Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

содиқ аллома. 
 
 
ИБН СИНОНИНГ ФОНЕТИК-ФОНОЛОГИК ҚАРАШЛАРИ 
PhD Дарвишов И.Ў., НамДУ доценти 
 
Табаррук туронзамин дунѐ фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган бир 
қанча буюк алломаларга бешик бўлиб, уларни камолга етказди. VII-IX асрларда фанлар 
академияси ―Байтул-ҳикмат‖, кейинчалик ХХ-ХХI асрларда Маъмун академияси ташкил 
топди. Бу академияларда дунѐ олимларини лол қолдирган буюк кашфиѐтлар қилинган. 
Ал-Беруний, ал-Хоразмий, Ибн Сино, ал-Фарғоний, Зайниддин Журжоний, Абул Ҳасан 
Ҳаммор, Абу Наср Арроғ, Ибн Мискивайний, Маҳмуд аз-Замахшарий сингари юзлаб 
олимлар ана шу академияларда фаолият олиб бордилар. Бундан бир неча минг йиллар 
олдин ѐзув маданияти юксалган. Аждодларимиз мукаммал фонографик ѐзувга эга 
бўлганлар. 
Маънавий ва маърифий тамаддун шарқ илм-фан ўчоғи бўлган Боғдоддан Турон 
юрти зако олимларга бой эканлигидан илмий ҳаѐт фан маркази сифатида Хоразмга кўчди.


254 
...Ана шундай буюк маданий заминга эга бўлган халқ рус империяси даврида ўз 
тарихидан, бой маданий меросидан узилиб қолди. Асрлар давомида фойдаланиб келган 
ѐзувидан кирилл алифбосига ўтказилиши халқимизни аждодлари қолдирган ѐзма 
ѐдгорликлардан фойдаланишдан бебаҳра қилиб қўйди. Натижада буюк бобокалонларимиз 
яратган маданий меросдан кенг озиқланиш имкониятидан маҳрум бўлдик. Олимларимизга 
аждодларимиз қолдирган маданий меросни оммалаштиришга, уни рўй-рост баҳолашга 
йўл қўймадилар [Нурмонов: 3]. 
Бугунга келиб, ўтмиш маданиятимизга, миллий қадриятларимизга, илмий-маданий 
меросимизга холисона баҳо бериш имкониятига эга бўлдик. Шунинг учун ҳам 
аждодларимиз қолдирган маданий меросни ўрганиш, даҳоларимизнинг жаҳон фанида 
тутган ўрнини холисона белгилаш бугунги ўзбек тилшунослиги вакиллари олдида турган 
бурч ва энг долзарб вазифаларидандир. 
Шу кунга қадар муқаддас заминимизда камол топган тилшунос олимларнинг 
илмий меросини етарлича баҳолай олмадик. Тилшуносликнинг назарий масалалари фақат 
Оврупо олимлари номлари билан боғлаб келинди. 
Бобокалон олимларимиз қолдирган ѐзма илмий-маърифий ѐдгорликларни 
синчиклаб ўргансак, бу асарларда тилшуносликнинг бир қанча масалалари Оврупо 
олимларидан анча олдин баѐн қилинганлигига гувоҳ бўламиз. Шунинг учун ҳам 
аждодларимиз қолдирган лингвистик меросни ўрганиш ва уни жаҳон тилшунослиги 
доирасида баҳолаш, ўзбек тилшуносларининг жаҳон тилшунослиги ривожига қўшган 
ҳиссасини аниқлаш ўзбек тилшунослиги олдидаги энг хайрли ишларнинг асосийсидир. 
Туронзамин қомусий олимларидан бири Ибн Синонинг ―Қонун фит-тиб‖ китоби 
асримиз бошларига қадар Оврупонинг энг нуфузли университетларида асосий қўлланма 
сифатида ўқитилиб келинди. Тиббиѐтда шуҳрат қозонган буюк ҳаким бошқа фан 
соҳаларида ҳам катта мерос қолдирди. Ўрта асрлар фанининг ривожига беқиѐс ҳисса 
қўшган буюк файласуф фаннинг турли соҳаларида қалам тебратиб, улкан 
муваффақиятларга эришган қомусий олим сифатида фақат Шарқдагина эмас, балки 
Ғарбда ҳам маълум ва машҳур бўлди. Унинг илмдаги буюк хизматларига маҳлиѐ бўлган 
Микеланжело: ―Бошқа олимларни маъқуллаб ҳақ бўлгандан кўра, Гален ва Ибн Синолар 
орқасидан эргашиб хато қилган яхшироқдир‖, – деган эди [Нурмонов: 20]. 
Ибн Синонинг лингвистикага оир ―Асбоби худут ал хуруф‖ асари шу кунга қадар 
тилшунослар диққатини ўзига тортиб келади. Бу асар бизгача бир неча қўлѐзмалар орқали 
етиб келган. Улардан энг эскиси ҳижрий 569 (милодий 1173) йилда, сўнггиси эса ҳижрий 
1182 (милодий 1768) йилларда кўчирилган. Ибн Сино ҳаѐти ва ижоди билан шуғулланган 
Абу Убайда Журжонийнинг таъкидлашича, мазкур асар ҳижрий 415 (милодий 1024) 
йилда Теҳронда ѐзилган. 
Асарда Ибн Сино тилнинг фонетик-фонологик сатҳи ҳақида ўзининг мукаммал 
қарашларини баѐн этган. У физикавий товушлар билан нутқ товушларини бир-биридан 
фарқлайди ва ҳар иккиси учун алоҳида-алоҳида атама қўллайди. Биринчиси ―савт‖, 
иккинчиси эса ―ҳарф‖ атамаси орқали номланади. Унинг фикрича, савт ва ҳарф пайдо 
бўлишига кўра ўзаро умумий ва шу билан бирга, ўзига хос белгиларга эга. Умумийлиги 
шундаки, ҳар иккиси жисмнинг қисилиши ѐки очилиши натижасида ҳавонинг тебраниши 
туфайли ҳосил бўлади. Ўзига хос томони шундаки, харф нутқ органлари томонидан 
талаффуз қилинади. Асарда таъкидланишича, ҳарф – бу баландлик ва тон бўйича ўхшаш 


255 
товушларнинг эшитилиш жиҳатидан бир-биридан фарқланувчи туридир. Айниқса, 
товушнинг физиологик-анотомик хусусиятларини аниқ таснифлаб бера олган ва бу 
бугундаги фонологик ва фонетик назариялари пойдеворидир. 
Ибн Сино нутқ товушларини ҳосил қилувчи уч жиҳатни қуйидагича кўрсатиб 
берган: 
1. Кўкрак қафасида пайдо бўладиган диафрагма ва кўкрак мускуллари орқали 
ҳаракатга келадиган ҳаво тўлқини. 
2. Ҳаво тўлқини нутқ органларининг турли нуқтасида тўсиққа учраши. 
3. Товушга турлича тембр оттенкаси берадиган ва турли акустик белги - назаллик 
ҳосил қиладиган резонатор [Ахвледиани: 78].
Ибн Сино кўрсатган юқоридаги уч жиҳат бугунга қадар жаҳондаги фонетикага 
бағишланган асарларда такрорланиб келмоқда. 
Олим ундошларнинг турли хил фарқловчи белгилари асосида таснифини беради ва 
атрофлича шарҳлайди. Лекин унлилар ҳақида қисқача маълумот беради холос. Бизнингча, 
бунинг боиси шуки, асарда муаллиф араб тили материалларига асосланади. Араб тилида 
эса ҳар бир маъноли бирлик асосида ундошлар ѐтади. Шунинг учун асосий эътибор 
ундошларга берилган. 
Араб тилшунослигида Ибн Синога қадар унлилар алоҳида фонологик бирлик 
сифатида қаралмасдан, [Жамолхонов: 21] ундошларнинг таркибий қисми сифатида 
ўрганилган.
Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, товушларнинг ундош ва унлиларга 
ажратишни Ибн Синонинг жаҳон тилшунослиги ривожидаги катта хизмати, деб 
баҳоламоқ лозим
Араб тили фонетикасига бағишлаб, Абу Мансур Муҳаммад ибн Али ибн Умар 
шарафига ѐзилган ―Асбоб‖ асари кириш, 6 бобдан иборат. Кириш қисмида унинг ѐзилиш 
сабаблари, кимнинг шарафига ѐзилганлиги ҳақида сўз юритилади. Бу рисола 6 бобга 
ажратилган. Булар қуйидагилар: 1) товушнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳақида; 2) нутқ 
товушларининг пайдо бўлиш сабаблари ҳақида; 3) бўғиз ва тилнинг анатомияси; 4) айрим 
араб товушларининг пайдо бўлишидаги ўзига хос хусусиятлари тўғрисида; 5) бу 
товушларга ўхшаш нутқ товушлари ҳақида; 6) бу товушларнинг нутқий бўлмаган 
ҳаракатларда эшитилиши. 
Ибн Сино унли ва ундош товушларини бир-биридан фарқлайди: унлиларни 
musannita, ундошларни samita деб номлайди. Рисолада унлилар ҳақида қисқача маълумот 
берилса, ундошларнинг эса турли хил фарқловчи белгилари асосида таснифлайди. 
Араб тилшунослигида Ибн Синогача унлилар алоҳида фонологик бирлик сифатида 
қаралмасдан, ундошларнинг таркибий қисми сифатида ўрганилган. Шу жиҳатдан, 
олимнинг дунѐ тилшунослигида биринчилардан бўлиб ундош ва унлиларга ажратганлиги 
аҳамиятли. 
Ундошлар пайдо бўлиш усули, ўрни, акустик хоссаси ҳамда чўзиқлик, сифат ва 
миқдор белгиларига кўра тасниф қилинади. Пайдо бўлиш усулига кўра ундошлар 
портловчи ва сирғалувчиларга бўлинади. Портловчилар ―bi habs tamm тўлиқ тўсиқни ѐриб 
ўтиш орқали ҳосил бўлади. Сирғалувчи ―bi habs gair timm‖ эса муаллиф фикрича, ўпкадан 
чиқаѐтган ҳавонинг тўлиқ бўлмаган тўсиқдан сирғалиб ўтиши орқали пайдо бўлади. 


256 
Акустик белгисига кўра ундошларни жарангли (maghura) ва жарангсиз 
(mahmusa)ларга ажратади. Бироқ буларга тўлиқ тавсиф бермайди. 
Ундошлар чўзиқлик белгисига кўра содда ундошлар (mufrada) ва мураккаб 
ундошлар (murakkaba)га бўлинади [Нурмонов: 22]. 
Ундошлар пайдо бўлиш усули, ўрни, акустик хоссаси ҳамда чўзиқлик, сифат ва 
миқдор белгиларига кўра тасниф этилади. Пайдо бўлиш усулига кўра ундошлар 
портловчи ва сирғалувчиларга бўлинади. Ибн Сино фикрича, ўпкадан чиқаѐтган ҳавонинг 
тўлиқ бўлмаган тўсиқдан сирғалиб ўтиши орқали пайдо бўлади. 
Акустик белгисига кўра ундошларни жарангли ва жарангсизларга бўлади. Лекин бу 
белгига кўра ундошларга изчил характеристика бермайди. 
Ибн Сино ундошларни пайдо бўлиш ўрнига кўра батафсил шарҳлайди. Чунки араб 
тилшунослиги анъанасига кўра, ундошларнинг таснифида артикуляция ўрни (махраж) 
етакчи белги сифатида қаралган. Деярли барча араб тилшунослари ундошларнинг 16 та 
ўрнини ажратадилар. Лекин Ибн Сино ўзига хос йўлдан боради. У ҳар бир ундошнинг 
ўзига алоҳида тавсиф беради. Ундошлар тавсифи бўғиз ундошларидан бошланиб, лаб 
ундошлари билан тугайди. Ундошларни чўзиқлик белгисига кўра, содда ундошлар ва 
мураккаб ундошларга бўлади. 
Ўпкадан чиқаѐтган ҳаво тўлиқ тўсиқни бирданига ѐриб ўтишидан ҳосил бўлган 
ундош содда ундош ҳисобланади; тўлиқ бўлмаган тўсиқцан қисилиб ўтиши натижасида 
пайдо бўлган ундош эса мураккаб ундошдир.
Олим ундошларнинг артикуляциясига тўхталар экан, назаллашишга ҳам алоҳида 
аҳамият беради. Назалликни ифодаланиши: м ва н ундошлари талаффуз қилишда бир 
қисм ҳаво бурун орқали ўтишини ва бундай ундошлар назал ундошлар эканлигини 
таъкидлайди. 
Ибн Сино дунѐнинг беқиѐс табиби, ҳассос шоир, улкан мусиқашунос, йирик 
файласуф, физиолог олим бўлиши билан бирга, араб, форс, турк, лотин, суғд тилларининг 
билимдони, ажойиб тилшуносдир. Унинг умумий фонетикага доир билдирган фикрлари 
ҳозир ҳам ўз кучини йўқотгани йўқ. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish