290
Топилмада аниқланган хоч тасвири Миздахкондаги оссуарийлар юзасидаги тасвирларни
деярли такрорлайди. Бу эса христианларнинг воҳа бўйлаб кенг тарқалганлиги,
насронийлик эътиқодининг аҳоли орасида кенг ѐйилганлигидан далолат беради.
Маълумки, Ўрта Осиѐ ҳудудидан топиб ўрганилган хочсимон кўринишдаги асосан
насронийликка оид бўлган христианлик белгилари V-VII асрдан тарқала бошлаган бўлиб
[Мусакаева:46], хоч белгилари билан бир қаторда христианлик динида муқаддас саналган
жонзотлар тасвирини турли хил буюмлар ва тангаларда акс эттириш христианликнинг
бошқа эътиқод шаклларидан фарқли хусусиятларидан бири эди. Жумладан, балиқ,
кабутар, шер, фил, буғу, қўзичоқ ѐки эчки тасвирлари христианликдаги алоҳида мазмун
англатувчи ифода шакли саналади. Масалан, балиқ кўриниши христианликдаги муқаддас
сув билан боғлиқ бўлган чўқиниш маросимини англатса, кабутар Исо пайғамбарни
англатувчи белги, қўзичоқ қурбонлик маросими билан мувофиқдир [ Религии
Центральной Азии и Азербайджана. ТОМ IV. Христианство:116].
Жонзотлар кўринишидаги юқоридаги тасвирий белгилар Ўрта Осиѐнинг
христианлик билан алоқадор бўлган манзилгоҳларидан жуда кўплаб миқдорда топиб
ўрганилган. Хусусан, Кардер истеҳкомидан IX-X асрларга оид бўлган сопол коса
топилган. Эътиборли жиҳати косанинг ташқи қисмида марказда қандайдир қуш (бизнинг
фикримизча кабутар, объект тадқиқотчисининг қарашларига кўра бургут),иккита балиқ ва
илондан иборат бўлган композиция тушурилган [Мамбетуллаев:288]. Косадаги манзара
ушбу ѐдгорликда ҳам христианларнинг муайян жамоалари истиқомат қилганлигини ѐки
насронийлик дини вакиллари бу ерга ташриф буюрганликларини исботлайди. Чунки
тасвирдаги бундай аниқлик асосан диний қарашлар билан боғлиқ бўлиб, бундай
кўринишдаги буюмлар жойларда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди [Церен:30].
Хоразмдаги навбатдаги христианлик ѐдгорлиги Кўхна Урганчдан 60 км шимоли-
ғарбда жойлашган Девкесганқалъа турар жой мажмуасидир. Ёдгорликдаги дастлабки
қазиш ишлари С.П.Толстов томонидан олиб борилган [Толстов:152], лекин христианликка
оид бўлган хоч белгилари ва пишиқ ғиштдан қилинган христианлар қабрлари 1997 йилда
қазиб,очилган [Хожаниязов Г.,Хакимниязов Ж:104]. Ушбу топилмалар тадқиқотчилар
томонидан XV асрга оид деб баҳоланмоқда.
Бутун Ўрта Осиѐда бўлганидек, Хоразмда ҳам мўғуллар босқини даврида ерлик
халқларнинг диний эътиқодлари оѐқости қилиниб, диний иншоатлар вайрон қилиб
ташланди. Натижада Ўрта асрлар даврига оид бўлган христианлик ѐдгорликлари ѐқликка
маҳкум бўлиб, ҳозирга қадар тадқиқотчилар олдидаги ечимини кутаѐтган масалалардан
биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: