297
фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, вилоят аҳолиси бандлигининг таъминланиши
жараѐни масалалари жорий статистик таҳлилар орқали ўрганилди ва қуйидагича
методологик жиҳатдан тадқиқ этиш таклиф этилади:
1. Меҳнат бозорида халқ хўжалиги тармоқларининг иш билан бандлигини
ўрганишда иш билан банд бўлган аҳоли ва барқарор ошиб бораѐтган соҳаларга(қурилиш,
транспорт, савдо ва умумий овқатланиш, коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш, халқ
маорифи, фан ва бошқарув тармоқларига) малакали ва юқори малакали мутахассис жалб
этилишиниўрганиш.
2. Меҳнат бозори ва меҳнат ресурслари таҳлил қилинганда ишлаб чиқаришда банд
бўлган меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги аҳоли ва юқори ѐшдагилар ва ўсмирларнинг бандлик
бўйича имконият ва шарт-шароитлари алоҳида ўрганиш ва таққослаш.
3. Халқ ҳўжалиги тармоқларидаги ишчи-хизматчиларнинг ўртача иш ҳақларининг
мунтазам ошириб борилиши ва бошқа тармоқлар билан тенглаштириш жараѐнига
таъсирининг ошишини тадқиқ қилиш.
4. Ишсизлар сонини камайтириш йўлида (меҳнат биржасига мурожаати бўйича
ўрганилгандаги) ҳудудлар ва касбга ўқитиш турлари кесимида касбга ўқитиш ишлари
қиѐсий ўрганиш.
5. Ишсизлик нафақасига тайинланганлар ва уларнинг иш қидириши ва ишга жалб
этилиши масалари ҳудудлар кесимидаўрганиш.
Ушбу тадқиқот усуллари вилоятда замонавий шарт-шароитларга мос ҳолда
ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтни белгилашда катта хизмат кўрсатади. Шунингдек, вилоят
мисолида меҳнат бозоридаги самарали бандликнинг таъминлаши ҳамда тартибга
солиниши механизмларининг назарий ва методологик жиҳатларини республиканинг
бошқа вилоятлар аҳолиси бандлигининг таъминланиши жараѐнини қиѐсий ўрганишда хам
фойдаланиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Хоразм вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича
эришилаѐтган ютуқлар замирида, албатта, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини
таъминлаш дастури изчил амалга оширилмоқда. Зеро, юртимизда аҳоли бандлигини
таъминлаш борасидаги ислоҳотлар мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб узоқни
кўзлаб рўѐбга чиқарилаѐтган изчил ижтимоий сиѐсат билан уйғун ҳолда олиб борилмоқда.
Бу эса халқимизнинг турмуш даражаси ва фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат
қилади.
Алоҳида қайд этиш лозимки, Хоразм вилоятида аҳоли бандлиги ва иш ўринларни
ташкил этиш жараѐнлари билан боғлиқ масалаларни илмий жиҳатдан ўрганишмавжуд
муаммо ва камчиликларни бартараф этишни,уларнинг самарали ечимини топиб ва ҳайтга
тадбиқ этишда, шунингдек, вилоят аҳолиси бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб
этади.
Do'stlaringiz bilan baham: