Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ЎҚИТУВЧИНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ЎҚИТУВЧИНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ 
 
п.ф.н., доц. Жуманиёзова М.Т., ЎзДЖТУ, 
Педагогика ва психология кафедраси доценти 
Баркамол авлодни тарбиялаш учун илм-фанни янада ривожлантириш, иқтидорли ва 
қобилиятли ѐшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларни ўз ижоди ва 
интеллектуал салоҳиятини рўѐбга чиқариши учун шароит яратиш мухим хисобланади. 
Шу мақсадда таълим жараѐнига янги ахборот коммуникация ва педагогик 
технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедия воситаларини кенг жорий этиш 
орқали мамлакатимиз мактабларида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлари ва олий ўқув 
юртларида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш, таълим муассасаларининг ўқув 
лаборатория базасини замонавий турдаги ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер 
техникаси билан мустаҳкамлаш, шунингдек, ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини моддий 
ҳамда маънавий рағбатлантириш бўйича самарали тизимни янада ривожлантириш 
масалаларига давлатимиз томонидан кенг эътибор қаратилган бўлиб, бунга мос равишда 
таълим тизимида фаолият олиб бораѐтган ўқитувчи ва мураббийлардан ўзининг 
ташаббускорлиги, янгиликка интилувчанлиги, ижодкорлиги билан ўқувчиларнинг билим 
савиясини янада ошириш тизимини ривожлантириши талаб этилади. 


299 
Баркамол авлод деганда биз мустақил тафаккурга, мустақил фикрлаш қобилиятига 
эга бўлган, ўзининг ақл идрокини, маҳоратини эркин намоѐн эта оладиган шахсни 
тушунамиз. 
Маълумки, ўқувчи жамиятнинг аъзоси, мукаммал шахс сифатида муайян ижтимоий 
муҳитда камол топар экан, унинг бутун билиш жараѐнлари, ўзига хос хусусиятлари ва 
руҳий ҳолатлари, онги ҳам ривожланиб боради. Ана шу ривожланиш натижасида теварак 
атрофни, борлиқни, одамларни, воқеа ва ҳодисаларни аниқ, яққол, тўла англаб етади. 
Тадқиқотларчиларнинг фикрига кўра, табиат ва жамиятнинг қонунлари сингари 
камол топаѐтган ўқувчи шахсини ривожланишининг ҳам ўз қонунлари мавжуд. Ўқувчи 
шахсининг ривожланишида унинг ўзи яшаб турган муҳитда (боғча, оила, мактаб) тутган 
ўрни, билиш жараѐнларининг ўзига хос хусусиятлари, ҳолатлари, шахси ва онгининг 
ривожланиши муҳим роль ўйнайди.
Ўқитувчининг вазифаси ана шу ҳолатларни тўғри ва холис баҳолаб, ҳар бир 
ўқувчига индивидуал ѐндашув асосида таълим ва тарбия беришдан, ўқувчиларнинг 
мустақил тафаккурини ривожлантиришдан иборат.
Тафаккурнинг мустақиллиги инсон учун жуда катта аҳамиятга эга. Ўқитувчи дарс 
жараѐнида ва дарсдан ташқари вақтларда, ҳар қандай оғир шарт-шароитда ҳам турли 
усуллар билан ўқувчилардаги тафаккур мустақиллигини қўллаб қувватлаши, унинг 
ривожланиб бориши учун имконият яратиши керак. 
Баркамол авлод қуйидаги тўртта фазилатга эга бўлиши лозим:
1. Ҳикмат.
2. Иффат.
3. Куч.
4. Адолат.
Ўқитувчи ўқувчиларда ушбу сифатларни тўғри ривожлантириш учун ҳар бир 
имкониятни тўла ишга солиши: 
1. Ўқувчиларга ўрганилаѐтган материал мазмунини тўғри таърифлашни, таҳлил 
қилишни, таққослашни, материалларни мавҳумлаштириш ва умумлаштиришни ўргатиши; 
2. Ўқувчиларга ўз фикрини тўғри, равон ва аниқ ифодалаш йўлини тушунтириб 
бериши лозим. 
Мустақил равишда ҳукм ва хулоса чиқариш, мулоҳаза юритиш каби турли 
шакллардан фойдаланиш ўқувчиларда ақлий фаолият кўникмалари ва малакаларини 
ўстиради. Бу вазифаларни бажариш учун аввало ўқувчилар олдида турли объектларни 
мустақил ҳолда таққослаш, улардаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни топишни топшириқ 
сифатида бериш лозим. Бунинг учун қуйидаги саволлардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ: ―Мазкур ҳодиса ѐки нарсалар ўртасида қандай ўхшашликлар ва фарқлар 
мавжуд?‖, ―Воқеа ва ҳодисалар ўртасидаги умумийликни топинг?‖, ―Воқеа ѐки ҳодисалар 
қайси белгилари билан бир биринидан фарқ қилади?‖ каби саволлар билан мурожаат 
қилиш мақсадга мувофиқдир. 
Ўқувчиларда тўғри фикрлашини ривожлантириш учун мантиқий тафаккур 
усулларини ўргатиб бориш зарур. Ўқувчида мантиқий фикрлашни ривожлантиришда 
тўғри жумла тузиш, равон мулоҳаза юритиш, оғзаки фикрларни ѐзма равишда баѐн этишга 
ўргатиш, ѐзма нутқда ифодалаган фикрни оғзаки баѐн қилиш малакаларини 
шакллантириш лозим. 


300 
Биз мустақил ҳуқуқий давлатни барпо этишнинг асосий мақсад ва вазифаларини 
белгилар эканмиз, Ўзбекистоннинг цивилизация ва тараққиѐтнинг юксак, ѐрқин 
чўққиларига эришишида маданий ва тарихий мероснинг, халқнинг инсонпарварлик 
анъаналарининг юксак марраларини эгаллаган, умуминсоний қадриятлар ва меъѐрларга 
содиқ бўлган озод ва ҳар томонлама уйғун камол топган шахс асосий таянч бўлишини 
қайта-қайта таъкидлаймиз. 
Ўқитувчилар ўқувчиларнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки 
уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган 
инсонлар бўлиб, ХХ1 аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга 
етиши учун барча имкониятларни ва шароитларни яратиб бериши лозим. 
Баркамол авлодни онгу тафаккурини замонавий асосда шакллантириш учун ҳар 
бир ўқитувчи қуйидагиларга алоҳида аҳамият қаратиши лозим: 
-илғор технологияларни қўллаш, халқнинг доимий интеллектуал меросидан кенг 
фойдаланиш, ундан ўз ўрнида ижодий фойдаланиш; 
-таълим, фан, ишлаб чиқаришнинг энг илҳор ютуқларини турмушда қўллашга 
ўргатиш; 
-ѐшларни мустақилликка ўргатиш, янги фикрлар, янгича ѐндашувларни самарали 
танлашга ўргатиш; 
-таълим ва тарбияни бир бирини тўлдириб бориши учун шароит яратиш; 
-ғояларни амалга оширишда экспримент тадқиқотларни амалга ошириб бориш; 
-таълимнинг илмийлигига ва инсонпарварлигига алоҳида аҳамият қаратиш; 
-ѐшларни ижодкорликка йўналтириш, таълимнинг янги қирраларини очиш, уларни 
қўллаб қувватлаш; 
-ѐшларнинг қалбини тушуниш, уларнинг қизиқиш ва истакларини ҳисобга олган 
ҳолда таълим жараѐнини ташкил этиш; 
-керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усулларини ва воситаларини 
ўргатиб бориш; 
Жамият ҳаѐтининг мураккаблашуви, ўқувчилар эгаллаши керак бўлган ахборотлар, 
билим, кўникма ва малакалар сифати ва ҳажмига бўлган талабнинг доимий ортиб бориши, 
ўрганиши керак бўлган фанлар, ўқув, меҳнат, жисмоний ва бошқа фаолият сонининг 
ортиб бориши бир мунча қийинчиликларни келтириб чиқаради. 
―Буюк адолат соҳиби‖ деб ном олган имом Абу Ҳомид Ғаззолий: ―Ҳодисаларга 
соғлом назар билан қараш ғурурдан қутулишдир. Қудратли фикр хатодан ва надоматдан 
холидир. Кузатиш ва фикрлаш фаросатни очиб юборади. Ҳикмат аҳли билан гаплашмоқ 
нафсга сабот беради, кўрувчанликни кучайтиради‖
1
- деб таъкидлайди. Демак, баркамол 
авлод ўзининг қудратли фикрлари, ҳикмат аҳлига бўлган ҳурмати ва эътиқоди билан ҳам 
Ватан манфаатига хизмат қиладиган муносиб ворислар бўлиб етишади.
Буюк давлат қуришни кўзлаб, порлоқ келажак учун, фарзандларимиз иқболи учун, 
авлодларга озод ва обод Ватан қолдирмоқ учун яшаш ва ҳалол меҳнат қилиш таълим 
тизимидаги ҳар бир педагогнинг муқаддас бурчидир. 
 
Адабиѐтлар: 
1. Формирование личности обучающегося в условиях инновационных технологии. Под 
общей редакцией д.п.н., профессора Р.Х.Джураева. – Т., 2009. – 487 с. 


301 
2. «Социально-экологические проблемы развития интеграционных процессов в условиях 
глобализации экономики». Сборник научных трудов. – М.: МГЭИ.2009. – 215 с. 
3. «Меҳнат ва касб таълими бакалавриат йўналишларида муҳандислик фанларини 
ўқитишнинг долзарб масалалари‖ Республика илмий-амалий конференцияси 
материаллари. 2-қисм. – Наманган, 2009. – 185 б. 
4. Абу Ҳомид Ғаззолий. Мукошафат-ул қулуб. – Т.: ―Янги аср авлоди‖. 2004. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish