо улуғлик либосидан 
маҳрумдир. Меҳнат инсонни улуғлайди ҳамда қалбида мурувват ҳиссини уйғотади. 
Мутафаккир болаларни аҳлоқий баркамоллиги ва ѐмон фазилатлардан сақланиши йўлида 
тарбия усулларини олға сурган. Улар қуйидагича: 
1. 
Донишманд ва олимлар ҳулқларидан ўрнак олиш. Яхши ҳулқни 
ривожлантириш, ѐмон одатларни йўқ қилади. Аллома кўпроқ ота-оналарни фарзандларига 
ўрнак бўлишга чорлайди.
2. 
Панд-насиҳат орқали болалардаги айрим нуқсонларни англатиш зарур деб 
ҳисоблайди ҳамда қуйидагиларни баѐн этади: ―Одамлар ўрганган, одатланган ва 
кўпчиликка маъқул бўлган нарсаларга қаршилик кўрсатмасдан ўрганиш‖.
Абу Райҳон Берунийнинг таълимги оид қарашларидан намуналар. 
Инсон барҳаѐт экан, қандайдир эҳтиѐжлари сақланади. Унинг ўқиш, ўқитишдаги 
қарашларининг кўлами ҳар томонлама жуда қимматлилиги таҳсинга лойиқ. Ўқитишда 
мантиқий фикрлаш, хулосалашга амал қилиш кераклигини айтган. Ўқитишда ўқувчининг 
256
Ўша жойда. – Б. 127. 


270 
қизиқиши интилишини ҳисобга олиши муаллим шогирдларига хушмуомала бўлишини 
таъкидлайди.
257
Беруний ўз қарашларида таълим-тарбияга ўқувчиларнинг диққатини жалб қилиш 
ҳамда машғулотлар давомида ўқувчининг зерикиб қолмаслиги учун таълим олишнинг 
турли йўллари, шакл ва методари устида бош қотирган. ―Мақсад гапни чўзиш эмас, - 
дейди Беруний, - балки ўқувчини зериктирмаслик. Чунки доимо бир хил нарсага 
қарайвериш малоллик ва сабрсизликка олиб келади. Ўқувчи фандан-фанга ўтиб турса 
турли боғларда юрганга ўхшайди. Бирини кўриб улгурмай, бошқаси бошланади ва ўқувчи 
―Ҳар бир янги нарсада лаззат бор‖ дейилганидек, уларни кўришга қизиқади ва кўздан 
кечиришни истайди. Бир хил нарса чарчатади, хотирага малол келтиради‖, деб ѐзган. 
Беруний бу фикрлари билан ўқувчининг психологик хусусиятларини инобатга 
олган бўлса ажаб эмас. 
Олимнинг сўзларида унинг билим бериш йўллари ҳақидаги қарашлари ҳам баѐн 
этилган: 
Биринчидан, илмий билимлар турли мавзулардан иборат бўлиши, ўқувчини 
зериктирмаслиги, хотирага малол келмасликни назарда тутади; 
Иккинчидан, бундай усул бошқа тадқиқотчиларнинг ўқиб ўрганувчининг 
меҳнатини енгиллаштиришга қаратилган; 
Учинчидан, борлиқдаги ҳодисаларни ҳар томонлама ўрганмасдан, илмий билимлар 
доирасини аниқлаб олиш қийин бўлишини таъкидлайди. 
Беруний ўқитиш муаллимнинг ўқиб ўрганиши, такрорлаши билан бевосита боғлиқ 
эканлигини алоҳида уқтирган. Шунингдек, китоб ўқишнинг усул ва методларига алоҳида 
эътибор беради. Китобларни шунчаки эмас, балки фикрларни кичик бўлимларга бўлиб 
ўқиш, ҳамма ўқилган жойларни умумлаштириб, қайта ўқиш ҳақида ҳам ибратли 
материалларни баѐн этади. Бунда олим ҳар қайси методни жойида қўлламоқ зарурлигини 
яхши билгани кўриниб турибди. Бундай ўқиш тафаккурни ўстириб, билишнинг сифатини 
яхшилайди, ақлий билимни бойитади.
258
Хуллас, юқоридаги фикрлардан шундай хулосага келиш мумкинки, биз педагоглар 
буюк аждодларимизнинг таълим-тарбия соҳасидаги бой меросидан фойдаланиб, 
ватанпарвар, ўз тарихи билан фахрланадиган авлодларни тарбиялашимиз даркор.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish