302
иборат китоб1976 йили Бағдодда нашр этилди. Хоразм адабий муҳити ҳақидаги бу
муҳташам асар билан ўзбек ўқувчисини биринчи бўлиб Исматулла Абдуллаев
таништирди
1
. Олим ―Хоразм адабиѐти ҳақида йирик тадқиқот‖ номли мақоласида араб
олимасининг Хоразм адабиѐти, тарихи, ва маданиятига қизиқиши ва
бу борадаги
меҳнатларини шундай олқишлайди: ―Биз, ўзбек олимлари ҳам диѐримиздан минглаб
чақирим масофада бўлган, Хоразм юртини кўрмай, унинг адабиѐтига меҳр қўйиб, неча
йиллар ранжу заҳмат чекиб, ушбу адабиѐтимиз тарихи учун ниҳоятда қимматли асарни
рўѐбга чиқарган фаластинлик олима ҳақиқатдан катта савобли илмий ишга қўл уриб,
унинг уддасидан чиқа олганига иқрор бўлишимиз ва Ҳинд Ҳусайн Тоҳага
миннатдорчилик изҳор этишимиз керак‖
1
. Дарҳақиқат араб олимасининг мазкур
тадқиқоти Хоразм араблар томонидан фатҳ этилган 712 йилдан то Хоразмшоҳлар давлати
тугатилган 1230 йилгача бўлган 518 йиллик адабий ҳаѐт хусусида бўлиб,
унда шу давр
ичида Хоразмда ѐзилган араб тилидаги шеърий ва насрий асарлар чуқур ўрганилган,
айрим шоир ва адиблар ижоди кенг ѐритиб берилган. (Асарнинг таркибий тузилиши
мақола сўнггида кластерда кўрсатилган).
Олиманинг араб адабиѐтида расаил жанрининг энг чиройли намуналарини яратган
Абу Бакр ал-Хоразмий, араб оламида ―Фахрул Хаваразм‖ (―Хоразм фахри‖) номи билан
танилган Абулқосим Маҳмуд аз-Замахшарийларнинг
шеърияти ва насрий асарлари
ҳақидаги изланишлари айниқса, диққатга сазовардир. Чунончи, китобнинг 1-боб 2-фасли
ҳамда 2- боб 3-фаслларида Абу Бакр ал-Хоразмийнинг назм ва насрдаги илмий-адабий
мероси ниҳоятда синчковлик ва ҳассослик билан ѐритилган. Шу ўринда таъкидлаш
жоизки, араб адабиѐтшунослари орасида Абу Бакр ал-Хоразмий ижодига эътибор айнан
Ҳинд Ҳусайн Тоҳанинг ―Хоразм диѐрида араб адабиѐти‖ китобидан кейин анча кучайди.
Хусусан, ўтган асрда Хоразмий ҳақида бир қатор араб олимлари жиддий изланишлар олиб
борди. Мазкур тадқиқотларнинг натижалари қуйидаги китобларда ўз аксини топган:
1.
Доктор Аҳмад Амин Мустафонинг ―ал-Хаваразмий: ҳайатуҳу ва адабуҳу‖
(―ал-Хоразмий: ҳаѐти ва адабиѐти‖) монографияси 1985 йилда Қоҳирада чоп этилган.
2.
Маъмун ибн Муҳийиддин ал-Жаннаннинг ―Абу Бакр ал-Хаваразмий: байна
насриҳи ва шиъриҳи‖ (―Абу Бакр ал-Хоразмий: унинг назми ва насри аро‖) деб номланган
китоби (127 бет) 1993 йил Байрутда нашр этилди. Китобда адибнинг ҳаѐт йўли, насрий ва
назмий асарлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, асарлари чуқур таҳлил этилган;
3.
―Диван Абу Бакр ал-Хаваразмий‖ (―Абу Бакр ал-Хоразмий девони‖).
Нашрга тайѐрловчи доктор Ҳамид Сидқий. Теҳрон, 1997 йил.
Юқоридаги тадқиқотлар ҳозирча бизга маълум бўлганлари, биз хабардор бўлишга
улгурмаган ишланишлар ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмаc.
Умуман олганда, Ҳинд Ҳусайн Тоҳа араб олимлари орасида хоразмийшуносликни
бошлаб берди. Араб олимасининг ушбу асари VIII-XIII асрларда Хоразмнинг нафақат
адабий, балки ҳаѐтнинг бошқа жабҳаларидаги ривожланишини кўрсатиб берувчи муҳим
тадқиқотдир.
Ҳинд Ҳусайн Тоҳа ҳозиргача Хоразм адабий муҳитининг
беш асрлик тарихини
мукаммал илмий тадқиқ этган ягона олима ҳисобланади.
Ҳинд Ҳусайн Тоҳанинг мазкур тадқиқоти билан танишиб чиқиб, ўзбек
шарқшунослари, манбашунос ва адабиѐтшунослари олдида қуйидаги долзарб вазифалар
мавжуд, деган хулосага келдик:
303
Аввало, И.Абдуллаев бошлаб берган Мовароуннаҳрда араб тилида яратилган
шеърият, умуман адаб илмига дахлдор тадқиқотларни жонлантириш ва ривожлантириш;
Араб адабиѐтида ўзининг расаиллари яъни эпистоляр жанрдаги асарлари билан
шуҳрат қозонган ватандошимиз Абу Бакр ал-Хоразмийнинг
илмий адабий меросини
алоҳида монографик тадқиқот тарзида ўрганиш, шеърлар девонини таржима қилиб, нашр
этиш, насрий асарларини ўзбек китобхонларига таништириш;
Араб дунѐсида ―Жоруллоҳ‖ яъни Аллоҳнинг қўшниси сифати билан юксак эътироф
этилган Абулқосим аз-Замахшарий асарларини мавзулар ва жанрлар бўйича саралаш,
илмий ўрганиш ва нашр этиш;
Мовароуннаҳрдаги арабийнавис адабиѐт ва унга тааллуқли бўлган барча
мавзулардаги изланишларда араб олимларининг бу борадаги тадқиқотларини танқидий
ўрганиш, илмий ютуқларидан истифода этиш ва камчиликларини тўлдириш.
Адабиѐтлар:
1. Абдуллаев И. Мерос ва талқин.(Мақолалар тўплами). – Т.: ―Фан‖, 2008.
.
)
(
1976.
3. http://www.philadelphia.edu.jo/newlibrary/
Do'stlaringiz bilan baham: